close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

02.06.2020 21:20

Бугунги кунда ҳуррият, эркинлик маънолари, инсон ҳуқуқлари маъноси билан қоришиб кетган, бир-бирини ўрнига ҳам ишлатса бўладиган даражага етгандир. Шу билан бирга ҳуррият маъносини ҳар ким ўз нуқтаи назаридан талқин қилиш одати ҳам йўқ эмас. Баъзилар ҳуррият-ҳурлик деганда, қулчилик ва қулликнинг тескарисини тушунадилар. Бошқалар эса, ҳуррият деганда инсон кўнглига тушган нарсасини қилишини англайдилар.

19.05.2020 10:18

Фикр инсон ақлида бўладиган зеҳний амал бўлиб, уни ташқарига чиқариш, бошқаларга билдириш учун сўз ишлатилади. Ҳар бир инсон эркин равишда фикрлаш ва ўзи фикрлаган нарсани эркин равишда сўзлаш имконига эга бўлишини фикр ва сўз эркинлиги ҳаққи дейилади.

16.05.2020 01:04

4. «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
«Ухдуд»–ерда ковланган узун-узун чуқурдир. Ухдуд эгалари кофирлар бўлиб, мўминларни Аллоҳга ишонганлари учун олов ёниб турган ухдудларга–чуқурларга ташлаб азоблаб ўлдирганлар. Ухдуд нима эканлигини кейинги оят тушунтиради.

10.05.2020 23:24

«Тақсит» сўзи луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёхуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.

10.05.2020 02:22

Бугунги кунимизда кенг тарқалган маънавий жиноятларидан яна бири ёлғон гувоҳлик беришдир. Албатта, бунинг бош сабабчиси ҳозирда маънавий қадриятларнинг таназзулга учраганидир. Дунё муҳаббатига гирифтор бўлиб, охиратни унутган инсоният бу дунёдаги беш кунлик ҳаёт учун охиратдаги абадий ҳаётини куйдирмоқда.

07.05.2020 01:42

Дин ҳақида ижобий фикр юритган динсизлар ёки ўзини динга яқин қилиб кўрсатмоқчи бўлган мунофиқлар: "Дин кишини одоб-ахлоққа чақиради, катталарни ҳурмат қилиш, меҳрибон бўлиш, каби ишларни ўргатади, диндор одам Худога ибодат қилиб, бировга зарар бермайди, дин ҳар бир одамнинг шахсий ишидир, инсон билан Худо орасидаги алоқадир, шу маънода биз динга ҳурмат билан қараймиз", каби иборалар ила баёнотлар берар эдилар.

04.05.2020 01:19

Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибн Бардизба ал Жўъфий ал Бухорийдир. Бардизба мажусий бўлган. Аммо ал Муғийра ибн Бардизба ўз вақтида Бухоронинг волийси бўлган ва Ямон Жўъфийнинг қўлида мусулмон бўлган.

02.05.2020 13:47

Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак деганлар:

02.05.2020 01:15

Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар. Аҳли фиқҳ ва назардирлар. Фақат гўзал зикр ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа йўлдан озган бўлибдир.

19.04.2020 00:23

Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир. (125)

18.04.2020 02:03

...Фикримизча, аввал айтиб ўтганимиздек, Ҳизбут Таҳрирнинг биздаги аъзоларининг кўплари ушбу маълумотлар билан таниш бўлмасалар керак. Агар бироз таниш бўлганларида ҳам ўзларини ҳозиргидан бошқача тутишлари ва Ҳизб ҳақидаги ошириб юборилган мақтов гапларини ўйлаб гапирадиган бўлардилар.

06.04.2020 20:14

Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар. Шундоқ қилиб Ислом соясида дунё тарихида мисли кўрилмган кенг ва жиддий равишда тиббий изланишлар бошланди. Мусулмонлар ичидан дунё тиббиётининг бобокалонлари етишиб чиқди. Ҳаттоки янги дунё тибни ўз тилида мусулмон уламоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири «Ибн Сино»нинг номидан олиб «Медисина» деб атайдиган бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase