Аш-Шифо касалхонасидаги қирғин "рамзий акция" экан
«Исроил» тўдасининг юқори мартабали аъзоси матбуотга аш-Шифо касалхонасига қилинган ҳужум рамзий маънога эга эканлигини айтди. У аш-Шифо касалхонасидаги қирғин "гаровга олинганларни озод қилиш" учун эмаслигини очиқ айтди. «Биз у ерда гаровга олинганларни топамиз деб ўйламаган ҳам эдик» деди у.
Исроил Ғазо Секторидаги 4 та касалхонага зарбалар берди
Жума куни Ғазо сектори раҳбарияти Исроилнинг касалхоналарга янги зарбаларини эълон қилди, дея хабар беради ал-Жазира. "Исроил босқинчилари сўнгги бир неча соат ичида Ғазодаги сўнгги учта касалхонага бир вақтнинг ўзида ҳужум қилишди", деди Соғлиқни сақлаш вазири вакили Ашраф ал–Кидра. Исроил ракетаси Ғазодаги энг йирик аш-Шифо касалхонаси ҳовлисига тушди ва одамларнинг ўлимига олиб келди.