Ақидавий масалаларда оҳод хабарни қабул қилиш
Маълумки, Қуръони карим оятларининг барчаси мутавотир ҳисобланади. Бу Оламлар Роббисининг китобида собит бўлган ҳар бир ҳарф, ҳар бир сўз, ҳар бир оят ўта ишончли равишда бизгача етиб келган дегани бўлади. Ақида илмидан биламизки, Қуръони каримда собит бўлган нарсани инкор қилган одам Ислом доирасидан чиқади.
Жума куни билан табриклаш
Яқин йиллардан бери баъзилар томонидан: "Жума айёмингиз муборак бўлсин" "Жума муборак" дейиш мумкин эмас, чунки, жума куни қиёмат куни бўлади, қачон-ки биз маҳшаргоҳдан ўтиб жаннатда йиғилганимиздагина "жума муборак бўлсин" деб айтамиз. Жума билан табриклаш бидъат, чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табриклашмаган", деган ҳар хил гап-сўзлар тарқалиб қолди. Бу гап-сўзларга қисқа жавоб шуки, мўмин-мусулмонлар ўзаро бир-бирларига соғлиқ-саломатлик тилаб, Жума куни билан табриклашлари мубоҳ (савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган) амаллардандир.
Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш
Қуръон тиловат қилиб, савобини ўтганларга бағишлаш барча мусулмонлар, хусусан Марказий Осиё халқлари ўртасида кенг тарқалган. Ҳанафий мазҳаби уламолари бу амални мустаҳаб деб билганлар ва юртимизда мустақиллик йилларигача ҳеч ким бунга эътироз билдирмаган, уни бидъат деб атамаган. Чет эллик устозларидан таъсирланган баъзи кишилар бу масалада ихтилоф чиқардилар. Мазҳабсизлик тарафдори бўлганликлари сабабли Ҳанафий мазҳаби уламоларининг сўзларини эътиборга олмадилар. Лекин иш улар айтганлари каби эмас. Бу ҳақида қуйида батафсил сўз юритилади.
Муфтий ҳазрат юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги учун овоз бердилар
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги учун умумхалқ референдумида иштирок этдилар.
Диний-маърифий йўналишлардаги ишлар сарҳисоб қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.
Қадр кечаси файзга тўлди, бир вақтда миллионлаб халқимиз Ҳақ таолога илтижо қилди
Аллоҳга шукрки, бу йил Рамазон ойида юртимиздаги 1500 дан зиёд жомеда хатми Қуръонлар ўқилиб, мўмин-мусулмонларнинг имону ихлосини янада зиёда бўлди. Ўлкакамизнинг барча ҳудудларида 27 кун давом этган хатмоналарда халқимиз муҳаббат ила Каломуллоҳга соме бўлдилар. Хатми Қуръонларнинг якуни, бугун 17 апрель оқшомида масжидларимизда Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси, яъни Қадр кечаси куни хатми Қуръонлар якунланиб, барча масжидларда бир вақтнинг ўзида бир неча миллион халқимиз Ҳақ таолога ёлвориб, қўлларини дуога очдилар.