Ўзбекистонлик беш нафар фоҳиша Коломбода қўлга олинди
Ўзбекистонлик беш нафар ёш аёл Шри-Ланка пойтахти Коломбонинг иккита энг қимматбаҳо меҳмонхонасида фоҳишалик қилгани учун ҳибсга олинди. «Ижтимоий масъулияти паст» аёлларни қўлга олиш бўйича операция иммиграция сиёсати учун жавоб берадгиан маҳаллий полициянинг махсус бўлинмаси ходимлари томонидан амалга оширилди.
Бугунги кунда ҳатто гўдаклар ҳам зўрланмоқда
"Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби Денис Муквеге зўрланган аёлларни операция қилади, у ҳозирги пайтда халқаро ҳамжамиятни глобал муаммога кўз юмишда айбламоқда. Унинг сўзларига кўра, йиллар давомида жиноятчилар тобора шафқатсиз бўлиб, жабрланувчилар ёши кичрайиб бормоқда", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
Тошкентда эр хотинига 30 марта пичоқ ургани юзасидан Бош прокуратура расмий маълумот берди
Тошкентда ваҳший қотиллик содир этилди. "Қалампир.уз"нинг маълум қилишича эр хотинига 30 марта пичоқ уриб, ўлдирган. Бош прокуратуранинг расмий маълумот беришича, кеча 13 август куни Яшнобод тумани Обишер кўчасида яшовчи муқаддам судланган 1994 йилда туғилган Ш.Р. 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.Ю. ва 1971 йилда туғилган қайнонаси Г.Ю. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан М.Юнинг қорин ва бел соҳаларига бир неча маротаба (30 марта) уриб, уни ўлдирган.
Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари ошди
Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари ошмоқда. Бу ҳақида фуқаролар ўзини-ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши хабар қилади. Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давмида бутун республика бўйлаб вояга етмаган қизлар орасида 46 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 32 тани ташкил қилганди.