09.10.2022 07:49
Қуръон фасоҳати
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
Мақсадга ўтишдан олдин "фасоҳат" сўзи маъносини тушуниб олайлик. Бу сўз луғатда «баён қилиш, очиб бериш, аниқ изҳор қилиш, кўриниш» маъноларини билдиради. Фасоҳат бехато, маъноси ғализ бўлмаган, тушунарли гап тузиш ва сўзлашдир. Фасоҳат чегараси тилнинг хатодан холи бўлишидир. Арабшунос олимлар сўз маъносининг юксак даражадаги, инсонни ожиз қолдирувчи ҳолатини "фасоҳат" деб аташади.