Таровеҳ намози неча ракат?
Таровеҳ намози Рамазон ойи кечаларида адо қилинувчи намозлардан бўлиб, у эркагу аёллар учун суннати муъаккада ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давридан то ҳозирга қадар уни салафлару халафлардан бизга шундай нақл қилганлар ("Фатовои Қозихон” китоби).
Муфтий ҳазратлари: Аллоҳ насиб этса, Рамазон ойида 2085 масжидда таровеҳ, 1525 жомеда хатми Қуръон ўқилади
Кеча, 31 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, диний таълим муассасалари ҳамда илмий-марказлар раҳбарлари, таниқли уламолар ва имом-домлалар иштирок этди. Ҳудудлардан Уламолар Кенгаши аъзолари ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда қатнашдилар.
Расулуллоҳнинг Рамазон ойида тунларни ибодат билан ўтказишлари
Тунни қоим қилиш солиҳлар белгиси, обидлар йўли ва буюк ислоҳотчилар сийрати саналади. Улар бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашадилар. Зеро, у зот узрсиз ҳеч бир тунни ибодатсиз ўтказмаганлар. Айниқса, Рамазон ойида бунга катта эътибор қаратганлар!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида Рамазон ойида таровеҳ намозларига рухсат берилди
Саудия Арабистони ҳукумати маълум қилишича, Рамазон ойи давомида Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида таровеҳ намозлари ўқилади.
Бир вақтнинг ўзида 300 минг киши таровеҳ намозини ўқиди
1 юнда Туркия дин ишлари Бошқармаси (Диянет) очиқ майдонда кенг кўламли таровеҳ намозмни ташкил қилди. Майдон 300 минг кишининг ибодат қилиши учун мўлжалланган бўлди, дея хабар беради Yeni Safak Диянет раҳбари Али Эрбан журналистларга берган маълумотга кўра, тадбир Истанбулнинг Yeni kapı туманида бўлиб ўтди.