close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

311-боб. Саримсоқ, пиёз, кўк пиёз ва шунга ўхшаш бадбўй нарсаларни тановул қилиб, оғзидан ҳиди кетмай туриб, заруратсиз масжидга киришдан қайтарилгани ҳақида

1700/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мана бу ўсимликдан, яъни саримсоқ еган бўлса, масжидимизга яқинлашмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида «масжидларимизга яқинлашмасин» бўлиб келган.

1701/2. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мана бу ўсимликлардан (саримсоқ, пиёз) еса, бизга яқин келиб, бирга намоз ўқимасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1702/3. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саримсоқ ёки пиёз еса, биздан ва масжидларимиздан узоқ турсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида «Ким пиёз, саримсоқ ва кўк пиёз еса, масжидларимизга яқинлашмасин. Чунки фаришталар ҳам одам болалари озорланган нарсадан озор топишади» бўлиб келган.

1703/4. Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади. Жумаларнинг бирида бу  зот: «Эй одамлар, сизлар икки ўсимлик – пиёз ва саримсоқни ейсизлар. Мен уни ёмон нарса деб биламан», дедилар.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар масжидда (саримсоқ егани сабабли оғзидан) ҳид ёйилиб турган кишини топсалар, Бақийъ (қабристони)га ўша кишини чиқариб ташлашни буюрардилар. Кейин у киши ўша ерга олиб борилар эди. «Ким саримсоқ ва пиёзларни ейдиган бўлса, пишириб, ҳидини қолдирмасдан еяверсин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase