289-боб. Одамлар риё, деб гумон қилишса-ю, аслида гумон қилаётган нарсалари риё эмаслиги ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 11248 марта кўрилди
1620/1. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам «Одамлар яхши ишларни бажаришса, баъзи кишилар шу қилган ишларини мақташади. Шу киши ҳам риёкорми?» деб сўралганида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бу нарса мўминга бериладиган савобларнинг нақдидир. Яъни, риё эмасдир», дедилар. Имом Муслим ривояти.