close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
31.07.2019 04:48

Доналд Трампнинг ислом омилига муносабати худди унинг ўзи каби қарама-қарши бўлиб бормоқда. Трамп Оқ уйда уйғурлар жамоати вакилларини қабул қилгани ва шу тариқа мусулмон мамлакатлардан биронтаси жазм этмаган ишни қилгани ҳақида ёзгандик.

23.03.2019 07:12

Ўлмас уммат

Мақола жойлаштирилган бўлим:

Ушбу умматнинг бир хусусияти бор: у ўлмас умматдир. Дини ва Китоби боқий экан у ҳам боқийдир. Модомики тун ва кун бор экан, модомики дунёда Қуръон тиловати янграб турар экан бу уммат ҳам боқийдир. Қуръон Аллоҳнинг ҳимояси ила ҳимояланган экан ана шу Қуръоннинг уммати ҳам Қуръоннинг боқийлиги билан боқий қолгувчидир.

20.01.2019 06:51

Уммат муаммолари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Кўп ҳолларда одамларни тафриқага тушираётган ҳамда уларни бирлик, ҳамжиҳатлик ва иттифоқликдан узоқлаштираётган омиллардан бири – бу  уларнинг муҳим муаммолар, катта умидлар ва юксак ғоялар билан банд бўлмаётганлигидир. Агар одамларнинг қалблари муҳим ғоя ва мақсадлар билан банд бўлмаса, улар майда-чуйда нарсалар, арзимаган масалалар устида ихтилофлар қилиб юраверишади, балки шунга маҳкум бўлиб қолишади.

20.01.2019 06:38

Уммат бирлиги

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Исломнинг фирқаларга бўлинган уммати қайси жамоат ва қайси мазҳаб ҳақда эканини аниқлаш билан овора бўлиб турган бир вақтда Ғарб дунёси бир неча юз йил мабойинида муҳим вазифа устида тинмай меҳнат қилиб келмоқда. Бу шундай вазифаки, Ғарб оламини рақиблар олдида ҳаётийлигини сақлаб қолиш билан уларнинг ўз жамиятларини ўсиши ҳам демакдир.

30.12.2018 22:26

Кўпиксимон уммат

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Охирги асрларда уммат дучор бўлган вайроналик ва чорасизлик ҳолати Қуръон ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларида башорат қилингандир. Ва бу башоратлар ажабланарли тарзда ҳар бир авлод ва ҳалқларга тушунарли бўлган атрофдаги табиатдан мисоллар келтириш орқали ифодаланган. Ва илм-фан ривожланган сари биз бу мисолларни қанчалик яхшироқ идрок этар эканмиз, кўз олдимизда бугунги ҳолатимизнинг даҳшатли манзараси шунчалик равшан намоён бўлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase