close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

140-БОБ. Изн сўраш ва унинг одоблари ҳақида

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).

«Қачон гўдакларингиз балоғатга етсалар, бас, улар ҳам худди улардан илгари (балоғатга етганлар) каби изн сўрасинлар» (Нур сураси, 59-оят), деб айтган.

869/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Изн сўраш уч мартадир. Агар изн берилса, киргин. Агар берилмаса, қайтиб кетгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

870/2. Саҳл ибн Саъддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам : «Изн сўраш кўз (номаҳрамларга тушишининг олдини олиш) сабабидан жорий қилинди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

871/3. Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади: «Менга Бани Омир қабиласидан бўлган бир киши гапириб берди. У Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уйдаликларида олдиларига киришга изн сўраб, «Кираверайми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ходимларига: «Бунинг олдига чиқиб, изн сўрашни ва «Ассалому алайкум, кираверайми?» дейишни ўргат», дедилар. У киши буни эшитиб турган эди. Бас, «Ассалому алайкум, кираверайми?» деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унга изн бердилар, у кирди». Абу Довуд ривоятлари.

872/4. Килда ибн Ҳанбалдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, олдиларига кирдим-да, салом бермадим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қайтиб, бошидан «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase