Урдунликлар Рамазон ойидаги "нарх пандемияси"дан шикоят қилмоқда
Икки йил ичида биринчи Рамазонни пандемия билан боғлиқ чекловларсиз нишонлаётган Урдунликларнинг қувончини озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши чеклаб турибди.
Ҳакам Рамазон туфайли футбол ўйинини бир муддатга тўхтатди
Ҳакам Бастиан Данкерт Германия чемпионати 29-тур доирасида «Лейпциг» — «Хоффенхайм» (3:0) ўртасида бўлиб ўтган ўйинни майдон эгалари ҳимоячиси Муҳаммад Симакан рўзасини очиб олиши учун бир муддат тўхтатиб турди, хабар қилади Sportbuzzer.de.
Жазоир Рамазонда Ғарбий Саҳрои Кабирга ёрдам беради
Жазоир ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий самолётлари Ғарбий Саҳрои Кабирдаги қочқинлар учун инсонпарварлик ёрдами партиясини етказди. Бу ҳақида 12 апрел куни Миллий мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб, Al-Bilad нашри хабар берди. Сўнгги маълумотларга кўра, Тиндуфга 132 тонналик инсонпарварлик ёрдами Буфарик авиабазасидан ҳавога кўтарилган тўртта ҳарбий-транспорт самолёти орқали етказилган.
Фаластинда Рамазон: зўравонликнинг кучайиши ва янги уруш томон ҳаракат
Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудидаги зиддиятлар бу Рамазон ойида кенг кўламли портлашга олиб келиши мумкин, дейди таҳлилчилар, қамалда қолган Ғазо сектори аҳолиси эса яна бир урушдан қўрқади.
Рамазоннинг таъми: қандай қилиб имкон қадар самарали рўза тутиш ҳақида
Рамазон - умид ва илҳом манбаи, у ўзингизни ўзгартириш ва янги ҳаёт бошлаш учун имкониятдир, бу - Аллоҳ Таолонинг розилигини қозониш ва нафсингизни тинчлантириш учун имкониятдир.
Масжидул Ҳаромга ташриф буюрувчиларга 8 миллион литр замзам тарқатилди
Рамазон ойининг биринчи ўн кунлигида Маккадаги Масжидул Ҳаромга ташриф буюрганларга саккиз миллион литр замзам тарқатилди.
Яна бир футбол ҳаками Рамазонга ҳурмат кўрсатди
Футбол ҳаками мусулмон футболчи Мусс Ниахате 2 апрелдан бошланган Рамазон ойидаги рўзасини очиши учун "Майнц" ва "Аугсбург" ўртасидаги Бундеслига ўйинини тўхтатди.
Хайрия ташкилотлари хайрияларнинг кескин камайгани ҳақида хабар беришди
Марокашда Рамазон ойи анъанага кўра ёрдамни кўпайтириш ва муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш вақти бўлиб келган. Озиқ-овқат саватлари, кийим-кечак, пул, озиқ-овқат тарқатиш ва жамоавий ифторликларни ташкил қилиш одатда кўп бўлиб ўтарди.
Рўза мўжизаси
Рўза амри "Бақара" сурасининг 184-187-оятлари орасида барча тафсилотлари билан келади. Кўп диққат қилиниши лозим бўлган ҳукм 184-оятдадир. Бу оятнинг сўнгги қисмида: Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир, деб уқтирилган.
Рамазон ойида кенг тарқалган хатолар
Кўпчилигимиз учун Рамазон маънавий аҳамиятини йўқотади ва ибодат қилишдан кўра механик машқларга айланади. Биз зомби каби тонгдан шомгача рўза тутамиз, чунки атрофимиздаги ҳамма рўза тутади. Биз бу қалбларимизни ёвузлик ва гуноҳлардан тозалаш вақти эканлигини унутамиз.