Авлиёлар номига атаб жонлиқ сўйиш
Савол: Айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла) пиширишади. Шу тўғрими?
Қўй териси остидаги бўрини қандай аниқлаш мумкин
Исталган рақобат соҳасида етарли даражада узоқ ишласангиз, албатта қўй териси остидаги бўрига дуч келасиз. Жуда кучли образ. Чўпон подасини зарардан ҳимоя қилиш учун уни кузатиб боради. Подага киришга уринган ҳар қандай йиртқични ҳайдаб туради. Аммо қўй терисини ёпинчиқ қилиб кийиб олган ақлли бўри ҳушёр чўпондан ўтиб, подага сездирмай кириб олиши мумкин.
Қўчқорнинг закарини олиб пиширамиз, еймиз дейишди...
Яқин кунларда дўстларимиз билан 2 кунга дам олгани табиатга чиқдиқ. Қўй сўйдик, шерикларимиз шошилиб қўйнинг аврат органларини олиб пиширамиз, еймиз дейишди. Умумий пишираётган таомга қўшиб юборишди. Кейин битталари алкоголсиз пиво олиб келди, намозхон биродарларимиздан иккиталари ичишди. Билишса 0,5% алкогол бор экан. Арабистон тонналаб оляпти, деб баҳона қилишди. Уларга тушунтирдим мўмин кишига пиво сўзининг ўзи жирканчлиги, уни истеъмол қилиб бўлмаслигини айтдим. Шу ҳолларида намоз ҳам ўқишди. Саволим шуки, ҳайвонларнинг аврат аъзоларини ейиш дурустми ва алкоголсиз пиво ҳақидаги фикрингиз.