close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исломда «етти осмон» тушунчаси нимани англатади? Биринчи осмон қаерда жойлашган?

Жавоб: Бисмиллаҳирроҳманар роҳийм. Аллоҳ ва унинг Расулига ҳамду санолар бўлсин. Бизга кўрсатган ишончингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳдан сизнинг қалбингизни ҳақиқат нури билан ёритиш, сизга бу дунёда ва Қиёмат куни марҳаматини аямасликни сўраймиз.

Биринчи навбатда, шуни таъкидлаш жоизки, Аллоҳ Таоло – коинотнинг, жумладан, ер ва осмнларнинг ягона яратувчиси ҳисобланади. Асрлар давомида инсон коинот ҳақида бош қотириб келган ва унинг сир-асрорларини очишга уринган. Коинот билан боғлиқ кўплаб тушунчалар пайдо бўлиб, улар келгусида ҳам қўлланмоқда. Саволингизга доктор Музаммил Сиддиқий жавоб беради:
«Етти осмон Қуръонда кўп жойларда учрайди. Қизиғи шундаки, «етти осмон» ибораси Қуръонда етти марта учрайди (қаранг:«Бақара» 2:29; « Исраа» 17:44; «Мўминун» 23:86; «Фуссилат» 41:12; « Талақ» 65:12; «Мулк» 67: 3; «Нуҳ» 71:15). Фақат Аллоҳгина бу етти осмоннинг ҳақиқий  табиатини билади. Мавлоно Маудуди ўзининг Қуръон тафсирида айтишича, «етти осмон» деганда нималар тушунилишини изоҳлаш қийин. Инсон ҳар қандай даврларда кузатувлар ва фикрлашлар ёрдамида «осмон» тушунчасини, яъни ердан ташқарида нималар жойлашганини тавсифлашга ҳаракат қилиб кўрган. Биламизки, ўрганилган тушунчалар мунтазам ўзгариб келади. Шундай қилиб, Қуръоннинг ушбу сўзлари маъносини ушбу кўплаб тушунчалар билан бирлаштириб қўйиш хато бўлмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз Аллоҳни коинотни Ердан ташқарига етти хил соҳага ажратганлигимиз ёки Ернинг етти турли хил соҳалардан иборат оламнинг ўша қисмида жойлашганлигини умумий хулоса қилишимиз мумкин" («К пониманию Корана», перевод Зафара Исхака Ансари, т. 1, с. 58, комментарий № 34). Ҳадислардан (Меърож ҳақидаги ривоятлардан) осмоннинг биринчи қатлами – Ерга энг яқин жойлашган ҳисобланади. Шундай қилиб, тартиб (ҳисоблаш) Ердан бошланади ва энг юқори осмон – еттинчи осмондир. Аллоҳ яхшироқ билувчидир.

Манба: islam.plus
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ғарибларга жаннат бўлсин! Нуҳ тўфони »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase