Уламолар (57)
Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Қушайрий ан-Нисобурий Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир. У зот ҳадис илмида китоби «Саҳиҳ» деб тан олинган 6та Имомларнинг биридирлар. Китоблари «Саҳиҳ Муслим» эса, Қуръони Каримдан кейинги ўринда турадиган китоблардан биридир.
Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибн Бардизба ал Жўъфий ал Бухорийдир. Бардизба мажусий бўлган. Аммо ал Муғийра ибн Бардизба ўз вақтида Бухоронинг волийси бўлган ва Ямон Жўъфийнинг қўлида мусулмон бўлган.
Барча ҳамду сано ул Тангригаким, ўзига хос ва яқин бандаларининг дилларини қадим ва мўъжизали бўлган каломи шарифи билан хушнуд айлади ва дўсту ҳабибларини руҳларига ўз зикрининг ёкимли файзу футуҳи билан ҳузур бахш этди. Саловату саломлар ул расулиғаким, одамларга Қуръони Карим оятларини баён этди ва уларни тўғри йўлга бошлади. Шунингдек ул жанобнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига ҳам саломлар бўлсинки, улар Расулуллоҳнинг суннатларини бизларга етказишда осмон юлдузларидек раҳнамодурлар!
1–У кишининг исмлари ва кунялари. Арабларда ҳурмат юзасидан кишига ўз номи билан эмас, фарзандларининг бири номи олдига, эркакларда Абу, аёлларда Умму сўзларини қўшиб Абу Фулон, Умму Фулон, деб мурожаат қилиш бор. Бу куня, дейилиб, Фалончининг отаси, Фалончининг онаси маъносини билдиради.
Муҳаддис, фақиҳ, усулий, мантиқий, мутакаллим, тарихчи, тадқиқотчи, танқидчи олим, шайх Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай ал-Ансорий ал-Лакнавий ал-Ҳиндий бўлиб, аллома Муҳаммад Абдулҳалим ал-Ансорий ал-Лакнавий ал-Ҳиндийнинг ўғилларидир.