close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

095. Тийн сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан,
[2]. Тури Синин (тоғи) билан,
[3]. мана шу тинч-осойишта , шаҳар (Макка) биланки,
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Вад-дуҳаа» ва «Алам нашроҳ»дан ташқари бу сураларнинг барчаси маккаликларга далил келтириш учун нозил бўлган. Чунки бу иккиси Аллоҳнинг ўз Расулига берган неъматларини эслатиш учун келган. Биринчиси, Жаброил алайҳиссаломнинг Пайғамбар алайҳиссаломга қилган хитоби бўлиб, унда Аллоҳ берган неъматлар эслатиб ўтилган.
Иккинчиси, Аллоҳ таолонинг у зот алайҳиссаломга қилган хитоби бўлиб, у ҳам юқоридаги хитоб кабидир. Аммо бу иккаласидан бошқа сураларга келсак, улар маккаликларга далил келтириш учун келган, холос.
Сўнгра ушбу    оятлари
Аллоҳ таолонинг ўзи келтирган ҳужжатларни таъкидлаш учун ичган қасамидир. Агар бу қасам бўлмаганида ундан кейин зикр қилинган гаплар шу ишни (қасам билан таъкидлашни) тақозо қилган бўлар эди. Бироқ бу қасам билан юқорида зикр қилинган ҳужжат таъкидланган.
Сўнгра муфассир олимлар    юзасидан турлича
фикрлар билдиришган. Улардан баъзилари: «У одамлар истеъмол қиладиган анжир ва ундан ёғ чиқариб оладиган зайтундир»,(Бу гапни Ҳасан, Икрима, Мужоҳид, Иброҳим ва Калбий розияллоҳу анҳумдан Ибн Жарир ривоят қилган.) - деганлар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ҳам худди шундай ривоят қилинган. Яъни у кишидан    ҳақида сўраганларида: «Сизлар билган мана шу анжир ва зайтундир»,(Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Ҳоким ҳам ривоят қилиб, саҳиҳ деган. Шунга ўхшаш хабар «Ад-дур ал-мансур»да (6-жуз, 620-бет) келган.) - деган.
Баъзи муфассирлар: «У иккиси Шом ўлкасидаги иккита тоғдир»,(Бу гапни Икрима розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир ривоят қилган.) - деганлар.
Яна айрим муфассирлар шундай деганлар: «У иккиси Шом-даги икки масжид бўлиб, бири Дамашқ масжиди, яна бири эса Байтул Мақдис масжидидир».(Бу гапни Каъбул Аҳбордан Ибн Жарир, Ибн Зурайс, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Асокир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 619-бет.)
[ат-тийн] - Каҳф эгаларининг масжиди, [аз-зайтун] эса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидидир», деган гаплар ҳам айтилган. Қатода розияллоҳу анҳу: [ат-тийн] - Дамашқ унинг устида жойлашган тоғ, [аз-зайтун] эса, Байтул Мақдис унинг устида турган тоғдир»,(Абдураззоқ, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Асокир ривояти. Ўша манба, 6-жуз, 619-бет.) - деган.
Қутабий: [ат-тийн] ва [аз-зайтун] Шом ўлкасидаги иккита тоғ бўлиб, сурёний тилида «Тури тайно, тури зайто» дейилади. Бу икки тоғнинг бундай аталишига сабаб уларда анжир ва зайтун ўсганидир»,(Ибн Қутайба. «Тафсиру ғарийбил Қуръаан», 532-бет.) - деган.
ояти хусусида муфассирлар-дан баъзилари шундай деган: «У Синийндаги бир тоғдир. Си-нийн жойнинг номи, Тур эса тоғдир». Абу Авсажа шунга ўх-шаш гапни айтган.
Яна баъзилари: «(У) кўркам ва гўзал тоғдир. [ас-синийн] ҳабашлар тилида гўзал маъносида келади», деганлар.
Яна айрим муфассирлар: «Мевали дарахтлари бор ҳар қандай тоғ «Синийн»дир», - деганлар.
Яна баъзи муфассирлар эса: «У Мусо алайҳиссаломга унинг устида ваҳий нозил қилинган тоғ - Тури Синодир»,(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Мардавайҳ ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 619-бет. Ибн Умар, Ҳасан Басрий, Каъб ва бошқалар «розияллоҳу анҳум» ҳам шу гапни айтишган.) - деганлар.
«У муборак тоғ»,(Бу гапни Қатода розияллоҳу анҳудан Абдураззоқ, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Асокир ривоят қилган. Ўша манба, 6-жуз, 619-бет.) - деган гаплар ҳам бор.
Сўнгра (бу сурада) тоғ ва зикр қилинган бошқа нарсалар билан қасам ичилиш сабабини бир неча хил тушуниш мумкин. Биринчиси, одамларнинг қалбларида тоғларнинг мавқеи улуғ бўлгани сабабли (у билан қасам ичилган). Зеро, (қуйида) зикр қилинган гапларга кўра, осмондан тушадиган хабарлар ва уларнинг ўзлари ҳамда динлари учун манфаатли бўлган нарсаларнинг барчаси уларга ана ўша тоғлар тарафидан етиб келган. Айтишларича, Мусо алайҳиссаломга Тури Сино тоғи устида, Исо алайҳиссаломга Соъуро тоғи устида ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Форон тоғи устида ваҳий келган. Бунга асос хабарларда зикр қилинганидек, Мусо алайҳиссаломнинг ушбу сўзларидир: «Раббим(нинг ваҳийси) менинг олдимга Тури Сино тоғи тарафдан келди. Яқинда Тури Соъуро тарафидан ҳам келади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий Форон тоғи тарафдан келажак». Яъни «Раббимнинг ваҳийси менга Тури Сино тоғидан келди. Исо алайҳиссаломга ваҳий Соъуро тоғи тарафдан келади. Ваҳий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Форондан келади».
Иккинчиси, Қуръони Каримнинг бир қатор оятларида зикр қилинганидек,(Мисол тариқасида Наҳл сураси, 15-ояти, Анбиё сураси, 31-ояти, Нозиъот сураси, 32-ояти ва Ғошия сураси, 19-оятига қаранг.) Аллоҳ таоло тоғларни Ерга ўрнаштириб қўйгани, (бир томонга) оғиб кетмаслиги ва ўзининг устидагиларни тебратиб юбормаслиги учун уларни ернинг қозиқлари қилиб қўйгани учун ҳам улар билан қасам ичмокда. Мана шу жиҳатдан инсонларнинг қалбларида тоғларнинг мавқеи буюк бўлган.
Учинчиси, қаттиқ, мустаҳкам, қалин ва баланд бўлишига қарамай, тоғлардан энг юмшоқ нарсалардан бири бўлмиш оқар-оқмас, соф ва салқин сувларни чиқариб қўйгани учун, ҳеч ким экмаган ва ундириб қўймагани ҳолда мевали-мевасиз кўпдан-кўп дарахтларни чиқариб қўйгани учун (ҳам тоғлар билан қасам ичмоқда). Аллоҳ таоло тоғларда булардан бошқа манфаатларни яратиб қўйганки, инсонлар ўз маҳоратлари ва машаққатларини ишга солиб ҳам бу нарсаларни уларнинг ичидан чиқариб олиш имконига эга эмаслар. Демак, тоғларда улкан манфаатлар ва баракотларни яратиб қўйгани учун ҳам Аллоҳ таоло улар билан қасам ичмоқда.
Шунингдек, (Аллоҳ таоло ичган бу) қасам истеъмол қилинадиган анжир ва ёғи чиқариб олинадиган зайтун билан бўлса, бу уларда инсонлар учун кўплаб манфаатларни пайдо қилиб қўйгани туфайлидир. Бунга мисол: «Яна (Биз сизларучун) Тури Сайно (тоги)дан чиқадиган ёг ва егувчилар учун нонхуруш ҳолда ўсадиган бир дарахтни (зайтунни яратдик)»(Муъминун сураси, 20-оят.) оятидир. Биз тепада санаб ўтган жиҳатлар туфайли Аллоҳ таоло тоғлар, анжир ва зайтун билан қасам ичган, деб тушунилади. Ёки анжир ва зайтун зикр қилинган бўлсада, у иккисидан мурод, тоғдир. Чунки юқорида айтиб ўтганимизга кўра, одамлар наздида анжир ва зайтун тоғда бўлади. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
[ва ҳаазал баладил амийн] оятидаги «тинч-осойишта шаҳар» бу - Маккадир. Унинг ичига кирган киши омонда бўлгани ёки у ўзига кирган кишига омонлик бериб, ҳимоясига олгани учун Аллоҳ таоло уни «амийн» (тинч-осойишта) шаҳар деб номлади. Чунки одамлар наздида «амийн» - бу унинг устига ва ўзига омонат қўйилган кишини ҳимоя қиладиган, яъни
ишониладиган зотдир.
Сўнгра бу шаҳар билан ичилган ана шу қасам маккаликлар ҳамда мушриклар учун бўлиши эҳтимоли бор. Чунки Макканинг шаъни ва масаласи уларнинг наздлари ва қалбларида улуғ бўлган. Ваҳийнинг айримларига имон келтирганлари учун ҳам Аллоҳ таоло тоғлар билан қасам ичди. Чунки аҳли китоблар қалбида тоғларнинг қадри, мавқеи ва ўрни буюк бўлган. Маккаликлар эса, пайғамбарларга ҳам, ваҳийга ҳам имон келтирмаганлар, бироқ ўша шаҳарни улуғ деб билганлар.
Юқоридаги оятларда зикр қилинган нарсаларнинг барчаси билан ичилган қасам ҳам маккаликлар учун, ҳам аҳли китоблар учун бўлиши эҳтимолдан йироқ эмасдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
[4]. ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик.
Муфассир уламолар: «(Юқоридаги оятларда зикр қилинган нарсалар билан ичилган) қасам мана шу оят учун ичилган», - деганлар. Аммо (инсоннинг қандай яратилишидан) бошқа нарса билан қасам ичилгани тўғрироқ ва (уларнинг онгларига) яқинроқ бўлар эди. Чунки Аллоҳ таоло инсонни хушбичим ва хушсурат шаклда яратиб қўйганини улар шундоқ ҳам кўриб, билиб юрибдилар. Чунки ҳеч ким Аллоҳ таоло яратиб қўйган мана шу яратилиш шакли ва мана шу суратдан бошқача қилиб яратилган бўлишини орзу қилган эмас. Оятдаги қасам: «Сўнгра (қариган сари), уни асфаласофилинга (қомати хам бўлишга) қайтардик» ояти учун ичилган бўлиши ҳақиқатга яқинроқ кўринади. Чунки (кофирлар тарафидан) инкор қилинган ва ёлғонга чиқарилган нарса ана шу - яъни жаҳаннамнинг олови бўлгани учун ҳам Аллоҳ таоло уни қасам билан таъкидлаб қўйди. У зот гўё: «Биз инсонни хушсурат ва хушбичим қилиб яратган бўлсак-да, мўминлардан бошқаларни кофирликлари ва ўжарликлари туфайли асфаласофилинга қайтарурмиз», - демокда.
Сўнгра    [лақод холақнал инсаана фи аҳсани тақвим] оятини бир неча хил талқин қилиш мумкин. Шулардан бири, (Аллоҳ таоло инсонларни) уларнинг ўзлари кўриб, шоҳиди бўлиб юрган энг яхши суратда яратган, деб. Чунки У Зот фаришталарни инсонлардан кўра яхшироқ сурат ва мустаҳкамроқ шаклда яратиб қўйган. Аммо бу оят яратилган зотлар ичидан фаришталардан бошқасига қаратилган. Негаки, башариятни улардан ҳеч бири (ҳозиргидек) инсон суратидан бошқача қилиб яратилган бўлишини орзу қилмайдиган бир кўринишда яратиб қўйилиши Аллоҳ таолонинг инсонни энг яхши суратда яратиб қўйган эканига далилдир.
Иккинчиси, «(Аллоҳ таоло инсонни) энг яхши суратда, яъни энг мустаҳкам ва пишиқ суратда яратган», деб талқин қилинади. Чунки У Зот инсонларни шундай бир шаклда яратиб, пайдо қилиб қўйганки, улар барча нарсаларни ўз манфаатлари учун ишлатиш, Аллоҳ таоло билдирган, уларнинг онгларида яратиб қўйган ва уларга бериб қўйган имкониятлари ҳамда воситаларини ишга солиб, улардан фойдаланиш имконига эгалар. [аҳсани тақвим] оятини «Аллоҳ таолонинг ягоналиги ва илоҳлигига далолат қилишда энг пухта ва мустаҳкам бўлган бир суратда (яратдик)» ёки: «У инсонларни шундай бир ақл ва маърифат эгалари қилиб яратдики, улардан ҳар хил тоат-ибодатлар қилиш билан хайрли амаллар содир бўлади ва бу амаллари учун мукофот оладилар, бошқаларга берилмайдиган кўпдан-кўп савоблару буюк иззат-икромларни қўлга киритадилар», - деган маънода тушуниш ҳам мумкин.
[5]. Сўнгра (қариган сари), уни асфаласофилинга (қомати хам бўлишга) қайтардик.
Бу оятни бир неча хил тушуниш мумкин. Биринчиси, «Биз уни асфаласофилинга қайтардик», - деб тушуниш. «Асфаласо-филин» - бу жаҳаннам бўлиб, кофир кимса унга, яъни асфаласофилинга қайтарилади. «Мўмин кишини эса, Биз жаннатга яъни «аълаа иллиййин»га (баландларнинг баландига) қайтардик», деб тушуниш. «Илло, имон келтирган ва яхши амалларни қилганларга (жаннатда) битмас-туганмас ажр (мукофот) бордир» ояти билан истисно қилинган нарса ҳам шудир.
Иккинчиси, «Биз инсонни амаллар ва ишлардан иборат ўзи ихтиёр қилган энг паст нарсага, яъни унинг ўзи ихтиёр қилган ширк ва куфр амалига қайтардик. Мўмин бандани эса, ўзи ихтиёр қилган юксак ва улуғ амаллардан иборат энг баланд нарсага қайтардик», - деб тушунилади. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Учинчиси, муфассир уламолар айтганларидек: «Сўнгра Биз уни умрнинг энг паст ва тубан палласига (кексайиб, заиф холатга тушиб қолган вақтига) қайтардик», - деб тушуниш ҳам мумкин.
[6]. Илло, имон келтирган ва яхши амалларни қилган-ларга битмас-туганмас ажр (мукофот) бордир.
Сўнгра Аллоҳ таоло: «Илло, имон келтирган ва яхши амалларни қилганларга битмас-туганмас ажр (мукофот) бордир», - деб истисно қилди. Яъни улар ўзларининг соғломлик ва ўспиринлик ҳолатларида қилиб ўтган амалларининг савоби уларга келиб туради. Аммо анавилар (кофирлар) оятда зикр қилинган жойга (асфаласофилинга) қайтарилган вақтларида ана шу нарса уларга келиб турмайди. Бу истисно мўминларнинг ичларидан яхши амал қилувчилар ажратиб олинадиган бўлсагина, тўғри бўлади. Аммо мўминларни кофирлардан истисно қилиб олинадиган бўлса, оятнинг маъноси уни қабул қилмайди. Шунинг учун аввалги таъвилимиз ҳақиқатга яқинроқдир.
[7]. Бас, (эй инсон!) Шундай бўлгач, жазо (куни)ни инкор этишга сени нима мажбур этмоқда?!
[8]. Ахир, Аллоҳ (ўша кунда) ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси эмасми?!
Агар: «Бас, (эй инсон!) Шундай бўлгач, жазо (куни)ни инкор этишга сени нима мажбур этмоқда?!» - ояти билан жазо кунини инкор этган ҳар бир инсонга қарата хитоб қилинаётган бўлса, Аллоҳ таоло шундай деяётган бўлади: «Сени жазо кунини инкор этишингга чорлаган нарса нима?! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси эканини, Унинг ҳар бир иши ҳикмат эканини, агар жазо куни бўлмайдиган бўлса, Унинг иши (оламларни йўқцан бор қилиши) беҳуда ва бекор бўлишини билган эдинг-ку?! Чунки У сизларни йўкдан бор қилди, сўнг ҳозирги ҳолатга етгунингизга қадар сизларни ўстирди. Шундай экан, агар қайта тирилиш йўқ бўлса, У қилган ишлар беҳуда ва бекор бўлиб чиқар эди».
Ёки биз шундай деймиз: «Аллоҳ таоло бу дунёда Ўзига дўст бўлишни ихтиёр қилганлар билан душман бўлишни ихтиёр қилганлар ўртасини баробар қилиб қўйган экан, ҳолбуки, бу иккисининг ўртасида фарқ бўлиши ҳикматдан эди, у иккисининг ўртаси фарқланадиган бир макон бўлиши лозимдир».
Агар: «Бас, (эй инсон!) Шундай бўлгач, жазо (куни)ни инкор этишга сени нима мажбур этмоқда?!» - ояти билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилинаётган бўлса, Аллоҳ таоло: «Жазо куни ҳақида унга етказаётган хабарингиз туфайли Сизни инкор этиш учун унинг қандай ҳужжати бор?!» деяётган бўлади. Яъни унинг бу ҳақда ҳеч қандай ҳужжати йўқ.
Ёки: «Менинг ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси эканимни билгандан сўнг уни (кофирни) жазо кунини инкор этишга ундаётган нарса нима?» - демоқда.
Сўнгра оятдаги    [би аҳкамил ҳаакимийн] ибораси ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Баъзи муфассирлар унга: «Ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси», - деган маънони берган бўлсалар, яна баъзилари: «Ҳаким зотларнинг энг ҳикматлиси», - деган маънони беришган. (Ўзи яратган жон эгаларини ҳисоб-китоб учун) қайта тирилтирмасдан йўқ қилиб юбориш ҳикматли зотларнинг эмас, эсипаст кимсаларнинг ишидир. Аллоҳ таоло эса ҳукм чиқарувчиларнинг энг ҳикматлиси, яъни дўстлар билан душманлар ўртасини ажратиш учун ҳукм чиқариш борасида ҳукм чиқарувчиларнинг энг адолатлисидир. Аллоҳ таолонинг дўстлари ва душманлари (Унинг неъматларидан баҳраманд бўлишда) баробар эканларми, уларнинг ўрталарида ажрим қилинадиган бир олам бўлиши лозимдир. Тавфиқ берувчи зот Аллоҳнинг ўзидир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase