26.02.2025 15:38
Одамларнинг маломатидан қўрқиш
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
Имам Ибн Қудама ал-Мақдисий, Аллоҳ унга раҳм қилсин, айтди:
"Билингки, одамларнинг кўпчилиги одамларнинг маломатидан қўрқиш ва уларнинг мақтовига муҳаббат қилиш сабабли ҳалок бўлдилар. Ва уларнинг бутун фаолияти одамларнинг розилигига мувофиқ бўлиб қолди, уларнинг мақтовига умид қилиб ва маломатидан қўрқиб. Албатта, бу инсонни ҳалок қилувчи хислатлардандир ва ундан халос бўлиш лозим".(Мухтасар Минҳаж ал-Косидин).