Азоннинг лаҳн (оҳанг)дан холи бўлиши
"Аллоҳу акбар" лафзининг "ҳамза"си ёки "бо"сини чўзиш каби маънони ўзгартириб юборадиган лаҳн азонни ботил қилади. Жумҳур уламоларимиз фикрича, маънони ўзгартирмайдиган даражадаги лаҳн ҳам макруҳ. Ҳанафий мазҳабимиз наздида ҳам лаҳн макруҳ бўлиб, бу борада Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ: "Азон сўзларини ўзгартириб юборадиган лаҳн ҳалол бўлмайди", деган(Ибн Нажжор Фаттуҳий. Мунтаҳол иродот. 1-ж. 130-6. Муҳаммад Ҳаттоб Моли-кий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. 1-ж. 438-6. Имом Нававий. Ал-Мажмуъ шарҳул Муҳаззаб. 3-ж. 108-110-6. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. "Булок". 1-ж. 259-6. Абдуллоҳ ибн Маҳмуд Ҳанафий. Ал-Ихтиёр литаъ-лилил мухтор. 1-ж. 44-6.).
Азонни талҳинсиз, яъни, оҳангга солмасдан айтиш ҳам суннатдир
Азоннинг суннатларидан яна бири - азондаги такбир калималарини жазм билан, яъни, ҳар «Оллоҳу акбар» калимасидан сўнг тўхтаб (акбар сўзидаги охирги -р ҳарфини сукун билан) айтиш. Чунки Пайғамбар алайҳис-салом айтган: «Азон жазмдир».
Азонни талҳинсиз, яъни, оҳангга солмасдан айтиш ҳам суннатдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинган ушбу сўзлар бунга далилдир. Бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳуманинг олдига келиб айтди:
Қуръонни лаҳн билан ўқиш ва унинг ҳукми
Агар Қуръонни лаҳн бирла ўқуса, агар калима тағйир бўлса, намози бузулур. Лаҳн буки, овозин тузатиб, нағмага солиб ё эса куйга солиб, маддсизга мадд тортиб ўқуса, хорижи намозда ҳам лаҳн бирла ўқумоқ машруъ эрмастур.
Машруъ ва ман қилинган зикр
Аллоҳ таолони тил билан хоҳ жаҳрий, хоҳ махфий, хоҳ якка, хоҳ жамоат бўлиб зикр қилиш ўз шарт ва одоблари билан бўлса, машруъдир. Лекин баъзи инсонлар турли ҳаракатлар, мусиқа садолари билан қўшиқ қилиб, сакраб, жазавага тушиб, имомга эгилиб, кўтарилиб, айланиб, бир-бирини итариб, қадамларни ритм ва оҳангга солиб уриш, ҳалқа бўлиб айланиб амалга оши-радиган зикр соғлом фитратга мос эмас ва (Аллоҳдан) қўрқадиган қалб ундан бош тортади.