close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

087, Аъло сураси

 

 

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

[1]. (Эй Муҳаммад!) Энг олий зот бўлмиш Раббингизнинг исми билан тасбиҳ айтинг!
Бу оят хусусида бир қанча талқинлар илгари сурилган:
Биринчиси - «Раббингизга тасбиҳ айтинг!»
Яна бири - «Унинг исми билан тасбиҳ айтинг!»
Яна бири - «Раббингизга Унинг исмлари билан тасбиҳ айтинг!».
Оятга «Раббингизга тасбиҳ айтинг!» талқинини берганлар: «Оятнинг маъноси: «Ундан бошқаларда топиладиган офатлар, ҳожатлар, зидлар ва шериклар каби барча иллатлардан поклаб ёд этинг!» - деганидир. Бинобарин, бу гапни айтиш Уни ягона деб билишдир», дейдилар.
Муқотил ибн Сулаймондан ривоят қилинади. У: «Оятни: «Раббингизни ягона деб эътиқод қилинг», - деб таъвил қили-нади. Уни ягона деб эътиқод қилиш эса, Биз айтиб ўтган ишлар билан бўлади»,(«Тафсиру Муқотил ибн Сулаймон», 3-жуз, 476-бет.) деган.
Айрим муфассирлар: «Бу оят, «Раббингиз учун намоз ўқинг», деб таъвил қилинади»,(Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 12-жуз, 543-бет.) деганлар.
Эҳтимол, бу ҳам тўғридир. Чунки намознинг ўзи тасбиҳдир. Зеро, банда «Аллоҳу акбар!» деб намозни бошлаш орқали ўзи билан халойиқлар ўртасида бўладиган барча муомала турларини тўхтатади. Ҳожатларини бермаслик билан ўз нафсини тия-ди. Бу иши билан у ўзининг барча муомалаларини Аллоҳ таолога атайди. Мана шу айни тавҳид ва имондир. Чунки банда имон орқали барча нарсаларни холис Аллоҳ таолоники деб билади. Шунинг учун ҳам намоз ўз зоти билан тасбиҳга айланади, унинг ичида тайин қилинган тасбиҳ туфайли эмас.
«Унинг исми билан тасбиҳ айтинг!» - деб талқин қилганлар уни: «Унинг исмини поклаб ёд этинг!» - деб маъно берганлар. Бу нарса Унинг барча зотий исмларига ҳам, сифатий исмларига ҳам тегишлидир. Аллоҳ таолонинг зотий исмларини поклаб ёд этиш - бу бошқаларни Унга шерик қилмасдан, Уни ўша исмлар билан номлашдир. Зотий исмлар - Ундан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқ бўлган Аллоҳ, Раҳмон ва шу каби исмлардир.
Аллоҳ таолони Унинг сифатий исмлари билан поклаб ёд этиш халойиқлар у билан сифатланишга муносиб бўлган иллатлардан поклаб ёд этишдир. Олим (донишманд), Ҳаким (ҳикматли), Раҳим (меҳрибон) ва Мажид (улуғ) каби исмлар бунга мисолдир. Зеро, бандалар орасидан илм сифати билан сифатланган кишилар бундай сифатга унга дохил қилган бошқа сабаблар туфайли сазовор бўлган. Ҳакимлик билан сифатланишга, мақтов билан сифатланишга бошқалар сабабли сазовор бўлган. Аллоҳ таоло эса бундай сифатларга ўзининг Зоти билан сазовордир, бошқалар сабабли эмас. Шунинг учун ҳам бу ердаги поклашни бошқалардан поклаб ёд этиш, деб тушунилади. Чунки Аллоҳ таолонинг сифатлари Унинг зоти учун бошқа эмас, улар Унинг зотидан айро тушмайдилар. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг сифатлар билан содир бўладиган мақтаниши ўша сифатлар билан сифатланган зот билан мақтаниш ҳисобланади. Тавфиқ берувчи Аллоҳдир.
Баъзи уламолар: «Бу оятнинг маъноси: «Ҳамду санолар билан Унга тасбиҳ айтинг!»дир», - деганлар. Бу ҳам биз юқорида айтиб ўтган биринчи талқинга, яъни замирида Аллоҳ таолони ягона деб эътиқод қилиш ва халойиқлардаги иллатлардан поклаш мавжуд бўлган санолар билан мақташга бориб тақалади.
Бу оятни: «Раббингизга Унинг исмлари билан тасбиҳ айтинг!» - деб талқин қилганларга келсак, унинг маъноси аниқ ва равшандир. У ҳам бўлса, «Лаа илааҳа иллаллоҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу»,(Яъни Аллохдан ўзга ҳеч бир илоҳ йўвдир. Фақат Унинг ўзи бор, Унинг ҳеч бир шериги йўвдир.) - демокдир. Аллоҳ таолонинг исмлари барчага маълум бўлиб, бу ерда уларни баён қилиб ўтиришнинг ҳожати йўкдир.
(Биз сўз юритаётган оятда келган) [ал-аълаа] калимасининг зоҳири [адван] ва [асфал](Яъни энг паст, энг ҳақир, энг қуйи.) ҳам мавжудлигини, шунингдек, [Аллоҳу акбар] сўзининг зоҳири ҳам [ал-асғар](Яъни Аллоҳ буюкдир!) мавжудлигини тақозо қилади.(Чунки араб тилида [афъалу] сийғаси қиёсий ёки орттирма даражали сифатнинг вазнидир.) Бироқ оятда келган [ал-аълаа] калимасининг маъноси «Аллоҳ таоло бирор нарсага эҳтиёжи тушишдан ёки Унга бирор талафот етишидан энг юксакдир», бўлади. [ал-акбар]даги ҳолат ҳам худди шу кабидир. [ал-акбар] ва [ал-аълаа] калималарининг маъноси биз юқорида санаб ўтган иллатлардан ниҳоятда поклаш маъносида бўлади. Бу ҳам [ҳува аҳсан](Яъни У энг гўзалдир.) ва [ҳува ажмал](Яъни У энг чиройлидир.) деган сўзимизга ўхшайди. Сиз «аҳсану ва ажмалу» деган вақтингизда гўзаллик ва чиройнинг энг сўнгги нуқтасини назарда тутган бўласиз.
Ёки бу оятда зикр қилинган [ал-аълаа] калимаси [ал-ъалий](Яъни энг баланд мавқе Эгаси.) маъносида, [Аллоҳу акбар]даги [ал-акбар] калимаси эса [ал-кабийр](Яъни буюк, улуғ, юксак.) маъносида бўлиши ҳам мумкин. Бу иш араб тилида жоиздир.

[2]. Зеро, У (барча нарсани) яратиб, барпо қилган
Бу оятни бир неча хилда талқин қилиш мумкин. Биринчиси, «Аллоҳ таоло халойиқларнинг ишларидан фарқли равишда барча нарсани Узи белгилагани каби тўкис қилган». Чунки халойиқлар қилган иш баъзан ўзлари белгилаб олганлари каби тўкис бўлиб чиқса, баъзан унинг акси бўлиб чиқади.
Ёки «Аллоҳ таоло барча халойиқларни Узининг ягоналигига далолат қилиш ва парвардигорлигига шоҳидлик беришда тўкис қилиб яратди». Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло яратиб қўйган бирор бир яратилмиш нарса йўқки, ақлли инсон у ҳақида тафаккур юритадиган бўлса, унинг яралиши Яратувчи Зотни танишга, Парвардигорнинг ягоналигига далолат қилмаса.
Ёки «Аллоҳ таоло ўша яратилмишни унда ўзининг манфаати бор бўлган бир шаклда тўкис қилиб яратди».
Ёки «Аллоҳ таоло уни нима учун яратилган бўлса, ўша нарсага муносиб шаклда тўкис қилиб яратди». Кўрмайсизми, инсон руку ва сажда қилишга буюрилган экан, Аллоҳ таоло уни руку ва сажда қилишга имконияти бор қилиб яратди. «Аллоҳ таоло уни нима учун яратилган бўлса, ўша нарсага муносиб шаклда тўкис қилиб яратди», деган сўзимизнинг маъноси ҳам ана шудир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

[3]. барчага муносиб йўлни белгилаб, (ўша йўлга) ҳидоят қилиб қўйган,
Ушбу оятда зикр қилинган [қоддаро] лафзининг ўзаги бўлмиш [ат-тақдир] калимасини биз [фасавваа] калимаси ҳақида айтиб ўтган маъноларга буриб тушунилади.
Энди бу оятда келган [фа ҳадаа] калимасини бир неча хил талқин қилиш мумкин. Биринчиси, «У барчани нимага муҳтож қилиб қўйган бўлса, шунга бошлаб қўйди». Масалан, бандага ўзининг тирикчилигини қаердан топишни кўрсатиб қўйди. Ҳар бир тирик жонга ўз ризқи ва тирикчилигини кўрсатиб қўйгани боис, улардан ҳар бири ўзининг ризқини танийди.
Ёки [фа ҳадаа] калимаси: «Аллоҳ таоло бандани Ўзининг ҳидояти билан тўғри йўлга бошлаб қўйди» ёки «Дин ишига ҳидоят қилиб қўйди», - деган маънодадир. Бу нарса соғлом ақл эгалари бўлган хос инсонларга тегишлидир. Бинобарин, [фа ҳадаа] лафзининг маъноси «Аллоҳ таоло уни Ўзи ҳидоятга бошлаб қўйган кишилар қаторида ҳидоятга бошлаб қўйди», - бўлади.
Мўътазилийлар мана шу оятни далил келтириб, бизларга таъна қилиб: «Аллоҳ таоло: «Барчага муносиб йўлни белгилаб, ҳидоят қилиб қўйган», демокда. Сизлар эса «Барчага муносиб йўлни белгилаб, залолатга бошлаб қўйган», демоқдасиз», дейдилар. Бироқ бу таъна аслида уларнинг ўзларига тегишлидир. Чунки улар ҳидоятга баён қилиш маъносини бериб таъвил қиладилар. Агар иш шундай бўлса, Аллоҳ таоло ҳидоят йўлини ҳам, залолат йўлини ҳам баён қилиб қўйган. Демак, уларнинг сўзларига кўра, Аллоҳ таоло инсонларга залолат йўлини баён қилиб қўйган ўринда залолатга бошлаб қўйган бўлиб чиқади. Қолаверса, «Барчага муносиб йўлни белгилаб, ҳидоят қилиб қўйган» оятида залолатга бошлашни инкор қилиш маъноси йўқдир. Чунки ҳидоятнинг алоҳида зикр қилиниши ундан бошқаларни инкор қилишга далолат қилмайди. Шундай экан, юқорида ўтгани каби ҳукм қилиш шарт эмас. Аллоҳ таоло бошқа бир ўринда «Алиф. Лом. Мим. Бу китобда шак-шубуа йўҳ, у таҳводорларга ҳидоятдир»,х дейиш билан ҳидоят қилиниш билан сийланган зотларни зикр қилиб ўтган. Бас, (бу оятда зикр қилинган) ҳидоят хос инсонларга тегишли экани ўз тасдиғини топди. Энди оятда келган [қоддаро] лафзига келсак, унинг маъноси: «У ўзи яратган халойиқларнинг тирикчиликларини белгилаб қўйди ва уни қандай топиш йўлларини уларга кўрсатиб қўйди», - дегани бўлади.

[4]. ўтлоқни ундириб чиқариб,

[5]. сўнгра уни қорамтир хазон қилиб қўйган Зотдир.
Ушбу оятларда энг Олий Парвардигорни танитиш бордир. Аллоҳ таоло гўё: «Энг Олий Парвардигор - (барча нарсани) яратиб, барпо қилган. Барчага муносиб йўлни белгилаб, (ўша йўлга) ҳидоят қилиб қўйган. Утлоқни ундириб чиқариб қўйган Зотдир», - демоқчидек. Сўнгра У тугаши, кўриниши, вужудга келиши ва ҳалок бўлиши маълум бўлган ўтлоқлар ва бошқалардан иборат мана шу нарсаларни зикр қилди. Чунки бундай нарсаларнинг Яратувчининг борлигига далолат қилиши инсонлар намоён бўлишига ҳам, йўқ бўлиб кетишига ҳам шоҳид бўлмайдиган осмонлар ва ерларнинг далолат қилишидан кўра мақсадга мувофиқрокдир. Чунки инсон Парвардигорнинг ягоналиги, Яратувчининг борлигини ўзгариши ва пайдо бўлишини бир қараш ва озгина тааммул билан билса бўладиган нарсалар орқали билиб олади. Мудом барқарор ва доимий бўлган нарсалар орқали эса кучли тафаккур, ўткир нигоҳ ва ортиқча тааммул қилсагина, билиб олади.
Аллоҳ таолонинг бу оятда ўтлоқларни алоҳида зикр қилишига сабаб улар халойиқларнинг тирикчиликларига ярагани учун бўлиши ҳам мумкин. Чунки яшаш учун инсонга жони-ворлар ва чорва ҳайвонлари лозим ва зарурдир. Жониворларнинг ҳаёти ўтлоқларга боғлиқ. Шундай экан, халойиқларнинг тирикчиликлари улар учун ўтлоқларни чиқариб қўйишдадир. Одамлардан шукр қилишларини талаб қилиш учун ҳам Аллоҳ таоло уларга ўтлоқларни эслатиб қўйди. Жониворлар ўзларича яратилмаган, балки одамлар улардан фойдаланишлари учунгина яратилган, сўнгра Аллоҳ таоло ўзининг марҳамати билан ана шу жониворлар учун ўтлоқларни чиқариб қўйган, уларни зое қилмасдан озуқаларини белгилаб берган экан, қандай қилиб ушбу оламнинг яратилишидан асосий мақсад бўлган бу инсонларни уларнинг ризқларини бермаслик билан зое қилсин ва уларни Узининг тадбири остидан чиқарсин?!
Ушбу суранинг    оятида келган [ал-ғусаау]ни «Сел ва ёмғирлар олиб кетадиган қуруқ хас», [ах ваа]ни эса «олдингисидан кўра қорароқ» деб таъвил қилганлар ҳам бор. Баъзи таъвилларда: [ал-аҳваа] - бу қорамтир яшилдир. Бу оят такдим ва таъхир услубида келган бўлиб, унинг маъноси: «У аввал қорамтир яшил бўлганидан сўнг, уни қурук хас-хашакка айлантириб қўйган Зотдир», деганидир», - дейилган.

[6]. (Эй Муҳаммад!) Биз Сизга (Жаброил воситасида Қуръонни) қироат қилдирурмиз. Бас, Сиз (уни) эсдан чиқармассиз.

[7]. Илло, Аллоҳ (унуттиришни) хоҳлаган оятлар бундан мустаснодир. Албатта, У ошкора (сўз ва ишлар)ни ҳам, яширин нарсаларни ҳам билур.
Яъни эй Муҳаммад! Биз Сизга ваҳий қилган Қуръонни Узимиз Сизга ёдлатиб қўямиз ва Сиз уни ёддан чиқармассиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига ваҳий қилинган нарсани ёдлаб қолишлари замирида у зотнинг пайғамбарликларига далил бордир. Чунки у зот ўқишни билмасдилар, китобларни ҳам ўқимасдилар. У зот алайҳиссалом ўзларига келаётган ваҳий охирига етгунига қадар унинг бирор сўзини айтиш учун тилларини қимирлатмасликка буюрилган бўлишларига қарамай(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бу ўринда ушбу оятларга ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: «(Эй Муҳаммад! Қуръонни) тезроқ (ёдлаб) олиш учун тилингизни у билан (кўп) ҳаракатлантираверманг. Зеро, уни (Сизнинг дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингиздаги) қироати ҳам Бизнинг зиммамиздадир. Бас, қачон Биз (Жаброил тилида) уни ўқисак, Сиз ҳам уни ўқишга эргашинг! Сўнгра уни (Қуръонни) баён қилиб бериш ҳам, албатта, Бизнинг зиммамиздадир». Қиёмат сураси, 16-19-оятлар. «Ҳаққоний Подшоҳ бўлмиш Аллоҳ олий Зотдир. (Эй Муҳаммад!) Сизга (Қуръон) ваҳийси тугамай туриб, қироат қилишга шошилманг ва айтинг: «Эй Раббим! Менга илмни зиёда эт!» Тоҳо сураси, 114-оят.), ўзларига бир марта ўқиб берилган нарсанинг барчасини кейин ўқиб берар эдилар. Юқорида айтиб ўтилган ҳолатга тушиб қолган кишининг агарчи ўзининг тилида бўлса ҳам, ўзига бир неча марталаб ўқиб берилган нарсани ёдда сақлаб қолиши қийин кечади. Шундай экан, қандай қилиб у бир мартагина ўқиб берилган нарсани ёдда сақлаб қолсин? Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мартадаёқ ёдда сақлаб қолишлари у зотнинг пайғамбарлик мўъжизаларидан бир кўриниш бўлган.
[иллаа маа шаа Аллоҳ] оятини айрим муфассирлар: «Илло, ўшандан Аллоҳ хоҳлаган микдори бундан мустаснодир. Чунки У Сизга унуттиришни истаган нарсани Сизнинг ёдингиздан чиқарур», - деб таъвил қилганлар. Бироқ менимча, бу таъвил тўғри эмас. Негаки, Аллоҳ таоло у зотга юборган ваҳий у зотнинг пайғамбарлик мўъжизаси бўлган. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўқиб берганларидан сўнг ёдларидан чиқариладиган бўлса, у зотнинг пайғамбарликларига эътироз билдирган кишилар ўша оятни қайтадан ўқиб беришни у кишидан сўраш имконига эга бўлар, у зот эса ёдларидан чиқарилган бўлса, ўша оятни ўқиб бера олмас ва бояги кишилар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига эътироз билдиришга имкон берадиган жойни топган бўлар эдилар.
Баъзи бир ривоятларда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга улар унуттирилган», деб келган. Бироқ улар оҳод хабарлар бўлгани боис қатъий ҳукм чиқаришда уларга асосланиш мумкин эмас. Чунки оҳод хабарлар амал қилиш лозим бўлган илмга асос бўлади, далил қилишга ярайдиган илмга эмас. Бу ерда эса далил қилиш ҳақида сўз кетмоқда.
Бироқ бизнинг фикримизча, [иллаа маа шаа аллоҳ] оятини уч хил талқин қилиш мумкин. Биринчиси, агарчи маъсумликлари бугун бизга аниқ-равшан бўлишига қарамай, пайғамбарлар - алайҳимуссалом - ўзларига инъом қилиб берилган неъматнинг кетиб қолишига сабаб бўладиган гуноҳлардан маъсум бўлсалар ҳам ўзларига ишонмас эдилар. Сиз Иброҳим алайҳиссаломнинг «Мен билан Аллоҳ ҳаҳида баҳслашасизми? Ахир, (У) мени ҳидоятга йўллаган бўлса?! Мен сизлар келтирган ширкдан кўрҳмайман. Илло, Раббим бирор нарсани хоҳласа (ўша бўлур)»,(Анъом сураси, 80-оят.) дея ўз қавми билан баҳслашгани ҳақидаги қиссани кўрмайсизми? Иброҳим алайҳиссалом:«Мен ва авлодларимни санамларга сигинишдан йироҳ қилгин»,(«(Эй Муҳаммад!) Эсланг, Иброҳим айтган эди: «Эй Раббим! Бу шаҳарни (яъни Маккани) тинч қилгин, мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан йироқ қилгин!». (Иброҳим сураси, 35-оят)..) деб дуо қилар экан, ўзига инъом қилинган нарсанинг кетиб қолишидан хавфсиради. Гуноҳкор бандаларнинг бошига тушган нарса ўзининг ҳам бошига тушиб қолишидан қўрқиб, дарҳол дуо қилишга тушди.
Аллоҳ таоло Шуайб алайҳиссаломнинг қиссасида: «Унга қайтишимиз мумкин эмас, илло, Раббимиз - Аллоҳ хоҳлагани бўлур»,(«Динингиздан Аллоҳ бизни қутқаргандан кейин яна унга қайтсак, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўламиз-ку? Унга қайтишимиз мумкин эмас, илло, Раббимиз - Аллоҳ хоҳлагани бўлур». (Аъроф сураси, 89-оят)..) - деган.
Юсуф алайҳиссалом қиссасида эса: «(Чунки) подшоҳнинг (жорий) ҳукми бўйича ўз биродарини - Аллоҳ хоҳламаса, (бошқа йўл билан) олиб ҳола олмас эдик».(Юсуф сураси, 76-оят.)
Юқорида ўтган оятлардан аниқ бўладики, ўзларига инъом қилинган неъматларни кеткизадиган гуноҳларга қўл уриб қўйишдан маъсумликшшг ҳақиқати пайғамбарларга -алайҳи-мусссалом - аён бўлмаган. Худди шулар сингари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам (ўзларига ваҳий қилинаётган Қуръон оятларини) унуттиришга олиб келадиган ишлардан хотиржам эмасдилар, балки у зотга: «(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга (Жаброил воситасида Қуръонни) қироат қилдирурмиз. Бас, Сиз (уни) эсдан чиқармассиз. Илло, Аллоҳ (унуттиришни) хоҳлаган оятлар бундан мустаснодир», дейилган эди. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг «Дарҳаҳиқат, Сизга ва Сиздан олдинги (пайгамбарларга) (шундай) ваҳий ҳилинган эди: «Қасамёд эта-манки, агар мушрик бўлсанг, албатта, ҳилган амалинг беҳуда кетур», - деганини кўрмайсизми?
Бас, аниқ бўлдики, пайғамбарлар - алайҳимуссалом - ваҳий-нинг тортиб олиниши ва унут бўлишига сабаб бўладиган ишларга қўл уришдан қўрқиб, хавфсираб яшаганлар.
Ёки    [иллаа маа шаа Аллоҳ] ибораси билан қилинган бу истисно ваҳийнинг ҳукмини унуттиришга бориб тақалади. Яъни унинг ҳукми шу даражада насх қилинадики, (амал қилинмасдан) тарк қилингани ва унут бўлиб кетгани боис худди унут бўлиб кетган нарса сингари бўлиб қолади. «Аллоҳни унутишгач, (У) ҳам уларни унутади»(Зумар сураси, 65-оят.) ояти бунга мисолдир. Яъни Аллоҳ таоло уларни Узининг раҳматидан ноумид қилиш билан унут бўлиб кетган нарса каби қилиб қўяди. Бу ерда Аллоҳ таоло уларни ҳақиқатдан ҳам унутиб юборади, деган маъно йўқ. Худди шунга ўхшаб, бирор оятнинг ҳукми насх қилинса ва тарк қилинадиган бўлса, гарчи у ерда ҳақиқатдан ҳам унутиш мавжуд бўлмаса-да, унут бўлиб кетган каби бўлиб қолади. Бинобарин, уни унутиш деганда айнан ўзини эмас, балки уни тиловат қилишнинг ҳукми унутилади, деб тушунилади.
Ёки Пайғамбар алайҳиссаломнинг фикрлари бошқа нарсалар билан чалғиб қоладиган бўлса, ўзларига ваҳий қилинадиган ваҳийнинг баъзи жойлари хотираларидан четда қолиши мумкин. Ана шунда у зотнинг фикрларидан кетиб қолган нарсани зеҳнларига келтирган вақтда ёдларига қайта тушишига қарамай, унутиб юборган сингари бўлиб қолади. Воқеликда ҳам кўрамизки, агар кишининг ўй-хаёли бошқа нарсалар билан банд бўладиган бўлса, Фотиҳат ал-Китоб (Фотиҳа сураси)нинг барча калималари унинг ёдидан кўтарилади. Иш шу даражага бориб етадики, гарчи уни ўқишга қасд қилган вақтда ёдига келишига қарамасдан у инсон Фотиҳа сурасини унутган киши каби бўлиб қолади. Демак, (биз сўз юритаётган оятда келган) истиснони ана шу таъвилларга буриб юборадиган бўлсаккина, тўғри иш қилган бўламиз. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Энди (мазкур оятнинг давоми бўлмиш) «Албатта, У ошкорани ҳам, яширин нарсаларни ҳам билур» жумласи ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг маъноси шуки, Аллоҳ таоло инсоннинг айрим одамларга кўрсатиб қиладиган ишларини ҳам, бир-бирларидан яшириб қиладиган ишларини ҳам билур. Ёки: Аллоҳ таоло инсонларнинг амалларидан фаришталар бохабар бўлганларини ҳам, улар бехабар қолганларини ҳам билур. Зеро, Унинг банда сир тутган нарсаларни билиши ошкор ва очиқ-ойдин қилган нарсаларини билиши кабидир. Бинобарин, Аллоҳ таоло буни бандаларига эслатиб қўймокда, токи улар сергак тортсинлар ва ўзларига лозим бўлган нарсадан бошқани махфий ҳам, ошкора ҳам қилмасинлар. Чунки Аллоҳ таоло уларнинг барча амаллари-ни ҳисоблаб, сақлаб турувчи Зот бўлиб, улардан хабарсиз қолмас.

[8]. Биз Сизни осон (дин)га муваффақ қилурмиз.
(Муфассирлар бу оятнинг таъвилида) шундай деганлар: «Яъни «Сизни яхшиликка ва жаннат аҳлининг амалларига муваффақ қилурмиз». Хайрли амаллар «осон ва енгил» деб аталди. Чунки уларнинг самараси, яъни жаннат енгилдир. Гуноҳлар эса «қийин ва оғир» деб аталди. Чунки уларнинг оқибати оғирдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

[9]. Бас, эслатма фойда берса, (кишиларга) эслатинг!
Бу оятнинг зоҳири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат эслатма фойда берадиган кишиларгагина эслатишларини тақозо қилади. Бироқ ҳукмнинг бир ҳолатда бирор васф билан хосланиши айни ўша ҳолатда бояги васфнинг акси билан сифатланишини йўққа чиқармайди. Аксинча, у зот алайҳиссалом эслатма фойда берадиган кишига ҳам, фойда бермайдиган кишига ҳам эслатишлари лозим бўлади. Аллоҳ таоло (Пайғамбар алайҳисса-ломга): «Бас, (эй Муҳаммад! Умматингизга ) эслатинг! Зотан, Сиз (ҳозирча) фацат эслатувчидирсиз»,(Ғошия сураси, 21-оят.) - деб умумий қилиб эслатишни буюрган. Аллоҳ таоло мутлақ тарзда эслатишга буюрди.
Энди Аллоҳ таолонинг «эслатма фойда берса», - деган сўзини икки хил талқин қилиш мумкин. Биринчиси, «Сиз эслатинг, зотан эслатма фойда берди», деб. Бу ҳам    Ева яқулуна субҳаана Роббинаа ин каана ваъду Роббинаа ла мафъулаа](«Шунингдек, улар: «Раббимизга тасбиҳ айтамизки, бешак Раббимизнинг («Мен сўнгги пайғамбаримни юборурман ва унга Қуръон нозил қилурман» деган) ваъдаси адо этилувчи ваъдадир», дейдилар». (Исро сураси, 108-оят)..) ояти сингари бўлиб, унинг ([ин каана ваъду Роббинаа ла мафъулаа]нинг) маъноси: «Раббимизнинг ваъдаси адо этилувчи ваъдадир», - деганидир. Дарҳақиқат, Пайғамбар алайҳиссалом берган эслатма фойда қилди. Зеро, мусулмон бўлган кишилар у зотнинг эслатмалари сабаб мусулмон бўлдилар. У сабабли нажотга эришдилар ва у сабабли юксак даражаларни қўлга киритдилар. Аллоҳтаоло: «Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур»,(Зориёт сураси, 55-оят.) - дейди.
Ёки Аллоҳ таолонинг «Бас, эслатинг!» деган сўзи «Эслатма фойда бермади. Яқинда одамлар бошига шундай ҳолат келадики, у пайтда эслатма уларга фойда бермас ва у Аллоҳ таолонинг азобини ўз кўзлари билан кўрган ҳолатдир», маъносида келган.

[10]. (Аллоҳдан) қўрқадиган киши эслатма олар.
Яъни Аллоҳ таолодан ёки ваъда қилинган кун (қиёмат)дан қўрқадиган киши ундан эслатма олади. Аллоҳ таоло: «Охират кунига имон келтирадиганлар унга (яъни Қуръонга ҳам) имон келтирадилар»,(Анъом сураси, 92-оят.) - деган. Бунинг боиси шуки, уларни охират кунига имон келтиришга ундаган нарса уларнинг ана шу Китобга имон келтирганларидир. Чунки Қуръонда охират эслатмаси бор, у кунга ҳозирлик кўришга бўлган амр бор. Худди шунга ўхшаб Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳам кишини эслатмадан сабоқ чиқариш ва ундан манфаат олишга ундайди. Қўрқув - бу қалбдан ажралмайдиган хавфсирашдир.
[11]. Бахтсиз киши эса ундан (эслатмадан) четлаб ўтиб,

[12]. катта ўт (дўзах)да куяжак.

Аллоҳ таоло бу ўринда «четлаб ўтиш»ни бахтсиз кишига нисбат бермоқда. Тақводор киши зикр қилинган ўринда эса, «Таҳволи киши эса ундан (дўзахдан) узокршштирилур. Қайсики, у мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган бўлса»,(Лайл сураси, 17-19-оятлар.) деган сўзи билан уни Узига нисбат берган. Демак, бу ишда хайрли ишларни Аллоҳ таолога нисбат беришга изн борлигига, аввалгисида эса ёмон ишларни Унга нисбат бериш ман қилинганига далолат бор. Негаки, хайрли ишларни Аллоҳ таолога нисбат бериш Унга шукр қилиш маъносида тушунилади. Аслида ҳам У берган неъматлари эвазига шукр қилинишга ҳақли Зотдир. Ёмон ишларни Унга нисбат беришда эса шукр қилиш маъноси йўқ бўлгани учун ҳам Унга нисбат бериш тўғри эмас. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
    
[13]. Сўнгра у жойда на ўла олур ва на яшай олур!
Яъни ўлим вақти содир бўладиган ишлар - унинг оғриқлари ва азоблари ундан тўхтамайди, балки азоблари абадулабад мангу қолади. Аллоҳ таоло: «Унга ҳар томондан ўлим келади-ю, у ўла олмайди. Унинг ортидан (бундан ҳам) огир азоб бордир»(Иброҳим сураси, 17-оят.) яъни у ўлмайдики, унинг оғриқларидан халос бўлса, деган.
«Ва на яшай олур!» Зеро, дунёда фойдаланиладиган тириклик - айнан ана шу нарсадан ўлим азоблари ва оғриқлари кўтарилади. Аллоҳ таолонинг: «Ва на яшай олур!» - деган сўзининг маъноси - ундан ўлимнинг азоби кўтарилмайди, деганидир. Ёки Унинг «ва на яшай олур!» деган сўзининг маъноси: «У дўзахда ўлмайдики, (унинг азобларидан) дам олса ва на яшай оладики, ундан лаззатланса!» - бўлади.

[14]. Нажот топувчи одам, ҳақиқатан, (куфр ва гуноҳлардан) пок бўлур.
Яъни у билан ўз нафсини тарбия қиладиган амаллар қилган ёки у билан ўз нафсини поклайдиган амалларни қилган киши (албатта нажот топар). Биз бу хусусда, Худо хохдаса, «Ваш шамси ва зуҳааҳаа» сурасида келган [ал-фалоҳ] калимасининг таъвилини қилаётиб сўз юритамиз.

[15]. Ва Парвардигорининг исмини ёд этиб, (беш вақт) намоз ўқир.
Эҳтимол, бу оятдан мурод бизга маълум намоз ибодатининг ўзгинаси эмас, балки ибодатнинг барча турларидир. Чунки намоз дуо, сано ва мақтовга лойиқ бир неча турдаги амаллар учун қўйилган номдир. Демак, Аллоҳ таоло бу ерда ибодатга олиб борадиган амалларни зикр қилган. Унинг зикридан юз ўгирган киши эса ибодатлардан маҳрум бўлади.
Ёки бу оятни барчамизга маълум намоз ибодати деб ҳам тушунилади. Ана шунда Аллоҳ таолонинг: «Ва Парвардигорининг исмини ёд этиб, намоз ўқир», - деган сўзининг маъноси: «Аввал Парвардигорининг исмини айтиш билан намоз ўқир», дегани бўлади ва уни намоздаги такбири таҳрима деб тушунилади. Бинобарин, бунда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг «Намозхон ўзининг намозини Аллоҳ таолонинг исмлари ичидан истагани билан бошлаши мумкин», деган сўзига далил бордир.
Сўнгра [ва закаросма Роббиҳи] ибораси биз [Саббиҳисма Роббикал аълаа](Шу суранинг 1-ояти.) оятининг таъвилида зикр қилиб ўтган маъноларни тақозо қилади.

[16]. Ҳа, сизлар, (эй кофирлар!) дунё ҳаётини (охиратдан) устун қўюрсиз.

[17]. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
Яъни сизлар дунё ҳаётини охират ҳаётидан устун қўясизлар. Бу хитоб мунофиқлар ва кофирларга қарата айтилган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига эмас.
Сўнгра уларнинг дунё ҳаётини устун қўйишлари ҳам турфа хил бўлган. Бинобарин, уларнинг баъзилари дунё ҳаётини унга назар солиш ва охират ҳаётига назар солишдан юз ўгириб, уни инкор қилиш билан устун қўйганлар. Яна баъзилари эса кўпроқ дунё ҳаёти учун елиб-югурганлар. Улар орасида дунёдаги ҳолатларни охиратдан устун қўйган кишилар ҳам бўлган. Аллоҳ таолонинг: «Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир», деган сўзи: «Охират ҳаётини устун қўйиш дунё ҳаётини устун қўйишдан яхшироқ ва боқийроқдир», - деган маънодадир.

[18]. Дарвоқе, бу (оятлар) аввалги (пайғамбарларга нозил бўлган) саҳифаларда -

[19]. Иброҳим ва Мусо саҳифаларида (ҳам) бордир.
Баъзи муфассирлар: «Тўрт оят Иброҳим ва Мусога берилган саҳифаларда бўлиб, уларнинг биринчиси «Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир»дан «...яхшироқ ва боқийроқдир»гача»,(Яъни шу суранинг 14-17-оятлари.) деганлар.
Яна баъзилар: «Бу суранинг ҳаммаси Иброҳим ва Мусо алай-ҳимуссаломга ҳам нозил қилинган», деганлар. Агар бу сура-нинг барчаси аввалги саҳифаларда мавжуд бўлса, демак, бу сурада зикр қилинганларнинг ҳаммаси ҳам уларда зикр қилинган. Чунки уларда ўша нарсаларни билишга эҳтиёж мавжуд бўлган.
Аллоҳ таолонинг: «Бас, Сиз (уни) эсдан чиқармассиз», -деган сўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мақташ ўрнида зикр қилинган. Бу мақтов Аллоҳ таолонинг: «Улар саводсиз элчига — исми ўзларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган пайгамбарга (Муҳаммадга) эргашадилар. У (пайгамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради...»,(«Улар саводсиз элчига - исми ўзларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган пайғамбарга (Муҳаммадга) эргашадилар. У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик)ларни олиб ташлайди. Бас, унга имон келтирган, уни улуғлаган, унга ёрдам берган ва у билан бирга нозил қилинган нур (Қуръон)га эргашганлар, айнан ўшалар (охиратда) нажот топувчи кишилардир». (Аъроф сураси, 157-оят).) деган сўзларида намоён бўлади. У зот алайҳиссалом мана шу калима билан мақталишга ҳақлидирлар. Чунки у зотнинг ўзларига бир мартада ваҳий қилинган нарсанинг барчасини ёдлаб қолишларида у кишини улуғлаш ва бошқалардан афзал қилиш бордир. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳиссаломнинг мана шу мақтовлар билан мақталиши тўғри ишдир.
«Дарвоқе, бу (оятлар) аввалги (пайғамбарларга нозил бўлган) саҳифаларда - Иброҳим ва Мусо саҳифаларида (ҳам) бордир» оятларида шу нарсанинг далили борки, тилларнинг хилма-хиллиги нарсаларнинг моҳиятини ўзгартириб юбормайди. Чунки Аллоҳ таоло бу нарса аввалги саҳифаларда ҳам бор, деб гувоҳлик бермоқда. Улар аввалги саҳифаларда ҳозирги тилда (араб тилида) бўлмаган. Бинобарин, бунда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Қуръонни форс тилида ўқиш жоиз, деган сўзларининг ҳужжати бордир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase