110-БОБ. Таом устида кўп қўл бўлишининг фазилати ҳақида
- Якшанба, Окт 16 2022
- 14570 марта кўрилди
753/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишилик овқат уч кишига ва уч кишилик овқат тўрт кишига кифоя қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари,
754/2. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг овқати икки кишига, икки кишининг овқати тўрт кишига ва тўрт кишининг овқати саккиз кишига кифоя қилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.