close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Уламолар

Уламолар (57)

Жума, Март 05 2021

Хатиб Бағдодий “Тарихи Бағдод” ва Муваффақ Хоразмий “Маноқиби Абу Ҳанифа” китобида Абу Ҳанифанинг шогирди, қози, имом Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Куфий Бағдодий (113-182/732-799) ҳақида шундай ёзади:

Душанба, Май 04 2020

Тўлиқ исми шарифи: – Нуриддин Алий ибн Султон Муҳаммад ал-Ҳаровий ал-Маккий ал-ҳанафий, ал-Қори номи билан танилган.

Душанба, Май 04 2020

Олимнинг тўлиқ исми қуйидагича: Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қаймаз ибн Абдуллоҳ Шамсиддин Абу Абдуллоҳ ал-Туркманий ад-Диёрбакрий ал-Фариқий ад-Дамашқий аз-Заҳабий аш-Шофий.

Душанба, Май 04 2020

Бу улуғ имомнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Тусий Абу Ҳомид Ғазолий. У киши Тус вилоятининг (ҳозирги Машҳад) Тобарон номли шаҳарида 450 ҳ.с.да таваллуд топганлар.

Душанба, Май 04 2020

Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али Абдуллоҳ ибн Мусо Байҳақий ал-Хусравжирдий 384 сана Шаъбон ойида тавваллуд топдилар. Ҳофиз, Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, ҳар хил илмларнинг билимдони Имом ал-Байҳақий замондошлари орасида ягонаси эдилар.

Душанба, Май 04 2020

У киши шайхулислом, ҳофизуззамон, Абулҳасан Али ибн Умар ибн Аҳмад ибн Маҳдий ибн Масъуд ибн Нуъмон ибн Дийнор ибн Абдуллоҳ Дора Қутний ал-Боғдодийдир.
Бу зот 306-ҳижрий санада Боғдод шаҳрида таваллуд топдилар. Имом зеҳнда, фаҳмда, тақвода ўз замонларида якка эдилар.

Душанба, Май 04 2020

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм аз-Зобий ан-Нисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиул-аввал ойининг учинчи куни таваллуд топдилар. Ёшлик пайтларида илм олишни бошлаб, аввал оталаридан, сўнг амакиларидан дарс оладилар. Ёшлари улғайгач, ҳижратнинг 330 йили, Ироқ ва Ҳижозга сафар қилиб, ҳаж ибодатини адо этдилар.

Душанба, Май 04 2020

Ҳофиз ул-кабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий ад-Доримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга келдилар. У зотнинг боболари асли араб бўлиб, фатҳ сабабли Хуросонга кўчиб келган ва шу ерни ватан қилиб қолганлар.

Душанба, Май 04 2020

Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир ибн Амр ибн ал-Ҳорис Абу Абдуллоҳ ал-Асбаҳий ал-Маданий – Дорул-ҳижратнинг имоми ва фақиҳи ҳисобланади. Молик ибн Анас 93 ҳижрий санада Мадинаи Мунавварада дунёга келдилар. Ал-Асбаҳий насаблари Яманнинг ал-Асбаҳ қабиласидандир. Имом Молик табаъ-тобеъийнлардан бўлиб, ўз даврларининг буюк илм соҳибларидан бири, муҳаддис ва Моликий мазҳабининг имоми эдилар.

Душанба, Май 04 2020

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робиий ал-Қазвиний ҳижратнинг 209 йили Ироқ шаҳарларидан бири – Қазвинда таваллуд топдилар. Оталари «Робиа» қабиласининг бошлиғи бўлиб, Можа исми билан танилган эдилар.
Имом Ибн Можа «Саҳиҳ» деб тан олинган 6та китобдан бирининг соҳиби бўлмиш имомлардан эдилар.

Душанба, Май 04 2020

Имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ Хуросоний Насаий ҳижратнинг 215 йили Хуросоннинг шаҳарларидан бири бўлган Нисода дунёга келдилар. Бу зот китоби «Саҳиҳ» деб тан олинган олти Имомнинг бири эдилар. Асҳоби ҳадислар ичида асрлар аҳлининг имоми ва пешқадами эдилар. Ёшлари ўн бешга етганда Қутайба ибн Саъид ал-Балхийнинг ҳузурларига бориб, бир йилу икки ой давомида ҳадис эшитадилар.

Душанба, Май 04 2020

Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ал-Аздий Сижистоний ҳужжат билан ҳукм қилувчи, ҳуффоз- ларнинг саййиди, ҳадисларни таҳлил этувчи «Китоби Саҳиҳ» деб тан олинган олти муҳаддиснинг биридурлар. Нисбатлари Басра қишлоқларининг бири бўлган Сижистонгадир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase