close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
30.03.2024 15:18

Ризвон байъати

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар билан сулҳ тузишдан аввал Усмон ибн Аффонни бу тўғрисида гаплашиб келиш учун Қурайшнинг олдига юборган эдилар. Қурайш уни бир оз вақт ушлаб турди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Усмон ўлдирилди деган хабар келган эди. У зот: "Бу қавм билан жанг қилмагунимизча жойимиздан жилмаймиз", дедилар. Ва одамларни байъатга чақирдилар. Ана шу ердаги бир дарахт остида бўлиб ўтган бу байъат Ризвон байъати деб номланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларнинг қўлларини бирма-бир олар эканлар, улар билан бирга сабот билан туришга, ортга қайтмасликка байъатлашар эдилар. Байъат охирида у зот ўнг қўллари билан чап қўлларини ушлаб: "Бу Усмон тарафидан", дедилар. Байъат ниҳоясига етгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Усмон розияллоҳу анҳунинг ўлганлиги ҳақидаги хабар ёлғонлиги маълум бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase