16.10.2018 18:01
Чиғатой (1185-1242) – мўғулларнинг арбоби, Чингиз хон ва Бўрта хотиннинг иккинчи ўғли. Отасининг ҳаётлик вақтидаёқ Ясақ қонунларининг ҳамда қонун ва одатларга оид барча масалаларнинг билимдони ҳисобланган. Чиғатой авлодлари XIII—XIV асрларда Ўрта Осиёда ҳукмрон бўлган.