Арисда атом бомбаси портладими? (видео)
Қосим-Жўмарт Токаев Туркистон вилоятининг Арис шаҳридаги вазият ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Tengrinews.kz. "Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири, Туркистон вилояти ҳокимига Арис шаҳридаги ҳарбий қисмнинг ўқ-дорилар омборида портлашлар оқибатларини тугатиш ҳақида топшириқ бердим. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва портлашлар сабабларини аниқлаш зарур", - деб ёзди Президент ўзининг тwitter саҳифасида.
Қозоғистон сенати спикери мактабдаги ҳижобларга қарши чиқди
Қозоғистон парламент юқори палатаси спикери Қасим-Жўмарт Токаев мамлакат таълим муассасаларида ҳижоб ўрашга қарши чиқди ва «сохта диний стереотипларга» эргашмасликка чақирди. "Мамлакатимиздаги ёшларнинг ҳар бири, динга қандай муносабатда бўлишидан қатъи назар, давлатга, унинг қонунлари ва рамзларига ҳурмат намоён этиши лозим.