23.09.2019 14:40
Хитой ҳукумати масжид ва минораларни йўқ қилишда давом этмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Ички Мўғулистон, Хэньань, Нинся ва Ганьсу вилоятларида масжид ва миноралар ХХР ҳукумати қарори билан йўқ қилинмоқда. Бу ҳақида Британиянинг Independent газетаси хабар қилади. Хусусан, нашр маълумотларига кўра, Хитойнинг энг кўп сонли мусулмон миллати – хуэй яшайдиган Линься шаҳри яқинида гумбаз ва миноралар портлатилди.