337-боб. Иқтидо қилган киши рукуъ ва саждада имомдан олдин бош кўтаришининг ҳаромлиги ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 18296 марта кўрилди
1750/1. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «(Рукуъ ёки саждада) сизлардан бирингиз имомдан олдин бошини кўтарса, Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошига ёки суратини эшак суратига айлантириб қўйишидан қўрқмайдими?» деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: баъзилар бу сўз киноядир. Яъни, эшакка ўхшаб ақли ноқис бўлади, дейишади. Баъзилар эса бундай бўлиши мумкин, дейишади. Шайх Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий ўзларининг «Мўъжам»ларида мана шу ҳодиса юз берганини ёзганлар. Аллоҳ Ўзи асрасин.