Абу-Даби полицияси учар мотоциклда
Абу Дабида энди сайёҳлар хавфсизлигини ноёб учар ховербайк муҳофаза қилади. Ушбу мотоцикл тезлигини соатига 80 кмгача ошириб, 40 дақиқа давомида қўшимча ёқилғисиз ҳаракатлана олади.
Мотоцикл шлеми мусулмон аёллар учун модификация қилинди
Мотоцикллар учун шлем ишлаб чиқарувчи йирик корхона мусулмон аёлларнинг ҳаёт тарзи хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бошни ҳимоя қилиш учун махсус кийимнинг янги моделини ишлаб чиқди. Замонавий мусулмон аёлларнинг мотоцикл минишга қизикиши ортиб бораётганлигига эътибор қаратган ҳолда, Cargloss компанияси – ҳижобли аёлларнинг сочлари ноқулайлик туғдирмаслиги ва шлем остида босиб турмаслиги учун ички қисми ўзгартирилган ва юзи очиқ шлем чиқарди, хабар беради IslamNews сайти Tempo.co га ҳавола қилган ҳолда.