close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

369-боб. Ман этилган нарсани қилиб қўйган кишининг айтиши ва бажариши лозим бўлган нарсалар ҳақида

Аллоҳ таоло: «Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса), у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг» (Фуссилат сураси, 36-оят);

«Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар-да, бас, (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар» (Аъроф сураси, 201- оят);

«(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ қилиб қўйсалар ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират – кечирим сўрайдиган, – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, – билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир. Уларнинг мукофотлари Парвардигорлари томонидан мағфират ва тагларидан дарёлар оқиб тургувчи жаннатлар бўлиб, улар ўша жойда абадий қолажаклар. Яхши амал қилгувчиларнинг ажрлари нақадар яхши ажр!» (Оли Имрон сураси, 135–136-оят);

«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки, (шунда) нажот топсангизлар» (Нур сураси, 31-оят), деб айтган.

1806/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қасам ичиб, у қасамни Лот ва Уззо бутларининг номи билан ичса, (тезда) «Ла илаҳа иллаллоҳ», десин. Ким дўстига кел қимор ўйнаймиз, деса, (бу тарзда гуноҳ ишга журъат қилгани учун) садақа берсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: араблар жоҳилиятда ана шу Лот ва Уззо номли бутлар номи билан қасам ичишар эди. Мусулмон бўлишгандан кейин ҳам баъзилари одатланиб қолишгани учун бу номлар билан бехосдан қасам ичиб қўйишар эди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу муаммони ҳал этиб, муолажа сифатида юқоридаги сўзни айтдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase