close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

1. Ваҳийнинг бошланиши китоби

Шайх, имом, ҳофиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иб-роҳим ибн Муғийра Бухорий – Аллоҳ таоло у кишини раҳмат қилсин, омин – айтадилар:

1-БОБ.
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ВАҲИЙНИНГ БОШЛАНИШИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН? АЛЛОҲ ЖАЛЛА ЗИКРУҲУНИНГ
«АЛБАТТА, БИЗ СЕНГА НУҲ ВА УНДАН КЕЙИНГИ НАБИЙЛАРГА ВАҲИЙ ЮБОРГАНИМИЗДЕК, ВАҲИЙ ЮБОРДИК»  ДЕГАН СЎЗИ.

1. Алқама ибн Ваққос айтади:
«Умар ибн Хаттоб минбарда туриб шундай деганини эшитдим: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Ким-нинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлса, демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарса-си учундир», деганларини эшитдим».

2-БОБ

2. Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қили-нади:
«Ҳорис ибн Ҳишом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ваҳий қандай келади?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳёнда менга қўнғироқ жаранги каби келади, шуниси менга энг оғири-дир. Сўнг мендан арийди, мен эса айтганларини ундан сингдириб олган бўламан. Аҳёнда фаришта менга инсон қиёфасида кўриниб сўзлайди, шунда айтаётганини сингдириб оламан», дедилар».
Оиша розияллоҳу анҳо: «Дарҳақиқат, у зотга қаттиқ совуқ кунда ваҳий нозил бўлаётганини, сўнг у зотдан ариганида пешоналаридан тер оқаётганини кўрганман», деди».

3-БОБ

3. Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қили-нади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бошланган илк ваҳий уйқудаги солиҳ тушдир. У зот бирор туш кўрсалар, тонг ёруғидек (аниқ ўнгидан) келмай қолмас эди. Сўнгра у зотга холи қолиш маҳбуб қилинди. Ҳиро ғорида холи қолиб, аҳлларининг олдига тушишдан ол-дин у ерда бир неча кеча «таҳаннус», яъни ибодат қилар эдилар. Бу-нинг учун озуқа ғамлаб олар эдилар. Сўнгра Хадижанинг олдига қайтиб, яна ўшанчага озуқа ғамлаб олар эдилар. Ниҳоят, у зотга Ҳиро ғорида эканларида ҳақ келди. Фаришта келиб: «Ўқи!» деди. «Мен ўқигувчи эмасман», дедилар. (У зот) айтдилар: «Шунда мени тутди ва қисиб, қийнаб ҳам қўйди. Кейин қўйиб юбориб: «Ўқи!» деди. «Мен ўқигувчи эмасман», дедим. Сўнг мени иккинчи марта тутди ва қисиб, қийнаб ҳам қўйди. Кейин қўйиб юбориб: «Ўқи!» деди. «Мен ўқигувчи эмасман», дедим. Сўнг мени учинчи марта тутди ва қисди. Кейин қўйиб юбориб: «Яратган Роббинг номи билан ўқи! У инсонни «алақа»дан яратди. Ўқи! Роббинг энг карамли-дир», деди».
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблари ларзага тушган ҳолда улар (оятлар) билан қайтиб, Хадижа бинт Хувайлид ро-зияллоҳу анҳонинг олдига кирдилар-да: «Мени ўраб қўйинглар! Ме-ни ўраб қўйинглар!» дедилар. У зотни қўрқинчлари кетгунча ўраб қўйишди. Кейин у зот Хадижага хабар бериб: «Ўзимдан хавотирла-ниб қолдим», дедилар. Шунда Хадижа: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни асло шарманда қилмайди. Чунки сиз силаи раҳм қиласиз, оғир-ни енгил қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга меҳмоннавозлик кўрсатасиз, ҳақ йўлда бошга тушган кулфатларда ёрдам берасиз», де-ди. Сўнгра Хадижа у зот билан отланиб, амакиваччаси Варақа ибн Навфал ибн Асад ибн Абдулуззонинг олдига бошлаб борди. У жоҳили-ят даврида насронийликни қабул қилган киши эди. Ибронийча ёза олар, Инжилдан Аллоҳ хоҳлаганича ибронийча ёзарди. У кўзи ожиз бўлиб қолган катта ёшли қария эди. Хадижа унга: «Эй амакиваччам! Биродарингизнинг ўғлига қулоқ солинг!» деди. Варақа у зотга: «Эй биродаримнинг ўғли, нимани кўряпсан?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кўрганларини айтиб бердилар. Ва-рақа у зотга: «Бу Аллоҳ Мусога туширган Номусдир*. Қанийди қав-минг сени ҳайдаб чиқарганида тирик бўлсам! Қанийди ўшанда навқирон бўлсам!» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар мени ҳай-даб чиқаришадими?» дедилар. «Ҳа, сен олиб келган нарсани келтир-ган киши борки, унга албатта душманлик қилинган. Ўша кунингга ет-сам, сенга катта ёрдам бераман», деди.
Кўп ўтмай, Варақа вафот этди ва ваҳий бир муддат узилиб қолди».

* Номус – сир соҳиби, яъни Жаброил алайҳиссалом.

4-БОБ

4. Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳумо ваҳий узилиб қолгани ҳақида сўзлар экан, ҳадисида бундай дейди:
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар) «Мен юриб кетаётган эдим. Тўсатдан осмондан бир овоз эшитиб қолдим. Нигоҳимни кўтариб қарасам, Ҳирода олдимга келган фаришта ос-мон билан ер ўртасида, курси узра ўтирибди. Ундан қўрқиб кет-дим. Қайтиб бориб: «Мени ўраб қўйинглар», дедим. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй бурканиб ётган! Тур! Огоҳлантир! Ва Роббингни улуғла!»ни «Ва қақшатқич азобдан четлан!»  деган сўзигача нозил қилди. Сўнг ваҳий тушиши кучайиб, кетма-кет кела бошлади».

5. Саъид ибн Жубайр сўзлаб берди:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг «Сен шошилиб, у билан тилингни қимирлатма» деган сўзи ҳақида шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ваҳийнинг) нозил бўлиш шиддатидан қийналиб, лабларини қимирлатардилар. – Ибн Аббос айтди: «Мен ҳам сизларга лабларимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам қимирлатганлари каби қимирлатиб бераман». Саъид ҳам: «Мен ҳам лабларимни Ибн Аббос қимирлатганини кўрганимдек қимирлатиб бераман», деб лабларини қимирлатди – Ўшанда Аллоҳ таоло «Сен шошилиб, у билан тилингни қимирлатма. Албатта, у(Қуръон)ни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамизда»ни нозил қилди. Яъни «уни қалбингда жамлаши, сўнг сен уни ўқишинг» дегани. «Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур» – «унга қулоқ сол ва жим эшит» дегани. «Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зимма-мизда»  – «сўнг уни ўқишинг ҳам Бизнинг зиммамизда» дегани.
Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил келса, унга қулоқ солиб турардилар. Жаброил кетгач, Набий сол-лаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у ўқигани каби ўқир эдилар».

6. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда майин шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар».

7. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар қилади:
«Абу Суфён хабар қиладики, у Шомда тижорат қилаётган Қурайш карвонида эканида Ҳирақл унга одам юборибди. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Суфён ва Қурайш кофирлари билан сулҳ тузган пайтлари эди. (Тижоратчилар) унинг олдига келишди. Улар Илиёда эдилар. (Ҳирақл) уларни мажлисига чақирди. Ёнида Рум зодагонлари бор эди. Кейин Ҳирақл уларни чорлаб, таржимонини чақирди-да: «Қай бирингиз ўзини Набий деб даъво қилаётган анави кишига насабда яқинроқсиз?» деди».
Абу Суфён айтди:
«Шунда «Булар ичида насабда энг яқини менман», дедим».
Ҳирақл: «Уни ёнимга келтиринглар, ҳамроҳларини яқинроқ олиб келиб, унинг орқасида турғазинглар», деди. Сўнг таржимонига: «Уларга айт, албатта, мен бундан бояги киши ҳақида сўрайман. Агар мени алдаса, унинг ёлғонини билдиринглар», деди.
Аллоҳга қасамки, мен ҳақимда ёлғон тарқатиб юришларидан уялма-ганимда, у ҳақда албатта ёлғон гапирган бўлар эдим. Сўнг унинг мен-дан у зот ҳақида биринчи сўрагани «Ичингизда унинг насаби қандай?» дегани бўлди.
«У ичимизда соҳиби насабдир», дедим.
«Сизлардан бирон киши ундан олдин бу гапни ҳеч айтганми?» деди.
«Йўқ», дедим.
«Унинг ота-боболаридан подшоҳ бўлганми?» деди.
«Йўқ», дедим.
«Унга одамларнинг обрўлилари эргашяптими ёки ночорларими?» деди.
«Йўқ, ночорлари», дедим.
«Улар кўпайяптими, озайяптими?» деди.
«Йўқ, кўпайяпти», дедим.
«Уларнинг бирортаси унинг динига кирганидан кейин норози бўлиб қайтиб кетяптими?» деди.
«Йўқ», дедим.
«Гапларини айтишидан олдин уни ёлғонда айблар эдингизми?» де-ди.
«Йўқ», дедим.
«Хиёнат қиладими?» деди.
«Йўқ, биз у билан сулҳ муддатидамиз, бунда нима қилишини бил-маймиз», дедим. Бунга шундан бошқа бирор сўз қўшиш имконим бўл-мади.
«Унга қарши жанг қилдингизми?» деди.
«Ҳа», дедим.
«Унга қарши жангларингиз қандай бўлди?» деди.
«У билан орамиздаги уруш «сижол»дир*. Гоҳ у бизни енгади, гоҳ биз уни енгамиз», дедим.
«У сизни нималарга буюради?» деди.
«Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга бирон нарсани шерик қил-манглар, оталарингиз айтаётган нарсаларни тарк қилинглар», дейди. Бизни намозга, ростгўйликка, иффатга ва силаи раҳмга буюради», де-дим.
Шунда у таржимонга деди: «Унга айт: «Сендан унинг насаби ҳақида сўраган эдим, унинг ичингизда соҳиби насаб эканини айтдинг. Расуллар ҳам ана шундай ўз қавми насабидан юбориладилар. «Сизлар-дан бирон киши шу сўзни айтганмиди?» деб сендан сўраганимда, «Йўқ», дединг. Агар бу сўзни ундан аввал бирортаси айтган бўлса, бу киши ўзидан аввал айтилган гапдан ўрнак оляпти, дер эдим. Сендан «Унинг ота-боболаридан подшоҳ бўлганми?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Агар ота-боболари орасида подшоҳ бўлганида, отасининг подшоҳлигини талаб қилаётган киши экан, дер эдим. «Сўзлаётган гап-ларини айтишидан олдин уни ёлғонда айблар эдингизми?» деб сендан сўраганимда, «Йўқ», дединг. Биламанки, у одамлар хусусида ёлғон га-пирмагач, Аллоҳнинг шаънида ҳам ёлғон гапирмайди. Сендан «Унга одамларнинг обрўлилари эргаш­яптими ёки ночорларими?», деб сўра-ганимда, «Ночорлари эргашишяпти», дединг. Расулларнинг эргашу-вчилари ўшалардир. Сендан «Улар кўпай­яптими, озайяптими?» деб сўраганимда, «Кўпайяпти», дединг. Иймон иши шу тариқа камолга етади. Сендан «Уларнинг бирортаси унинг динига кирганидан кейин норози бўлиб қайтиб кетяптими?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Иймон ҳаловати қалбларга йўғрилганда ана шундай бўлади. Сендан «У хиёнат қиладими?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Расуллар шундай, хиёнат қилишмайди. Сендан «У сизларни нималарга буюра-ди?» деб сўраганимда, у сизларни Аллоҳга ибодат қилишга, Унга би-рон нарсани шерик қилмасликка буюриб, бут-санамларга ибодат қилишдан қайтараётганини, намозга, ростгўйликка, иффатга буюри-шини айтдинг.
Агар айтаётганларинг ҳақ бўлса, демак, у тезда мана шу оёқларим турган жойни ҳам эгаллайди. Унинг чиқишини аниқ билар эдим, лекин уни сизлардан деб ўйламаган эканман. Агар унга ета олганимда, у би-лан учрашиш учун барча машаққатларни зиммамга олардим. Унинг ҳузурида бўлсам, оёғини ювган бўлардим».
Сўнг у Диҳя Бусро ҳукмдорига юборган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини келтиришни сўради. (У) уни Ҳирақлга топширди. У мактубни ўқиди, унда шундай дейилган эди:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг бандаси ва Расули Муҳаммаддан Рум подшоси Ҳирақлга. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин. Аммо баъд:
Мен сени Ислом даъватига чақираман. Мусулмон бўл, омон қоласан ва Аллоҳ ажрингни икки ҳисса қилиб беради. Агар юз ўгирсанг, арийсийларнинг* гуноҳи ҳам сенинг бўйнингдадир.
«Эй аҳли китоблар! Биз билан сизнинг ўртамиздаги баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарса-ни шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-биримизни Робб қилиб олмайлик», (дегин). Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлин-глар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар»  Абу Суфён айтди: «У айтадиганини айтиб, мактубни ўқиб бўлгач, унинг ҳузурида шовқин кўпайиб, овозлар кўтарилиб кетди ва биз чиқариб юборилдик. Чиқарилганимизда ҳамроҳларимга: «Ибн Абу Кабшанинг иши авж ол-ди-ку, ундан ҳатто Бану Асфарнинг подшоси ҳам қўрқяпти», дедим. Унинг устун келишига ишончим комил бўлиб бораверди, охири Аллоҳ Исломни қалбимга жо қилди».
Илиё ҳокими Ибн Нозур Ҳирақлнинг одами, Шом насронийлари-нинг усқуфи (епископи) эди. У айтади: «Ҳирақл Илиёга келган кезла-ри бир куни кайфияти бузилиб тонг оттирди. Унинг баъзи батриқлари (патриархлари) «Кўринишингиз бошқача-я!» дейишди».
Ибн Нозур айтади: «Ҳирақл юлдузларга қараб хабар айтадиган коҳин эди».
Ундан сўрашганида, у: «Бу кеча юлдузларга қараганимда хатна қилинадиганлар подшоҳининг пайдо бўлганини кўрдим. Бу умматдан ким хатна қилдиради?» деди.
Улар: «Яҳудийлардан бошқа ҳеч ким хатна қилдирмайди. Уларнинг иши сени зинҳор ташвишга солмасин. Қўл остингдаги шаҳарларга мактуб ёз, ўзларидаги барча яҳудийларни қатл қилишсин», дейишди.
Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида хабар бериш учун Ғассон шоҳи Ҳирақлга юборган киши келтирилди. Ҳирақл у ҳақда сўраб-суриштиргач: «Боринглар, кўринглар‑чи, у хатна қилин-ганми, йўқми», деди. Уни кўриб чиқиб, хатна қилинганини унга (Ҳирақлга) айтишди. Ҳирақл ундан араблар ҳақида сўраган эди, «Улар хатна қилдиришади», деди. Шунда Ҳирақл: «Ўша бу умматнинг под-шоҳидир, ҳақиқатан зоҳир бўлибди», деди.
Сўнг Ҳирақл Румиядаги илмда ўзига тенг дўстига мактуб ёзди. Ҳирақлнинг ўзи Ҳимс томон йўлга чиқди. Ҳимсга етиб бормай, дўсти-дан Ҳирақлнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиқишлари ва у зотнинг ҳақиқатда Набий эканлари ҳақидаги фикрига мувофиқ мактуб келди. Кейин Ҳирақл Рум зодагонларига Ҳимсдаги ўз қарор-гоҳида (тўпланишга) кўрсатма берди. Сўнгра буюрди, эшиклар қулфланди. Кейин чиқиб: «Эй Рум аҳли! Нажот ва тўғри йўл топишни, мулкингиз барқарор бўлишини истайсизми? Унда шу Набийга байъат қиласиз», деди. Шунда улар ёввойи эшаклардек ўзларини эшикларга уришди. Баногоҳ, эшиклар қулфлаб қўйилганини кўришди. Ҳирақл уларнинг важоҳатини кўриб, иймон келтиришларидан умид узгач: «Уларни ҳузуримга қайтаринглар», деди. (Сўнгра уларга) «Мен ҳозир-ги сўзларимни динингизда қанчалар мустаҳкам эканингизни синаш учун айтдим. Мана, кўрдим», деди. Шунда улар унга сажда қилишди ва ундан рози бўлишди. Ҳирақлнинг охирги аҳволи мана шу бўлди».

* Сижол – аслида қудуқдан бир хил суратда навбатдан сув олишга айтилади. Душман билан жан-гда гоҳ ютиб, гоҳ ютказиш шунга ўхшатилган.
* Ушбу мактубдаги «арисийюн» сўзи бошқа мактубларда йўқ. Бу сўз ҳақида тарих ва луғат ула-молари кўп баҳс юритганлар. Аллома Абулҳасан Надавий ҳазратлари бу сўз масиҳийларнинг ақий-дасида тавҳид масаласини олдинга сурган Ариюс исмли машҳур дин пешвосининг номи ила аталган мазҳаб деб таъкидлаганлар. Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ пайғамбар бўлганлари учун мактубларида ҳеч ким билмаган бу мазҳабни ёзган эканлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase