Ваҳийни тушуниб етмаслик
Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Энг ёмони бу улкан ҳақийқатни ўрганмай туриб ўзича “хулоса чиқариш” ва бу хулосани бошқаларга “илмий ҳақийқат” дея тақдим қилиш эканини мактабда ўқиб юрган чоғимда англаб етган эдим.
Ваҳий ила покланган аёл!!!
Ҳикоя қилинишича, насроний руҳонийларидан бири мусулмонларга таъна етказиш учун мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо ҳақида “Одамлар уни ўта ёмон бўҳтон билан айблашганди, у ростдан ҳам покми ёки айбдорми, биз буни билмаймиз”, дебди.
Илк ваҳий амри
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Хиро ғорида нозил бўлган илк ваҳий «Ўқи!» деган амр эди. Пайғамбар алайҳиссалом бунга жавобан «Мен ўқишни билмайман», дедилар. Ушбу илоҳий амр қайтарилди. У зот яна ўқиш-ёзишни билмасликларини айтдилар. «Парвардигорингиз номи билан ўқинг!» деган амр янгради ва Аллоҳнинг инсониятга қаламни (яъни ўқиш-ёзишни) ўргатган ўта карамли зот экани ҳақидаги ояти карималар нозил бўлди.