close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
07.08.2020 09:27

Тожикистонда президент сайлови 11 октябрда бўлиб ўтади, хабар қилишди РИА «Новости»га парламент юқори палатаси раисининг аппаратида. Сайлов ўтказиш санаси ҳақидаги қарор бир овоздан қабул қилинди. "Тожикистон президенти сайлови куни жорий йилнинг 11 октябрь санасига белгиланди, бу ҳақида қарор Тожикистон парламенти иккала палатасининг қўшма мажисида қабул қилинди", – деди агентлик ҳамсуҳбати.

25.07.2020 07:07

Тожикистон президенти томонидан имзоланган қонунчиликка киритилган янги тузатишларга кўра, юқумли касалликларни тарқатганлик учун 2 йилдан 5 йилгаа озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган. Оғирроқ оқибатларга олиб келганлик учун жазо муддати 5-10 йилни ташкил қилади.

21.07.2020 18:43

Тожикистонда коронавирусдан суғуртанинг янги тури пайдо бўлди, дея хабар беради «Ховар» агентлиги «Точиксуғурта» давлат унитар корхонаси бош директорининг биринчи ўринбосари Абдулло Абдуллоевга таяниб. Унинг сўзларига кўра, коронавирусдан суғурта қилинган одамлар бор, аммо хайриятки, суғурта тўловини олганлар йўқ.

23.06.2020 05:38

Тожикистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5279 кишига етди, деб хабар берди «РИА Новости»га Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати. "Тожикистонда бир суткада COVID-19 билан касалланганлар сони 68 кишига кўпайиб, 5279 кишига етди, 3762 киши даволанди, вафот этганлар сони 51 та бўлиб қолди", - деди манба.

14.06.2020 06:16

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси Жиноят кодексига юқумли касалликлар, шу жумладан ОИВнинг тарқалишини жазолайдиган тузатишларни маъқуллади, дея хабар беради Азия-плюс парламентнинг матбуот котиби Муҳамаддато Султоновга асосланиб.

25.05.2020 07:46

Тожикистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат шимолидаги Зарнисор қишлоғида “Тожик-хитой кончилик компанияси” томонидан хитойлик ишчилар норозилигини бостирди, деб ёзади "Озодлик" радиоси тожик хизмати. Бунинг учун воқеа жойига тезкор полиция чақирилган, улар намойишчиларни ҳавога ўқ узиб тарқатиб юборган.

21.05.2020 22:09

Тожикистон Уламолар Кенгаши муқаддас Рамазон ойининг тугаши муносабати билан жамоавий байрам намозини ўтказмасликка қарор қилди. Бу ҳақида «Азия-плюс» республиканинг анъаналари, тантаналари ва маросимларини тартибга солувчи Дин қўмитасига таяниб хабар берди.

18.05.2020 20:20

Тожикистонда якшанба куни кечқурун 202 та янги COVID-19 касаллиги қайд этилди, яна уч бемор вафот этди, деб хабар беради РИА «Новости»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. "Кун давомида коронавирус билан касалланганлар сони 202 кишига кўпайди ва мамлакатда умумий ҳолатлар сони 1522 кишига этди.

18.05.2020 00:50

16 май соат 17:30 ҳолатида Тожикистонда COVID-19 га чалинган 204 та янги ҳолат ва 3 та ўлим қайд этилди, коронавирусга чалинганлар ва унинг оқибатида ўлганлар умумий сони мос равишда 1322 ва 36 кишига етди. Бу ҳақида республика соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берди.

10.05.2020 18:44

Тожикистонда коронавирус касаллигига алинганлар сони 461 кишига, унинг оқибатида ўлганлар 12 кишига етди. Бу ҳақида тожик нашрлари хабар қилди. Хабарда айтилишича, сўнгги суткада яна 81 киши касаллик юқтириб олган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase