23.02.2019 13:13
Ойша-Хафса Султон ким?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
Ойша-Хафса Хоним Қрим хони Менгли Гирайнинг қизи ва усмонлилар султони Салим I нинг биринчи хотини бўлган. У машҳур султон Сулаймон Қонунийнинг онаси эди ва 1520 йилдан 1534 йилгача волида-султон мақомига эга бўлган. Турк манбаларида бу машҳур муслима Хафса Хатун деб аталади. 1513 йилдан 1520 йлгача у ўғли Сулаймон билан Туркиянинг ғарбида, тахт ворислари таълим ва таҳсил олган Маниса шаҳрида яшаган.