Саждага бориш ва ундан туриш кайфияти
Гоҳ-гоҳида юртимиз мусулмонлари ўртасида саждага боришнинг кўриниши борасида ҳам ихтилофлар чиқиб туради. Баъзилар саждага боришда бизда одатга айланган дастлаб тиззалар кейин қўлларни ерга қўйиш ўрнига, аввал қўлларини кейин оёқларини ерга қўйишади. Ўзларининг бу ишларига далиллар ҳам келтирган бўлишади. Қуйида бу мавзуда ҳанафий уламолар келтирган далилларни ва уларга қарши келтирилган далилларга жавобларини кўриб чиқамиз.
Сажданинг фойдаси
Сажда ҳолатида тизза ва оёқ кафти ўртасида жойлашган веналарда босим жуда кичик бўлади, шу билан бирга бу пайтда веналар дам олади, саждадан кейин одам тиззасилаб ўтирганда веналардаги босим тик турган ҳолатга нисбатан айнан ярмига пасаяди ва шу билан яна веналардаги юкни камайтиради.
Сажданинг яна бир фойдаси
Сажда ҳолатида тизза ва оёқ кафти ўртасида жойлашган қон томирларидаги босим жуда паст бўлади, шу тариқа бу пайтда қон томири дам олади, инсон саждадан кейин тиззалаб ўтирганда эса қон томиридаги босим тик турган ҳолатдагининг ярмига пасаяди, шу тариқа қон томирига босим яна пасаяди.