close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мунофиқун сураси

1-8- оятлар: (Эй Муҳаммад), қачон, мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: “Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз”, дерлар. Аллоҳ, дарҳақиқат, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур. Улар ўзларининг (мусулмон эканликлари ҳақида ичган ёлғон) қасамларини қалқон қилишиб олиб, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар! Уларнинг қилгувчи бўлган  амаллари нақадар ёмондир! Бунга сабаб уларнинг (тилларида) иймон келтириб, сўнгра (дилларида) кофир бўлганларидир. Бас, уларнинг диллари муҳрлаб қўйилди. Энди улар (иймоннинг ҳақиқатини) англаб олмаслар! Қачон  сиз уларга боқсангиз уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари) сизни ҳайратга солур, сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гуё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ – овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а! Қачон уларга: “Келинглар, Аллоҳнинг пайғамбари сизлар учун мағфират сўрар”, дейилса албатта улар бошларини буриб кетурлар ва уларни кибр-ҳаво қилган ҳолларида юз ўгиришларини кўрурсиз. (Эй Муҳаммад), сиз улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират сўрамадингизми уларга баробардир – Аллоҳ уларни ҳаргиз мағфират қилмас! Албатта Аллоҳ бундай фосиқ – итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас! Улар (ўзларининг тобеъларига): “Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги кишиларга инфоқ-эҳсон қилманглар, токи улар тарқалиб кетсинлар”, дейдиган кимсалардир. Ҳолбуки осмонлар ва ер хазиналари ёлғиз Аллоҳникидир. Лекин мунофиқлар (буни) англамаслар. Улар: “Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албаттта кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқарур”, дерлар. Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар.
Зайд ибн Арқамдан: Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ғазот қилдик. Биз билан бирга аъробийлар ҳам бор эди. Тўсатдан сув устидан чиқиб қолардик. Аъробийлардан олдин боришарди. Бир аъробий ҳамроҳларидан олдин келди-да, идишни тўлдириб, ҳамроҳлари келгунича ҳеч кимни қўймай қўполлик қила бошлади. Шунда ансорлардан бир киши келиб туяси сув ичиши учун тизгинини бўшатди. Аъробий уни қўймади ва хода олиб, у билан ансорийнинг бошига уриб жароҳатлади. Ансорий мунофиқларнинг каттаси Абдуллоҳ ибн Убайнинг олдига борди ва айтиб берди. У одам ҳам унинг ҳамроҳларидан эди. Бундан Абдуллоҳ ибн Убай ғазабланиб: - Расулуллоҳнинг хузуридаги кишиларга инфоқ қилманглар, шунда улар унинг атрофидан тарқалиб кетишади, - деди ва робийларни назарда тутди. Кейин яна ҳамроҳларига: - Агар Мадинага қайтсангиз, Азиз ундан Хорни ҳайдаб чиқаради, - деди.
Мен амакимнинг орқасида уловда мингашиб олгандим. Абдуллоҳнинг гапини эшитиб қолдимда, Расулуллоҳ  (с.а.в.)га хабар бердим. Абдуллоҳ келиб мени ёлғончига чиқарди. Шунда олдимга амаким келиб: - Сени Расулуллоҳ  (с.а.в.)ёмон кўриб қолишларини ва мусулмонлар ёлғончига чиқаришларини хоҳламасдим, - деди. Шунда мени шундай ғам қопладики, ғеч ким бундай ғам чекмаганди. Кейин Р (с.а.в) билна кетаётгандим. Бирдан у киши олдимга келиб қулоғимни чўзиб уқалаб қўйдилар ва юзимга қараб кулдилар. Шу кулгунинг ўрнида бутун дунё менга бўлса ҳам мени бунчалик хурсанд қилолмасди. Эрталаб бўлгач, Расулуллоҳ  (с.а.в.)мунофиқун сурасини ўқидилар, токи”Азиз у ердан Хордан қайтариб чиқарар” сўзигача.
Муфассилар ва сийрат аҳллари: - Расулуллоҳ  (с.а.в.)Бани Мусталаққа Ғазот қилдиларда, унинг сувларидан бирига тушдилар. У Марисиъ деб номланарди. Одамлар сув ола бошладилар. Умар ибн Ҳаттоб билан бирга Жаҳжаҳ ибн Саид исмли Бани ғифорлик бир хизматкор бор эди. У унинг отини етаклаб борарди. Жаҳжаҳ ҳазражилик Бани Авф уруғининг иттифоқдоши Саннон ал-Жуханий билан сув устида тиқилишиб қолишди. Ва жанжаллашиб кетишди. Шунда Жуҳаний: - Эй ансорлар жамоаси, - деди.
Ғафорий эса: - Эй муҳожирлар жамоаси, - деди. (шу ерда босмадаги хато туфайли узилиш бўлган. Кейинги воқеа тахминан шундай. Иккала қавм тўпланишиб туришаганда Абдуллоҳ ибн Убай келади ва: - Итингни семиртирсангн ўзингни қопади. Буларга ёрдам қилиб жой бергандик, энди бу ишларини қаранг. Агар Мадинага борсак, Азиз Хорни ҳайдаб чиқарар, - дейди. Бу гап Расулуллоҳ  (с.а.в.)га етади. Расулуллоҳ  (с.а.в.)Абдуллоҳнинг ўғлини чақириб: - Отанг шундай, шундай дебди, - дейдилар. У: - Отам тўғри айтибди, сиз Азизсиз, отам Хордир, - дейди ва Мадина дарвозасига бориб пойлаб туради. Узилиш тугади.) Абдуллоҳ ибн убай келганида ўғли: - Орқангга қайт, - дейди. Ўғли мусулмон эди. Абдуллоҳ: -  Сенга вой бўлсин, сенга нима бўлди, - деди. У: - Йўқ, Аллоҳга қасамки, Мадинага ҳеч қачоне кирмайсан, илло Расулуллоҳ  (с.а.в.)изн берсаларгина кирасан, бугун ким Азизу, ким Хор эканлигини билиб оласан, - деди. Абдуллоҳ ўғли қилган ишни Расулуллоҳ  (с.а.в.)га шикоят қилди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)унга одам юбордилар. Унга тегма, кирсин, - дедилар. Шунда ўғли: - Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг буйруқлари келгани учунгина майли кир, - деди. У кирди. Ушбу сура нозил бўлиб унинг ёлғончилиги ошкор бўлгач, унга: - Эй Абу Ҳаббоб, сен ҳақингда жуда қаттиқ оятлар нозил бўлди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)га бориб кечирим сўрагин , - дейилди. У эса бошини бурди. Ушбу: “Қачон уларга: Келинглар Аллоҳнинг пайғамбари сиз учун истиғфор айтар  ”, - дейилса, улар бошларини буриб кетурлар.....сўзи шу ҳақдадир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase