70-БОБ. Одамларга аралашиб, уларнинг йиғинлари, жамоатлари, яхши ўтиришлари, зикр мажлисларида қатнашиш, касаллар ҳолидан хабар олиш, жанозаларда иштирок этиш, муҳтожларга кўмак бериш, жоҳилларни тўғри йўлга чорлаш, қодир бўлса, амру маъруф, ва наҳий мунк
- Якшанба, Окт 16 2022
- 19296 марта кўрилди
Билингки, одамларга мен зикр этган кўринишда аралашиш, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам, бошқа пайғамбарлар, хулофои рошидинлар, улардан кейинги саҳобалар, тобеинлар ва булардан кейинги мусулмон уламолари ва ахёрлари ихтиёр этишган йўлдир. Аллоҳ таоло бу хусусда:
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз» (Моида сураси, 2-оят), деб айтган.