Абу Муслим
Ҳиндистон қуйи палтасига сайловларда мамлакат бош вазири Нарендра Моди унинг етакчиси бўлган «Бхаратия джаната парти» (БДП) ғалаба қозониши миллатнинг маданий ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин, деб ёзади The Guardian. Жума куни соат 13.30 да Сарай Алаварди масжиди радиокарнайига жон кирди ва мингдан ортиқ одамнинг пешонаси ерга ёзилган жойнамозга тегди.
БМТ вакилининг сўзларига кўра, 29 апрелда исроилликлар томонидан 2009 йилдан бошлаб ҳисоблаганда фаластинликларнинг энг кўп сонли уйлари бузиб ташланди, деб хабар беради The National. Босиб олинган Шарқий Қуддасда Исроил қўшинлари томонидан бир кун ичида бузиб ташланган фаластинликларнинг уйлари сони 29 апрел куни, 31 та бино бузиб ташланганда энг юқори кўрсаткични ташкил қилди, деди БМТ Яқин Шарқда тинчли жараёни бўйича мувофиқлаштирувчиси.
Лойиҳа бўйича Чирчиқ дарёсининг нариги қирғоғида 20 минг гектарга тенг «Янги Тошкент» қурилиши режалаштирилган бўлиб, унда ҳукумат ва маъмурий бинолар, элчихоналар жойлаштирилади. «Янги Тошкент» яна 2 миллион кишини сиғдира олиши кутилмоқда.
Стаффордшир университети томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Британия футболи юлдузи Мўҳаммад Салоҳ Буюк Британияда ва айниқса, футбол мухлислари орасида исломофобия даражасини пасайтирмоқда. Бу ҳақида «ал-Арабия» хабар берди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Англияда «Ливерпул» клубида мисрлик Салоҳ ўйнаб келаётган давр мобайнида ижтимоий тармоқларда ислом ҳақидаги салбий хабарлар сони 50 фоизга камайди.
Чегара ҳудудларида қандайдир жуда жиддий нарсаларга тайёргарлик бошланди. Қишлоқларда йўллар махсус техникалар ёрдамида текисланмоқда. Барча меҳмонхоналар брон қилинган, хоналарда косметик таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллий аҳоли бир неча кун давомида ҳарбий техника ва катта будкали "Камаз"ларни томоша қилмоқда.
5 июнь куни Ўзбекистон масжидларида ҳайит намозлари ўқилди. Тошкент шаҳрида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.
Насронийлар Исо (алайҳиссалом) инсон эмас, Худо бўлганини исботлашга уринадилар, гарчи бу тезис моҳиятан, Муқаддас Китобда тасдиқланмаган бўлса ҳам. Биз Инжилда Исонинг айнан ўхшашлиги кўрсатилишини топамиз. Марк баён этган Инжил бу – тўртта энг қадимий муқаддас Инжилдан бири; у Исонинг тўғридан-тўғри шогирди Петр таълимотига асосланган деб ҳисобланади.
60 минг мусулмон Танзанияда бўлиб ўтган қорилар кенг кўламли конкурсини томоша қилиш учун келди. Тадбир Дар-ус-Салом шаҳар стадионида бўлиб ўтди. Жорий конкурс ҳисоб бўйича йигирманчиси ҳисобланади. У бутун дунёдан энг яхши кориларни жалб қилади.
АҚШ маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган асрнинг битими, моҳиятан, Фаластинга қарши фитна ҳисобланади. Бу ҳақида Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Эрон ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотида маълум қилинди. «Аср битими бу - Фаластиннинг орзу-умидларини йўққа чиқариш, босқинчиликни кенгайтириш ва барча Исломий мамлакатларга тажовуз қилишга йўналтирилган фитна», деб ёзади ЭИР раҳбарининг, бугун, 31 майда Маккада Исломий ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида иштирок этган мамлакатлар раҳбарларига йўлланган баёнотида.
«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигаси финалида «Тоттенхэм» устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг изоҳ берди. «Ҳозир ҳаммамиз бахтлими. Қаторсига иккинчи бор финал баҳсида иштирок этганим ва бутун ўйинни охиригача ўтказганимдан жуда хурсандман.
Яқин келажакда Россия пойтахтидаги шифохоналарда мусулмонлар намоз ўқиши учун мўлжалланган хоналар сони икки баравар кўпаяди. Бу ҳақида «Москва» шаҳар янгиликлар агентлигига берган интервьюсида шаҳар муфтийси Илдар Аляутдинов хабар килди. «Ҳозирги кунда Москва шаҳрида 10 та хосписда кўп динли хоналар бор – бу инсон у ерга кириб, ибодат қилиши мумкин бўлган алоҳида хоналардир.
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” маълум қилди.