Аллоҳ таолонинг йади
Аллоҳ таолонинг йади, важҳи, нафси бор. Аллоҳ таоло Куръонда зикр қилган важҳи, йади ва нафси Унинг сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз. Йад Унинг қудрати ё неъмати дейилмайди. Ундай дейиш Унинг сифатини йўққа чиқариш бўлади. Қадария ва мўътазила аҳли Аллоҳ таолонинг йади Унинг қудрати, дейишади. Йад Унинг сифатидир. Биз унинг қандайлигини билмаймиз. Унинг ғазаби ва ризоси (розилиги) сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз.
Қуръонда номинализм усули ҳақида
Cалафийлар ва ашъарий/мотрудийлар ўртасида «Аллоҳнинг йади» ва Қуръондаги символизм ҳақида баҳс-мунозаралар кеча бошланмаган ва эртага ҳам тугамайди. Менимча, ҳаммаси шундай кўринадики, гўёки битта рельс бўйлаб иккита бронепоезд бир-бирига қараб ҳаракат қиляпти ва бошқа йўлга ўтишни истамайди ҳам эмас, бунинг имкони йўқ, чунки бошқа йўлнинг ўзи ҳам йўқ.