close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

257-боб. Чақимчилик (одамлар ўртасида фасод қилиш мақсадида сўз ташимоқ)нинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-ю гап ташувчи кимсага итоат этманг» (Қалам сураси, 11-оят);

«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир  кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят), деб айтган.

1535/1. Ҳузайфадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Чақимчи жаннатга кирмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1536/2. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам икки қабр олдидан ўтиб: «Бу иккита қабрдагилар азобланишмоқда. Уларнинг гумонларича, бу катта (гуноҳ) эмас. Лекин аслида каттадир. Уларнинг бири чақимчилик қилиб юрарди. Иккинчиси эса сийдикдан сақланмасди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1537/3. Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга бўҳтон нима эканининг хабарини берайми? У чақимчилик ва одамлар орасида (бузиш учун) сўз ташиш», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase