close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тағобун сураси

14-оят. Эй мўминлар, албатта жуфтларингиз ва болаларингиздан сизлар учун душман бўлганлари ҳам бордир. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар! Агар сизлар уларни авф этсанглар, кечириб юборсанглар ва мағфират қилсанглар, у ҳолда албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.
Ибн Аббос: Одамлар исломга киришарди. Ҳижрат қилмоқчи бўлишсалар аҳллари, бола чақалари қўйишмасди ва :- Аллоҳ номи билан сўраймиз, қариндош-уруғингни, бола-чақангни ташлаб кетиб қолма. Яна кетиб қолма, - дейишарди. Улар эса аҳллари ва молк-мулкларисиз Мадинага боришарди. Айримлар эса бола-чақаларининг гапларига кўнгли юмшаб уларни кўзи қиймай ҳижрат қилмасдан қоларди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Исмоил ибн Абу Холид: Бир киши исломга кирса, аҳллари, вқариндош-уруғлари, бола-чақалари уни шу сабабли маломат қиларди. Шунда ушбу .....оят нозил бўлди.
Икрима ибн Аббосдан: Аҳллари ҳижрат қилишдан тўсган кимсалар кейинчалик ҳижрат қилиб одамлар Мадинада кўп нарса ўрганиб, динда фақиҳ бўлиб кетишганини кўришди. Шунда ўзларини ҳижратдан тўсган кишиларни жазолашга ҳаракат қилишди. Шунда Аллоҳ таъало: - Агар сизлар уларни кечирсангиз, авф қилсангиз ва мағфират қилсанглар, бас, Аллоҳ ма0фиратли ва меҳрибондир, - оятини нозил қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase