close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

98-БОБ. Ибодат ўринлари кўпайиши учун ҳайит намозига, касал кўргани борганда ҳамда ҳаж, ғазот, жаноза ва бошқа нарсаларга бир йўлдан бориб, икинчи йўл билан қайтишнинг мустаҳаблиги ҳақида

717/1. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар ҳайит бўлса, бориш ва келиш йўлларини ҳар хил қилардилар (яъни ибодат ўринлари кўпайиши учун бир томондан бориб, иккинчи томондан қайтардилар). Имом Бухорий ривоятлари.
Фойда: Имом Нававийнинг зикр қилишларича, йўлни ўзгартиришдаги ҳикматлар ибодатни кўпайтириш ёки Қиёматда иккита йўлнинг гувоҳлик бериши ёки Аллоҳнинг зикри таралиши ёки камбағалларга садақа улашиш учун ёки мунофиқларнинг ғазабини қўзғаш учун ёки раҳматга етишиш мақсадида бўлади.

718/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам (Мадина шаҳридан) чиқадиган бўлсалар, дарахтлари бор ердан чиқиб, Муъаррас номли ердан кирардилар. Агар Макка шаҳрига кирадиган бўлсалар, тепа томон (Хужун)дан кириб, паст томон (Шабийка)дан чиқиб кетардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase