23.04.2021 14:40
Машруъ ва ман қилинган зикр
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
Аллоҳ таолони тил билан хоҳ жаҳрий, хоҳ махфий, хоҳ якка, хоҳ жамоат бўлиб зикр қилиш ўз шарт ва одоблари билан бўлса, машруъдир. Лекин баъзи инсонлар турли ҳаракатлар, мусиқа садолари билан қўшиқ қилиб, сакраб, жазавага тушиб, имомга эгилиб, кўтарилиб, айланиб, бир-бирини итариб, қадамларни ритм ва оҳангга солиб уриш, ҳалқа бўлиб айланиб амалга оши-радиган зикр соғлом фитратга мос эмас ва (Аллоҳдан) қўрқадиган қалб ундан бош тортади.