113. Фалақ сураси
- Чоршанба, Нояб 01 2023
- 14649 марта кўрилди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
[1]. (Эй Муҳаммад!) Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига
(Фақиҳ раҳимаҳуллоҳ дедилар:) Тонг Парвардигоридан па-ноҳ тилашга бўлган буйруқни уч хил талқин қилиш мумкин:
Биринчиси, (мазкур буйруқ) таълим учун бўлган, ўша вақтда содир бўлган (қандайдир) фалокат учун эмас. Бироқ Аллоҳ таоло (шу сурада) мазкур кимсаларнинг ёвузликлари улканлигини билгани учун - кўпинча, мазкурларнинг ёмонликлари (инсонга) Аллоҳ таолонинг илмида зикр қилинган нарсалар сабабли етади,(Яъни ушбу сурада зикр қилинганидек, дам солувчи аёллар ва ҳасадчи кимсаларнинг ёвузликлари одамларга уларнинг дам солишлари, ҳасад қилишлари ва ҳоказолар орқали етади, деб ҳисоблайдилар.) деб ҳисоблангани сабабли - бандаларни Узидан паноҳ сўрашга амр қилган. Масалан, У зот шайтон ҳақида (баён қилиб) унинг одамлар учун душман эканини, улар уни кўра олмайдиган тарафдан уларни кўриб туришини хабар берган (Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ушбу оятга ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: «Эй Одам авлоди! Шайтон ота-оналарингиз (Одам ва Ҳавво)нинг авратларини ўзларига кўрсатиб (уялтириб) жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Зеро, у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни кўрадилар. Биз шайтонларни имон келтирганларга дўст қилиб қўйдик». (Аъроф сураси, 27-оят).) ва бу билан бандалар мудом ҳозир ва сергак туришларини ёхуд Аллоҳ таолодан паноҳ сўраб, илтижо қилишларини мақсад қилган. Бу (Фалақ сураси), (паноҳ сўрашни) таълим бериш борасида Ан-Нас сурасида зикр қилинган нарсалардан кўра ҳақлироқ, чунки у ўша душманга қараганда зарари қўпроқдир. Зеро, унинг зарари шайтон унинг қалбига васваса солган ва у чорлаган ишни қилган кишиларгагина тегади. Инсон унинг бу ишидан ҳимояланиши мумкин.(Шайтоннинг ёмонликларидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш учун келган «Аъузу биллааҳи...», Оятал курсий ва шу кабиларни ўқиш орқали унинг ёмонлигидан сақланиш мумкинлиги назарда тутилмоқда. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир. Тарж.) Аммо бу зарар эса бошқаларнинг - яъни тугунчаларга дам солувчи аёллар ва шу кабиларнинг амали билан содир бўладики, унинг қаердан келганини билиб бўлмайди. Шундай экан, бандаларга (Аллохдан паноҳ сўрашни) таълим бериш, Ўзининг ҳикмати бизга номаълум бўлган қудрати билан мазкур кимсаларнинг ўша ишлари амал қиладиган ва таъсир этадиган қилиб қўйилган Зотга илтижо қилишга буюриш борасида буниси ҳақлироқдир.
Иккинчиси, ушбу гаплардир: Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тушиб: «Жинларнинг энг кучлиси Сизга макр қилмоқда. Бас, тўшакка ётган пайтингизда: «Тонгнинг Парвардигоридан, одамларнинг Парвардигоридан унинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман», деб айтинг»,(«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Жаброил алайҳиссалом менга: «Эй Муҳаммад! Сизга у билан паноҳ сўраладиган энг яхши дуонинг хабарини берайми?» деди. Мен: «Нима у?» дедим. У: «Муъаввизатайн», деди». Самарқандий. «Баҳрул улум», 3-жилд, 528-бет. Ибн Касир. «Тафсирул Қуръонил азим», 8-жилд, 552-бет.) - деган.
Учинчиси, айтишларича, яҳудийлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сеҳр қилганида мана шу (Фалақ сураси) нозил бўлган.(Оиша розияллоҳу анҳо шундай деган: «Бани Зурайқ қабиласидан Лабид ибн Аъсом исмли бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сеҳр қилди. Иш шу даражага етдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилма-ган ишлари қилгандек туюлаверди. Ҳатто бир куни ёки бир кечаси у зот менинг ҳузуримда эканликларида дуо қилавердилар, дуо қилавердилар. Сўнг дедилар: «Эй Оиша! Сездингми, Аллоҳ сен у ҳақда сўраган нарса юзасидан менга жавоб берди. Икки киши менинг олдимга келиб, уларнинг бири бош тарафимда, бошқаси оёқларим тарафда ўтирди. Сўнг бири иккинчисига: «Бу одамнинг дарди нима?» деди. «Сеҳр қилинган», деди шериги. «Ким сеҳр қилган?». «Лабид ибн Аъсам». «Нима билан қилган?». «Тароқ, тароқда қолган соч толаси ҳамда мева бермайдиган (эркак) хурмонинг қуриган гул чангги косаси билан». «Қаерда у?» «Зарвон (номли) қудуқ ичида». Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобалари билан ўша қудуқнинг олдига келдилар. Сўнг (уйга) келиб: «Эй Оиша! Қудуқнинг суви худди ҳинонинг рангига ўхшайди. Хурмосининг бошлари худди шайтонларнинг бошларидек», дедилар. Мен: «Уни чикариб олмадингизми?» дедим. «Аллоҳ менга шифо бериб бўлди. Одамларга у ҳақда ёмонлик қўзғашни истамадим», дедилар у зот. Сўнг қудуқни кўмиб юборишни амр қилдилар ва у кўмиб ташланди»». Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 4-жилд, 367-бет. Бухорий. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Тиб китоби, 47-бет.)
Абу Бакр Асам: «(Уламолар) бу воқеа ҳақида унда ножоиз гаплар келган бир ҳадисни зикр қилганлар», деб уни тарк қилган.
(Фақиҳ раҳимаҳуллоҳ дедилар:) Аммо бизнинг фикримизча, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сеҳр қилинган»лари ҳақида келган хабарда у зотнинг пайғамбар ва расул эканликларининг икки тарафлама исботи бор:
Биринчиси, у зот (ўзларига) сеҳр қилинганини ваҳий орқали билганлар. Бу иш у зотдан яширинча амалга оширилган бўлган. Ҳолбуки, ғайбдан фақат ваҳий ёрдамидагина воқиф бўлинади.Иккинчиси, Қуръон ўқилиши билан сеҳр ўз таъсирини йўқотган. Бинобарин, у зотнинг сеҳрни йўққа чиқариш учун ўқиган нарсаларида Мусо алайҳиссаломнинг ҳассаларида мавжуд бўлган хусусиятлар бор бўлади ва бу мўъжиза ўлароқ, Мусо алайҳиссалом қилган ишдан кўра буюкроқдир. Чунки униси (Мусо алайҳиссаломнинг ишлари) одамларнинг кўз ўнгида содир бўлгани, асли ва табиати нуқтаи назардан амалнинг бир турига ўхшаб қолган. Чунки ҳасса сеҳргарлар қилган нарсани ютиб юборадиган илонга айланган. Аммо у зот алайҳиссаломнинг Қуръон ўқиш билан сеҳрни йўққа чиқаришлари фақат Аллоҳ таолонинг лутфу марҳамати билан бўлган, холос. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Сўнгра бизнинг наздимизда бу масаладаги асл гап шуки, Аллохдан паноҳ сўраш ҳақидаги буйруқ [қулаъузу би Роббил фалақ] ояти билан ўз исботини топган. Унинг қайсидир фалокат (содир бўлгани учун) ёки таълим бериш учун бўлганлиги ана шу буйруқ ўз ичига қамраб олган масалада умумий эканини тепада баён қилган эдик. Зотан, у шундай буйруқки, унда одамга зарар берадиган ишлардан қутулиб чиқиш ва халос бўлишга умид бор. Чунки у сурада Аллоҳ таолонинг ҳузурида улуғ бўлган сўзлар билан Ундан паноҳ сўраладиган гаплар бор. Аллоҳ таоло инсон унинг қаердан келганини билмайдиган тарафдан лутф кўрсатиб, (унга) зарар берадиган ишлар устидан ғолиб қилиб қўйиши мумкин.(Яъни Аллоҳ инсонга ўзига зарар берадиган ишлари ўзидан даф қилиб, зарарини кетказиши учун уларнинг устидан куч-қудрат ва ҳукмронлик бериб қўйди.) Эҳтимол, уни қиладиган (ўзидан ўша зарарни кетказиш устида ишлайдиган) киши ўша ишнинг Аллоҳ таоло яратиб қўйган моҳиятини билмаслиги, билганда ҳам олдин шу нарса (зарарнинг даф бўлиши) амалга ошгани ҳисобига билиши мумкин.
Буюрилган ишлар ортидан манфаат, қайтарилган ишлар ортидан эса зарар келиши эътиборидан Аллоҳ таоло Узининг лутфи билан баъзи ишларга буюриши ва баъзи ишлардан қайтариши жоиздир. Шу нуқтаи назарданки, ўша (ортида манфаат ёкизарар турган ўша) ишларда халойиқларнинг ҳеч қандай дахли бўлмайди. Бу иш (баъзи ишлардан қайтариб, баъзиларига буюриш) фақат Аллоҳ таоло тарафидан (кўрсатилган) марҳаматдир. Масалан, У (одамга) озуқа бўладиган ёки (уни) ўлдирадиган баъзи нарсаларни истеъмол қилишга буюрган ва баъзиларини истеъмол қилишдан қайтарган. Аммо биз ўша нарсаларнинг мо-ҳиятини - озуқа бўлиши ёки ўлдиришини, унда (буйруқ ёки тақиқда) қандай ҳикмат ва маъно борлигини билмаймиз. Фарзанд талабида никоҳланиш, (ризқланиш учун) дарахтлар ва экинларни суғориш каби мавзулар ҳам юқоридагиларга ўхшайди. Чунки Аллоҳ таоло уларда - гарчи бизга маълум бўлмасада - буюрилган ва қайтарилган ишнинг сабабини ҳамда ўша иш учун яратиб қўйилган маънонинг ҳақиқатини вужудга келтиради. Инсон ўзига айтилаётган нарсани эшитиши, кўрадиган нарсасига назар солиши билан боғлиқ масала ҳам юқоридагилар кабидир, гарчи унинг иши мукаммал идрок қилиш бўлмаса ҳам.
Юқоридагиларга қиёсан айтиш мумкинки, Аллоҳ таоло ҳар хил дуолар ёки сеҳр-жодулар ёхуд руқялар (Қуръон оятлари ва ҳадисларда келган дуолар) билан дам солишни улардан қасд қилинган фойдали ёки зарарли ишларга сабаб қилиши жоиздир. (Киши) ўша ишнинг қандай воқе бўлишини, унинг ичига жойлаб қўйилган маънони ва унинг кимдан эканини билмайди. Банданинг иши амал қилиш бўлгани сабабли бир ишга бую-рилган ҳам, бир ишдан қайтарилган ҳам унинг ўзидир, гарчи у сабабли воқе бўлган нарса, аслида унинг иши бўлмаса ҳам.
Сўнгра (мазкур оятда келган) "фалақ" сўзи ҳақида турлича қарашлар мавжуд. Баъзи муфассирлар: «(У) тонгдир»,(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир ривоят қилган. Саид ибн Жубайр, Мужоҳид, Қатода розияллоҳу анҳум ва бошқалар ҳам шундай деганлар) - деганлар. Бир таъвилда шундай дейилган: «(У) барча яратилганлар ичидан ёриладиган ва бўлинадиган ҳар бир нарсадир. Бачадонлар, - унда нима борлигини билиш учун - дон-дунлар, данаклар, ҳашаротлар, ҳатто ҳамма нарса(нинг ёрилиши) бунга мисолдир».Энди [ал-фалақ] айнан тонгдир, деган фикрда бўлганлар у кечанинг охири ва тонгнинг боши бўлгани учун шундай қилганлар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло мана шу икки вақтни яратиб қўйиб, бутун олам устидан тасарруф қилиши жорий бўлиб қолган. Шу даражадаки, уларнинг ўзларига буюрилган ишни қилиб, ҳукм ўтказишларига ҳеч ким қаршилик қила олмайди. Бу иккиси илмнинг энг сўнгги нуқтасидир.(Яъни кеча ва кундуз ҳақида билганимиз шу, ундан ортиғини билиш қўлимиздан келмайди. Тарж.) Аллоҳ таоло ғайбни билади. Чунки У зот кеча ва кундуздаги вақтлар масаласини бир хил йўсинда тартибга солгани боис ҳар йили халойиқларга яхшиликлар, турфа хил синовлар билан келадиган бу иккисининг халойиқлар устига келиб-кетишини бир мўъжиза қилиб қўйган. Биз [бироббин-нааси](Нас сураси, 1-оят.) оятининг таъвили асносида айтиб ўтадиганларимизга кўра, Аллоҳ таоло (бу ерда ҳам) барча халойиқларни зикр қилган кўринади. Гўёки У зот (уларни) зикр қилиш орқали барча халойиқларда Узининг яратиши билан мавжуд бўлган ва улардан содир бўладиган ёмонликларни қасд қилгандек. Аллоҳнинг ёрдамисиз на куч ва на кувват бордир!
[2]. Яратган нарсалари ёвузлигидан
Бу оятнинг икки хил талқини бор:
Биринчиси, «У зот яратадиган ёмонликдан»(деб талқин қилиш). Чунки Аллоҳ таоло уни (ёмонликни) Ўзига боғлаб зикр қилган. уу» [мин шаррин фаъала фулаанун], яъни «фалончи қиладиган ёмонликдан», деб айтилиши бунинг мисолидир.
(Иккинчиси) «У яратган нарсалар тарафидан содир бўладиган ёмонликдан», деган маънода бўлиши мумкин. Бироқ ёмонликнинг Аллоҳ таолога нисбат берилиши У ҳамма нарсанинг Холиқи бўлгани учундир. Яъни У Узи яратган нарсаларнинг амалларини ҳам яратувчи Зотдир. Амали бор ёки йўқ нарсаларни (ҳам) У яратган.
Биринчи таъвил (ҳақиқатга) яқинроқ кўринади, чунки суранинг қолган қисмида бандалар тарафидан бажарилган, (аммо) У зот яратгани сабабли воқе бўлувчи ишлар зикр қилинган ва улар юқорида айтиб ўтган гапларга кўра(Яъни ҳамма нарсанинг Холиқи Унинг Ўзи бўлгани учун.) У зотга нисбат берилган. Чунки халойиқлар бажарган ҳар қандай ёмонлик гарчи у ўша ишни бажарувчининг амали ва қилмиши бўлсада, вужудга келтириш эътиборидан Аллоҳ таолога мансубдир.
Шундай экан, қачон [мин шарри маа холақо] оятидан мурод, мана шу тур, (яъни мазкур оят қабул қилган иккита талқиннинг биринчиси) бўлар экан, бу оятдан кейин зикр қилинган нарсалар гўёки такрорлашдек бўлиб қолади. Агар биринчи таъвилни унда бандаларнинг ҳеч қандай алоқалари бўлмаган ёмонликларни яратишнинг ўзгинасига буриладиган бўлса, уларнинг алоқалари бор бўлган амаллар, гарчи уларни ҳам Аллоҳ таоло яратсада, такрорлаш бўлмай қолади. Шундай экан, мана шу таъвил тўғрироқ бўлиб чиқади.
Қолаверса, биз тепада баён қилиб ўтдикки, (Аллоҳ таоло) бошқаларнинг амалида (бандаларни ўзининг) лутфу марҳамати билан ҳамда (ўша амал эгасини) ожиз қолдириш учун ҳимоя қилади. Ожиз қолдиришда ёмонликка алоқадор бўлган бир ишга қурби етмайдиган кишининг ёмонлигидан паноҳ сўрашнинг эҳтимоли йўқдир. Лекин бу ишда ўша ёмонлик содир бўлишига сабаб бўладиган ишга (Аллоҳ таоло) имкон беришининг тасдиғи бор. Шундай экан, ундан бўладиган ёмонликдан асрашини Аллоҳдан сўраш жоиздир. Чунки бошқасидан содир бўладиган ёмонлик аслида Унинг изни билан бўлади. Зеро, (Аллоҳ таоло) улар сабабли содир бўладиган ишларнинг аҳамиятини эътиборга олган ҳолда, агарчи ўша воқе бўлган нарса бандаларнинг ишлари бўлмасада, баъзи ишларга буюриши ва баъзиларидан қайтариши жоизлигини биз айтиб ўтган эдик.У зот яратганларнинг ёмонлигидан асрамоғини сўрашни шу асосда, яъни (ёмонлик воқе бўлишига сабаб бўладиган ишлар устидан) ғолиб қилишини сўраш деб тушунилади. Тавфиқ ва мадад берувчи зот Аллоҳнинг ўзидир!
Бу масалада(Яъни ёмонлик қилувчининг ўзини ҳам, ёмонлигини ҳам Аллоҳ яратиши, унинг бу ишда касб қилишдан бошқа ҳеч қандай алоқаси йўқлиги масаласида. Тарж.) банданинг қудрати амалдан олдин туради, деган муайян қарашга эга айрим кимсалар (мўътазилийлар): «Агар ёмонлик қилишга банданинг ҳеч бир қудрати бўлмаса, қандай қилиб Аллохдан унга қудрати етмайдиган кишининг ёмонлигидан паноҳ бериши сўралади?» - деган фикрни ушлаб олганлар.
Бунга икки жиҳатдан жавоб берилади:
Биринчиси, (ёмонлик қилувчи банда) ўзи молик бўлган нарса ёрдамида қилажак ёмонликдан паноҳ бериши сўралади. У молик бўлган нарса - бу ўша иш улар ишлатилган вақтда воқе бўладиган соғлом воситалардир. Банданинг қудрати унинг амаллари вужудга келиши билан бир пайтда вужудга келади ва у хоҳлаган вақтда пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам ундаги қудрат банданинг танлови ўлароқ, иш вақтида (унда) қудрат пайдо бўлгани сабабли ўз ихтиёри билан амалга оширган ишга ўхшаб қолади. Банда ўзига етган ёмонлик гўёки унинг (яъни ёмонлик қилувчининг) қўлида деб билгани учун ҳам Аллохдан унинг ёмонлигидан паноҳ сўрайди.
Иккинчиси шуки, зулм Аллоҳ яратган кишилар тарафидан содир бўлиши одат бўлиб қолган. Кенг омманинг ичида воқе бўладиган ишлар ҳақидаги билим асосида одат бўлиб қолган нарса хоҳиш ва истак ичида пайдо бўлган ишлар ҳақидаги билим кабидир. Кўрмайсизми, инсон ўзи билан золимлар ва мустабид ҳокимлар ўртасидаги масофа олис, вақт узун бўлишига қарамай, одатда бу каби инсонларга етиб келиши мумкинлиги учун уларнинг зулмларидан асрашини сўраб Аллоҳга илтижо қилади. Чунки (бу инсонга) зулм қилиш учун айни пайтда уларда қудрат йўқ бўлиб, шу муддат ичида у боқий қолмайдиган бўлсада, бу каби инсонларга улар тарафидан зулм қилиниши одат бўлиб қолган. Юқоридаги масала(Яъни Аллоадан ёмонлик қилишга куч-қудрати йўқ кишининг ёмонлигидан паноҳ тилаш масаласи.) ҳам ана шунга асосан тушунилади.
[3]. Зулматга чўмган тун ёвузлигидан,
Бу борада (яъни ушбу оятдаги[ғосиқин] сўзи) борасида турлича фикрлар билдирилган. Баъзи тафсирларда: [ал-ғосиқ] - бу қоронғу кечадир, [ал-ғосақ] эса қоронғуликдир», дейилган. Яна баъзиларида: [ал-ғосиқ] сўзи совуқ маъносида бўлгани учун кеча [ғосиқ], деб аталди. Аллоҳ таоло: қуна фиҳаа бардан ва лаа шаробан иллаа ҳамиман ва ғоссақо жазааъав вифаақоо],(«У жойда совуқлик ва ичимликни тотмаслар. Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар). (Мана шу қилмишларига) лойиқ жазодир» (Набаъ сураси, 24-26-оятлар).) деган. Кечаси кундузга қараганда совуқроқ бўлгани учун ҳам [ғосиқ] деб аталди», - дейилган.
Бу масаладаги асл гап шуки, (Аллоҳ таоло) зикр қилган нарсадан (зулматга чўмган тундан) Аллоҳга илтижо қилиб паноҳ сўраладиган зарар вужудга келмаслиги шубҳасиз. Бироқ бу (оят) ундан зарар келадиган кимсалардан айнан туннинг зулматлари ёки ойнинг ёруғи ичида бўлганларига тегишлидир. Маълумки, ёмонликлар орасида фақатгина туннинг қоронғулигида ёки ойнинг ёруғида қилиш мумкин бўлганлари бор. Демак, Аллоҳ таоло туннинг зулматидан пайдо бўладиган ёмонликлардан эмас, унинг ичида бўлганларнинг ёмонликларидан асрашини сўраб Узига илтижо қилишга амр қилган. Бу (оят) ҳам: [ван наҳааро мубсирон](«У сизларга ором олишларингиз учун кечани ва (иш-ҳаракатингиз учун) ёруғлик берадиган қилиб кундузни яратган Зотдир» (Юнус сураси, 67-оят).) оятига ўхшайди.
Чунки кўриш унинг (кундузнинг) ичида воқе бўлади, ундан воқе бўлмайди.(Аслида, бу оятнинг сўзма-сўз таржимаси «Ва кундузни кўрувчи қилиб яратган Зотдир», деган маъноларни билдиради. Муаллиф зикр қилганидек, кундуз вақтида ҳамма нарсани кўриш мумкин бўлгани, унинг ўзида кўриш деган хусусият йўқлиги эътиборидан муфассирлар унга «кўрсатувчи, ёруғлик берувчи» каби маъноларни бериб тафсир қилишган. Тарж.) Бу - яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир - тунни ўша нарса билан хослаш учун бўлмаган, чунки зарар бериш унинг амали эмас. Аммо унинг ичида ёмонлик қилишга имкон пайдо бўлиши мумкин. Чунки ёвузликлар ичида шундайлари борлиги маълумки, уларни фақат туннинг қоронғулигида ёки ойнинг ёругида амалга ошириш мумкин бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло тунда амалга ошириладиган ишлардан паноҳ беришини сўраб, Узига илтижо қилишга буюрган. Бинобарин, унда ёмонлик қилишга имкон бўлади ва ёмонлик унинг ичида вужудга келади, деган таъвил асосида кундузнинг ёмонлигидан паноҳ сўраш жоиздир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Уламолар [изаа вақоб] оятидаги [вақоб] сўзининг маъноси юзасидан ихтилофга борганлар. Бир тафсирда унга «кириб келган»,(Бу гапни Муҳаммад ибн Каъбдан Ибн Жарир ривоят қилган.) деб маъно берилган бўлса, бошқасида «кетган»,(Бу гапни Атийядан Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 718-бет.) деб маъно берилган. «У «тутилган ой» маъносида бўлиб, Аллоҳ таоло ундан паноҳ сўраб Узига илтижо қилишга буюрган. Чунки у қиёмат аломатларидан биридир. Шунинг учун ҳам У зот: Зеро, ой фақат тундагина тутилади»,(Ибн Жарир, Ибн Мунзир, Абуш-шайх («ал-Азомат»да), Ҳоким (саҳиҳ деган) ҳамда Ибн Мардавайҳ ривоят қилган. Ўша манба.) - деган гаплар ҳам айтилган.
[4]. Тугунчаларга дам солувчи аёллар ёвузлигидан
Ушбу оятда уларнинг (дам солувчи аёлларнинг) ёмонлигига дам солиш сабаб бўлгани учун ундан паноҳ сўралмоқда. Аммо аслида бу ёмонлик уларнинг амалларидир. Аввалги оятда(Яъни шу оятдан тепадаги оятда.) (ёмонлик) туннинг ичида содир этилгани ва унга одамларнинг алоқаси бўлмагани учун унинг (туннинг) ўзидан паноҳ сўралган. Хуллас, Аллоҳ таоло ундан ёмонлик воқе бўладиган барча сабаблардан паноҳ сўрашга амр этгандек гўё. Бу ёмонлик уники бўладими, йўқми барибир. Сиз Аллоҳ таолонинг «Бас, сизларни дунё уаёти сира алдаб «ўймасин ва сизларни алдамчи (шайтон) Аллоҳ (кечаверади, деган алдов) билан алдаб кўймасин!»(Луқмон сураси, 33-ояти.) деган сўзига боқмайсизми?! Бу иш, аслида дунё ҳаётиники бўлмай шайтонники бўлиши эҳтимоли бор. Шунинг учун ҳам мазкур оятда у иккисига алданиб қолишдан қайтарилган. Юқоридаги иккита ишдан (Яъни аслида ёмонликка сабаб бўлган ва сабаб бўлмаган нарсанинг ёмонлигидан.) Аллоҳнинг паноҳини сўраш ҳам ана ўша маънода тушунилади, гарчи амал улардан бирининг (туннинг) ичида воқе бўлгани сабабли унга тегишли бўлмаса ҳам.
Ана шу нуқтаи назардан фаришталар (инсонларни) қўриқлаб ҳимоя қилиш билан имтиҳон қилинган бўлишлари эҳтимоли бор. Чунки Аллоҳ таоло: [лаҳу муъаққибаатун мин байни ядайҳи ва мин холфиҳи яҳфазунаҳу мин амриллааҳи],(«Унинг (инсоннинг) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб этувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни муҳофаза қилиб турурлар» (Раъд сураси, 11-оят).) деган. У [мин амриллааҳи] ибораси) ҳақида «Аллоҳнинг амри билан уни ҳимоя қиладилар», деган гаплар айтилган. - Қаттиқ жидду жаҳд қилинганидан кейингина маълум бўлиши эътиборидан - бу каби махфий ишлар ва турли-туман зарарлардан Аллоҳ таоло фаришталарни ишга солиб, ҳимоя қилиши мумкин бўлган ишдир. Ана шуларга кўра, инсонларга тегишли егуликлар, ичимликлар ҳамда манфаатларни жинларнинг зараридан саломат бўлиши ҳам юқорида зикр қилинганларнинг ҳимоя қилиб турганликлари учун бўлиши эҳтимоли бор. (Одамларнинг дилларида) шайтоннинг васвасаси ўрнида фаришталарнинг сергак торттиришлари ва ёрдамлари бўлсин, деган маънода бу иш орқали уларни имтиҳон қилиш мақсад қилинган. Аллоҳ уларга (жинларга) васваса қилиш имконини берган бўлсада, биз зикр қилиб ўтган нарсаларга зарар беришга имкон бермаган бўлиши эҳтимоли бор. Чунки У зот ўзининг марҳамати билан (инсонни унга) маълум бўлмаган тарафдан ҳимоя қилиб туради.
Яна бир тафсирда [мин амриллааҳи] ибораси ҳақида) «Аллоҳнинг амри билан У Зот воқе бўлишини ирода қилган вақтга қадар Унинг азобидан ва турли бало-қазолардан (муҳофаза қилиб турадилар)», деган гаплар ҳам қилинган. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
[5]. Ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан».
Ушбу оятни икки хил талқинда тушуниш мумкин.
Биринчиси, агар ҳасадчи ҳасад қилинган кишидан пастроқ даражада бўлса, унга ёмонлик қилишга қурби етмайди. Зеро, ундан (ҳасадчидан) деб хаёл қилинадиган ёмонлик (аслида) кўзининг ёмонлигидан бўлади. Ҳасад - бу ҳасад қилинмишдаги неъматларнинг завол топиши ҳамда давлати (қўлдан) кетишини хоҳлашдир. Аллоҳ таоло ўзининг (бандалар идрок қила олмайдиган ажойиб) қудрати билан айрим кўзларда шундай таъсирни пайдо қилиб қўйган бўлиши мумкинки, (кўзнинг эгаси) гўзал ва ажойиб деб санаган неъматларга назар солиши билан ўша таъсир уларнинг йўқолишига олиб келади ва ундан (бандадан) давлатнинг кетишига ўз таъсирини кўрсатади. Ана шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзидан паноҳ сўрашга амр қилган.
Биз Аллоҳ таоло Ўзининг (бизнинг идрокимиз етмайдиган) қудрати билан амаллар ичида яратиб қўйгани сабабли улардан келиб чиқадиган зарарлар ва фойдалар борлигини сизга баён қилиб ўтганмизки, уларга инсонларнинг илмлари етмайди. Ҳатто инсонлар уни очиб қараш билан қисқа вақт ичида Ер ва осмон ўртасидаги бор нарсаларни идрок этадиган кўзда қандай ҳикмат борлигини билишни хоҳласалар ҳам, унга қурблари етмаган бўлар эди.
Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз (тегиши) ёки заҳарланишдан бошқасига дам солинмайди», дедилар».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Кўз (тегиши) ҳаҳдир. Агар таҳдирдан ўзиб кетадиган бирор нарса бор бўлганида кўзўзиб кетган бўлар эди».(Қаранг: Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 4-жилд, 436-бет. Бухорий. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Тиб китоби, 17-бет. Муслим, «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Имон китоби, 94-бет.Мазкур ҳадис турли хил иборалар билан келган. Муслим уни «Кўз (тегиши) ҳакдир. Агар тақдир билан беллашадиган бирор нарса мавжуд бўлганида кўз ундан ўзиб кетган бўлар эди» шаклида, имом Молик эса «... Чунки агар бирор нарса такдирдан ўзиб кетадиган бўлса, кўз ўзиб кетган бўлар эди» кўринишида ривоят қилган. Қаранг: Молик ибн Анас. «Муватто», Кўз тегиши китоби, 3-бет. Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 1-жилд, 254, 347, 360-бетлар ҳамда 6-жилд, 438-бет. Шунингдек, Муслим. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ»,Саломатлик китоби, 16-бет. Ибн Можа. «Сунан», Тиб китоби, 33-бет. Термизий. «Сунан», Тиб китоби, 17-бет.)
Бошқа бир ҳадисда: «Бойўглида ҳеч бир ёвузлик йўқ. Кўз (тегиши) ҳақдир»,(Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 4-жилд, 67-бет. 5-жилд, 70, 379-бетлар. Термизий. «Сунан», тиб китоби, 19-бет.) - дейилган.
Бунга (кўз тегиши бор гаплигига) Юсуф алайҳиссаломнинг ака-укалари билан бўлган қиссада (Яъқуб алайҳиссаломнинг): «(Мисрга) бир дарвозадан кирмангиз, балки турли дарвозалардан кирингиз!»(Юсуф сураси, 67-оят.) - деган гаплари далилдир. Дарҳақиқат, бир гуруҳ муфассирлар кўз қайси маънода ва қандай қилиб тегишини тушунтириб берганлар. Бироқ у қуёшни кўриб, унга қараб турган пайтдаги кўзнинг ўзига қуёшнинг таъсир қилишига ўхшайдиган бир ишдир. Зеро, у кўздан олисда бўлишига қарамай, унга зарар беради ва ундан зўр келади. Чунки Аллоҳ таоло ўша нарсада Узининг қудрати ва ҳикматини яратиб қўйган. Кўз теккан кишига кўзнинг қандай тегиши масаласи ҳам худди шундайдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Иккинчиси, (ҳасадчи одам) ҳасад қилар экан, унинг бу иши уни бахилликка ундайди. Унда фитналар мавжуд бўлган турли-туман ишларга, масалан, ўзи заиф бўлишига қарамай унда бузғунчилик бор бўлган ишлар учун елиб югуришга мажбур қилади. Аллоҳ таоло мунофиқларнинг сифатлари ҳақида: «Улар ҳар бир қичқириқ (овоз)ни устиларига (тушаётган бало ва офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эутиёт бўлинг!»(Мунофиқун сураси, 4-оят.) - деган. Бас, Аллоҳ таоло уларнинг (мунофиқларнинг) руҳан тушкунликлари ва заифликларини баён қилиб берган бўлишига қарамасдан (мўминларга) улардан эҳтиёт бўлишни буюрган. У зот: «Албатта, шайтоннинг макри заифдир»? деб, яна унинг ёмонлигидан асрашини сўраб Узига илтижо қилишни амр этган. Ҳасадчи (нинг ёмонлигидан паноҳ сўраш ҳақидаги гаплар ҳам) худди шу кабидир. Тўгрисини Аллоҳ билувчироҳ ва қайтиш ҳам Унинг ҳузуригадир!