close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

122-БОБ. Эркакларга ипак кийим кийиш, ипак кўрпачада ўтириш ва ипак ёстиққа суянишнинг ҳаромлиги ҳамда аёлларга ипак кийим кийишнинг жоизлиги ҳақида

802/1. Умар ибн Хаттобдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак либос кийманглар. Кимки уни дунё ҳаётида кийса, охиратда кия олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

803/2. Умар ибн Хаттобдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ипакни охиратдан насибаси йўқлар кияди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Бухорий ривоятларида: «охиратдан насибаси йўқлар кияди», бўлиб келган.

804/3. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки шу дунёда ипак кийса, охиратда кия олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

805/4. Алидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ипакни ушлаб, ўнг томонларига ва тиллани ушлаб, чап томонларига қўйдилар-да, кейин: «Албатта, бу иккови умматимнинг эркакларига ҳаромдир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

806/5. Абу Мусо ал-Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак кийим ва тилла умматимнинг эркакларига ҳаром, аёлларига эса ҳалол қилинди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

807/6. Ҳузайфадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тилла ва кумуш идишларда бирор ичимлик ичишдан ва овқат тановул этишдан ҳамда ипак, кимхоб кийишдан ва унинг устида ўтиришдан ман қилдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase