24.07.2020 10:45
Чимкентда пневмонияга чалинган беморларнинг 80 фоизи соғайди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Чимкент шаҳрида пневмонияга чалинган беморларнинг 80 фоизи тузалиб кетишди. Масалан, йил бошидан буён 12 595 кишига пневмония ташхиси қўйилган бўлса, уларнинг 10 263 нафари даволаниб чиқди. Бу ҳақда Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Тимирхан Варзилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимининг матбуот хизматига таяниб.