close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

103. Аср сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

[1]. Аср билан қасамёд этурманки,
[2]. (ҳар бир) инсон зиёнда (бахтсизликда)дир!
Аллоҳ таолонинг    [вал ъаср] деган сўзи қасам
ўрнида келган. Қасам - бу ҳаётда юзага чиққан махфий ҳақиқатни таъкидлаш ёки пайдо бўлган бирон-бир шубҳани ёхуд илгари сурилган бирор даъвони кетказиш учун жорий қилинган. Охират масаласида ҳам худди шундай.
Сўнгра бундан кейинги қоида шуки, бутун бошли Қуръонда унинг учун қасам ичилган нарсалардан бирортаси мавжуд бўлса, (унинг қандайдир сабаби бор). Агар киши (қа-сам ичилган нарсани) мулоҳаза қиладиган ва чуқур ўрганадиган бўлса, мабодо қасам бўлмаганида уни тақозо қиладиган ўша сабабни унда, албатта, топган бўлар эди.
Сўнгра уламолар [вал ъаср] ояти хусусида турли хил қарашларни илгари суришган. Жумладан, улардан айримлари: «У аср ва замондир», деган бўлса, яна айримлари: «У кундузнинг охиридир»,(Шунга ўхшаш гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 667-бет.) - деганлар. Демак, у кеча ва кундузнинг икки тарафини ўз ичига қамраб оладиган вақт бўлиб, кундузнинг охири ҳамда кечанинг бошланишидир. Бинобарин, Аллоҳ таоло у билан кеча ва кундузни ирода қилган кўринади».
Абу Муоз: «Араблар кеча ва кундузни назарда тутиб: [лаа укаллимукал асрони],(Яъни кеча-ю кундуз сен билан гаплашмайман.) - деб айтадилар»,(Фарро шундай деган: «Аср - бу замондир. Аллоҳ таоло у билан қасам ичган». Ибн Аббос: «Аср кундузнинг қуёш ботишга яқин қисмидир», деган. Қатода: «У кундузнинг ичидаги вақтлардан биридир. Асрон - бу кеча ва кундуз дегани», деб айтган. «Лисонул араб», «калима ўзаги.) - деган.
Кеча ва кундузнинг ўтиши остида асрлар ва замонларнинг ўтиши ётибди. Чунки бу иккаласи асрлар ва замонлар давомида келиб-кетиб туради ҳамда уларнинг ичида бўлади. Демак, Аллоҳ таолонинг кеча ва кундузни зикр қилиши ҳамма нарсани зикр қилиш ўрнида бўлади. Ҳар қандай нарса билан ичилган қасам уни вужудга келтирувчи Зот билан қасам ичиш ҳисобланади. Чунки ана ўшалардан ҳар бирига диққат назари билан қарасангиз, улар сизни ўзларини Яратувчи ва йўқдан бор қилувчи Зотга бошлаб боради.
«(Ҳар бир) инсон зиёнда (бахтсизликда)дир!». Албатта, дунё ва унинг ичидаги нарсалар худди инсонлар учун яратиб, пайдо килиб кўйилган дўкон сингаридир. Қуръони Каримдаги бир қатор оятларда зикр қилинганидек, у ерда савдо-сотиқ ишлари олиб борилади. Аллоҳ таоло шундай деган: «Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига «сотиб олди»,(Тавба сураси, 111-оят.) яна: «Сизларни аламли азобдан қутқарадиган бир «тижорат»га далолат қилайми?».(Саф сураси, 10-оят.)
[иннал инсаана лафий хуср]Тавба сураси, 5-оят. Мазкур оятда Аллоҳ таоло мушриклар ҳакида: «Агаг тавба қилиб, намозни баркамол адо этсалар ва закот берсалар, уларни кўйиб юборингиз!» - дер экан, имон келтиришни зикр қилмаган. Балки «тавба кили' намозни баркамол адо этсалар ва закот берсалар...», деган. Бундан келиб чикади-ки, ушбу оят «ширкдан тавба қилиб, намоз ва закотни фарз деб эътиқод килса-лар», деган маънони ифодалайди. Ана шунда хаворижлар ва мўътазилийларни -г имон масаласидаги қарашларини инкор этган бўламиз. яъни албатта, инсон ўз тижорати ва олди-сотдисида зиёндадир.
[3]. Фақат имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина бундан мустаснодирлар.
Кимдир шундай эътироз билдириши мумкин: «Аллоҳ таоло зиён кўрганларни фойда кўрганлардан истисно қилиш ўрнига қандай қилиб фойда кўрганларни зиён кўрганлардан истисно қилди?! Ахир: «Албатта, инсон фойда ичидадир. Фақат кофир бўлган кимсалар бундан мустаснодир», дейиши ҳам мумкин эди-ку?! Бу гуруҳни анави гуруҳдан истисно қилиш унисидан истисно қилишдан кўра ақлга мувофиқроқ эмасми?!».
Унга шундай жавоб берамиз: «Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилган дастлабки вақтларда нозил бўлган. Уша вақтда одамларнинг барчаси кофир ва зиён кўрувчилар бўлишган. Шунинг учун ҳам мазкур оятда зикр қилинганидек истисно қилинган. Чунки гарчи озчиликнинг ичидан кўпчиликни истисно қилиш жоиз бўлса-да, озчиликни кўпчилик ичидан истисно қилиш тилшунос олимлар наздида маъқулланган ишдир. Қуръон фасоҳат бобида каломнинг энг юқори ўринларида туради».
Сўнгра [иннал инсаана] оятидаги «инсон» исми жинс (турдош от)дир. Бу билан гўёки одамларнинг барчаси назарда тутилгандек. Ахир Аллоҳ таолонинг: «Фақат имон келтирган зотларгина бундан мустаснодир», - деган сўзига қарамайсизми?! Бирликдан кўплик истисно қилинмайди. Шунга кўра, гўёки Аллоҳ таоло: «Албатта, одамлар ўз ҳолатлари ва танловларида зиёндадирлар. Фақат ўша ҳолатда тижорати оятда зикр қилингани каби бўлган зотлар бундан мустаснодир», демоқда.
[ва ъамилус солиҳаати] оятини «Куфр ва Ислом замонида маълум ва машҳур бўлган гўзал ахлоқ ва бошқалардан иборат солиҳамаллар(ниқилганлар)» деб таъвил қилиш мумкин. Аллоҳ таолонинг «Одамларга чикррилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар крласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»,(Оли Имрон сураси, 110-оят.) деганини кўрмайсизми?! Аллоҳ таоло (бу билан): «Яхшилик - бу инсоннинг табиати ва ақлида яхшилик ҳисобланган нарсадир. Ёмонлик - ақл уни инкор этадиган, табиат ундан жирканадиган нарсадир», демоқда.
Агар ундан мурод куфр бўлса, демак, У Зот гўёки: «Албатта. кофирлар ҳалокат ва зиёндадирлар. Фақатгина Аллоҳ таолога ва Унинг расулларига имон келтирган ҳамда солиҳ амал қилганлар бундан мустаснодир», деган.
Сўнгра бу сурада имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар зикр қилинмокда. Шунингдек, Тийн сурасида ҳам солих амаллар зикр қилинган.(Муаллиф раҳимаҳуллоҳ «Илло, имон келтирган ва яхши амалларни қилганларга битмас-туганмас ажр (мукофот) бордир» оятига ишора қилмокда. (Тийн сураси, 6-оят).) Кабад(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бу сурани ундаги 4-оятга ишора қилган «Кабад сураси» деб номлаган. Аллоҳ таоло: «Сўнгра у (мазкур инсон) имон келтирган ва бир-бирларини сабр қилишга тавсия этган, бир-бирларини (бандаларга I марҳаматли бўлишга ундаган зотлардан бўлди», деган. (Балад сураси, 17-ояпи.) сурасида эса солиҳ амаллар зикр қилинмаган. Аллоҳ таоло гўёки ундан олдин солиҳ амалларни зикр қилган бўлгани учун ўша сурада (Тийн сурасида) уларни зикр қилган. Ахир, сиз Аллоҳ таолонинг «ёки очарчилик кунида (муҳтожга) таом беришдир»,(Ўша сура, 14-оят.) деган сўзи ва бошқаларини кўрмайсизми?
[ва таваасов бил ҳаққи ва таваасов бис собри]. Ҳақ, аслида, уни амалга оширувчи кишига мақтов олиб келадиган ҳамма нарсадир. Сабр эса, уни қилган киши қораланадиган ҳар бир нарсадан тийилишдир. Бинобарин, бир-бирларини ҳаққа чақириш дегани гўё (киши) унинг учун олқиш оладиган ҳар қандай ишга чақириш демакдир. Бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этиш эса (киши) унинг учун қораланадиган ҳар қандай ишдан (тийилишда сабрли бўлишни) тавсия қилишдир.
Сўнгра «Аср билан қасамёд этурманки, (ҳар бир) инсон зиёнда (бахтсизликда)дир! Фақат имон келтирган ... зотларгина бундан мустаснодирлар» оятларининг зоҳирида шундай маъно борки, (Аллоҳ таоло) санаб ўтган ана шу нарсаларнинг ҳаммасини ўзида мужассам қилмаган ҳар бир инсон «зиёнда (бахтсизликда)дир!». Шунинг учун ҳам бу оятнинг зоҳири хаворижлар ва мўътазилийлар учун ҳужжат бўлади. Аммо бундан чиқишнинг йўли шуки, яна ҳам Аллоҳ билувчирокдир, бу оятда санаб ўтилган ана шу амалларнинг барчасини ўзида жамлаган кишиларга Аллоҳ таоло жаннатни ваъда қилган. Бошқа бир оятда имонни ўзини алоҳида келтирган ва унинг учун жаннатни ваъда қилган. Шундай бўлгач, ўша оятда имоннинг ўзи учун жаннатни ваъда қилиши икки сабабнинг биридан холи эмас: Аллоҳ таоло имоннинг ўзини зикр қилган ва бу билан қолганларини зикр қилишдан кифояланишни ирода қилган. Ана шунда унинг бир қисмини зикр қилиш билан унинг ҳаммасини зикр қилган бўлиб чиқади.
Ёки имоннинг ўзи учун бандага жаннатни вожиб қилаётган бўлиши. Бундаги ҳолат унинг далилига боғлиқ бўлади. Чунки Аллоҳ таоло жаннатни вожиб қилиб, юқорида санаб ўтилганларда нуқсонга йўл қўйган кишининг имонини инкор этмаган. Демак, ундаги ҳолат ўзининг далилига боғлиқ. Агар шундай бўлса, фақат имон келтирган кишига жаннат вожиб бўлади ёки дўзах вожиб бўлади, деб қатъий айтилмайди. Бу борадаги йўл умид қилиш бўлади, чунки агар у зикр қилинмаган бўлганида у туфайли умидсизлик вужудга келган бўлар эди.
Аслида, бу дунёдаги барча ибодатлар фақат умид ва хавф устига барпо қилинган. Шунинг учун ҳам иш биз баён қилиб ўтгандек бўлган. Ёхуд биз шундай айтишимиз мумкин: «Аллоҳ таоло барча ёмонликларни қилган кишиларга дўзахни вожиб қилган. (Бошқа ёмонликларни қилмасдан) фақат куфр келтирган киши шу иши сабабли дўзахга ҳақли бўлмаслигига унда ҳеч бир далил келмаган. Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ таоло мана шу (оятда зикр қилинган барча) эзгу амалларни ўзида мужассам қилган кишиларга жаннатни вожиб қилганидек, фақат имон келтиришнинг ўзи билан кифояланган киши ўзининг шу иши билан жаннатга ҳақли бўлмаслигига ҳам ҳеч қандай далил мавжуд эмас».
Бироқ мазкур амаллар ичидан фақат биттасини қилган ҳар бир кишини истисно қилиш жоиздир. Ана шунда улар ичидан ҳар бир тоифа истисно қилинган бўлиб чиқади. Аллоҳ таоло гўёки: «Фақат имон келтирган зотларгина», «Фақат солиҳ амалларни қилган зотларгина», «Фақат бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган зотларгина», деган бўлади. Агар (мазкур оятнинг таъвили) ана шундай бўлса, бу оят улар (хаворижлар ва мўътазилийлар) учун ҳужжат бўлмай қолади. Агар мазкур имон билан солиҳ амалларнинг ҳаммасини бирга қўшиб таъвил килиш ирода қилинадиган бўлса, (уларнинг фойдаларига) ҳужжат бўлади. Демак, бу ерда қарама-қаршилик ва эҳтимоллик мавжуд экан (аниқ бир ҳукм қилмасдан) сукут сақлаш лозим.
Истиснодан мурод эътиқод бўлиши ҳам мумкин. Яъни «Албатта, ҳар бир инсон зиёндадир. Фақат имон келтирган ва мана шу солиҳ амалларга эътиқод қилган зотларгина бундан мустаснодир», деган маънода. Бунга мисол ушбу оятдир: «Агар тавба қилиб, намозни баркамол адо этсалар ва закот берсалау уларни қўйиб юборингиз! Албатта, Аллоу кечиримли ва раҳмли Зотдир».(Тавба сураси, 5-оят. Мазкур оятда Аллоҳ таоло мушриклар ҳакида: «Агар тавба қилиб, намозни баркамол адо этсалар ва закот берсалар, уларни кўйиб юборингиз!» - дер экан, имон келтиришни зикр қилмаган. Балки «тавба килиш намозни баркамол адо этсалар ва закот берсалар...», деган. Бундан келиб чикадики, ушбу оят «ширкдан тавба қилиб, намоз ва закотни фарз деб эътиқод килсалар», деган маънони ифодалайди. Ана шунда хаворижлар ва мўътазилийларни имон масаласидаги қарашларини инкор этган бўламиз.) Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase