close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

156-БОБ. Жаноза намозини ўқувчилар кўп бўлишини ҳамда уч сафдан зиёда бўлишларининг маҳбублиги ҳақида

931/1. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши вафот этса, мусулмонлардан бир жамоат унга жаноза намози ўқишса ва уларнинг ададлари юзтага етса, ҳаммалари шу маййитга шафоатларини тақдим этишса, яъни гуноҳи кечирилишини сўрашса, албатта барчаларининг шафоатлари унга нисбатан қабул қилинади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

932/2. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон вафот этсаю, унинг жанозасида Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган қирқ киши иштирок этса, уларнинг шафоатлари маййитга нисбатан қабул қилинади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

933/3. Марсад ибн Абдуллоҳ Язанийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Молик ибн Ҳубайра розияллоҳу анҳу қачон жаноза намозини ўқимоқчи бўлиб, жамоатдагиларни оз деб ҳисобласалар, уларни уч сафга ажратардилар. Кейин: «Мен Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир кишига уч саф бўлиб жаноза намози ўқилса, унга жаннат вожиб бўлади», деб айтганларини эшитдим», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase