close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимнинг илмига амал қилмаслиги ва бошқаларга ўргатмаслиги мисоли

Илм ўрганиб, унга амал қилмайдиган ва одамларга ҳам ўргатмайдиган инсон худди кўп мол-дунё берилган кишига ўхшайди

Илм ўрганиб, унга амал қилмайдиган ва одамларга ҳам ўргатмайдиган инсон худди кўп мол-дунё берилган кишига ўхшайди. У киши берилган шунча дунёни ер остига яшириб қўйиб, ундан ўзига ҳам, бошқаларга ҳам сарф қилмайди. Бу бойликдан ўзи ҳам бошқалар ҳам манфаат олмайди. Қиёмат куни бундай бойлик ўша кишига бало бўлади.
Шунингдек, бу ҳолатда хашак устига ётиб олган итга ўхшайди. Хашак кўп, аммо уни ит ўзи ҳам емайди, уни емоқчи бўлган чорвани ҳуриб ҳайдайди.
Илмига амал қилмагани, бошқаларга ўргатмагани, ўзи ҳам амал қилиб, жаннат йўл олмагани, бошқаларни ҳам тўғри йўлга йўлламагани учун бу илми икки дунёда ҳам унга манфаат бермайди.

Ҳаким Термизий асарларидан сайланма

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase