close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

251-боб. Ғойибдан дуо қилишнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин» (Ҳашр сураси, 10-оят);

«Ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар (нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг» (Муҳаммад сураси, 19-оят);Иброҳим алайҳиссалом тилларидан хабар бериб

«Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин» (Иброҳим сураси, 41-оят), деб айтган.

1493/1. Абу Дардодан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бирон бир мусулмон банда ғойибдан биродарига дуо қиладиган бўлса, фаришта: «Сенга ҳам ўша (дуонинг) мислидек бўлсин», дейди», дедилар. Имом Муслим ривояти.  

1494/2. Абу Дардодан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг ғойибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал биродарига яхшилик билан дуо қилганида, фаришта: «Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин», дейди», деганлар. Имом Муслим ривояти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase