close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мужодала сураси

1-оят. (Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Аллоҳ сиз билан ўз жуфти  ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди. Аллоҳ сизларнинг басти-жавобларингизни эшитур. Албатта Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчидир.
Ойша (р.а.) айтади: - Эшитиши ҳамма нарсадан кенг бўлган зот баракотлидир. Мен Ҳавла бинти Саълабанинг сўзларининг бир қисмини эшитдим., бир қисми эса махфий қолди. У Расулуллоҳ  (с.а.в.)га эридан шикоят қилиб: - Эй Расулуллоҳ, у ёшлигимни кетказди, ўзимни унга бағишладим. Энди ёшим бир жойга бориб қолгач, бола туғмас бўлиб қолганимда, мени зиҳор қилди. Эй Аллоҳим, мен сенинг ўзингга шикоят қиламан, - дер эди. У шу ҳолида токи Жаброил (а.с.) ушбу .....оятни нозил қилгунича давом этди.
Абу Абдуллоҳ ўз саҳиҳларида ривоят қилган.
Урва Ойша: Овозларнинг барчасини эшита оладиган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Мен уйнинг бир бурчагида тургандим. (Эри хусусида) мужодала қилувчи аёл келиб Р (с.а.в)га сўзлай кетди. Мен Расулуллоҳ  (с.а.в.) нима деганларини билмайман. Шунда Аллоҳ таъало ...... нозил қилди.
 
2- оят. Ораларингиздаги ўз хотинларини зиҳор қиладиган кимсаларнинг (зиҳор қилинган хотинлари) уларнинг оналари эмасдирлар. Фақат уларни туққан (аёл)ларгина уларнинг оналаридирлар. Шак-шубҳасиз улар сўзнинг номақбул ва ёлғонини айтурлар. (Лекин) Аллоҳ шубҳасиз авф этгувчи ва мағфират қилгувчидир.
Анас ибн Молик: Авс ибн Сомит хотини Хувайла бинти Саълабани зиҳор қилди. У буни Расулуллоҳ  (с.а.в.)га шикоят қилиб: - Ёшим ўтиб, суякларим мўртлашиб қолганда мени зиҳор қилди, - деди. Шунда Аллоҳ таъало зиҳор оятини нозил қилди. Шунда Расулуллоҳ  (с.а.в.)Авсга: - Бир қул озод қил, - дедилар. У: - Бунга имконим йўқ, - деди. Р (с.а.в.): - Ундай бўлса, икки ой кетма-кет рўза тут, - дедилар. У: - Мен ҳар куни еб турмасам кўзим кўрмай қолади, - деди. Р (с.а.в.): - Ундай бўлса 60 та мискинни таомлантир, - дедилар. У: - Таом тополмайман, илло силаи раҳм  ва ёрдам қилиб менга ёрдамлашсангиз (шунча таом) топа оламан, - деди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)унга 15 соъ ёрдам бердилар. Аллоҳ у учун (барча таомни) жамлади. Аллоҳ раҳмлидир. Кўришган эдики, унинг ўзида ҳам шунча (таом) бор эди. Иккаласи қўшилиб 60 мискинни боқади.
Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Салом айтади: Ҳувайла бинти Саълаба Убада ибн Сомитнинг акаси (ёки укаси)нинг хотини эди. У менга айтиб бердики: - бир куни эрим олдимга кириб менга бир нарса деди. У худди асабийлашгандек эди. Мен унга гап қайтардим. У ғазабланиб: - Сен менга худди онамнинг орқасидексан, - деди. Сўнг чиқиб қавмининг йиғинига кетди. Кейин олдимга қайтиб келиб мен билан яқинлик қилишни сўради. Мен ман қилдим. У менга куч ишлатди. Мен аёл киши заиф эркакни қандай енгса уни шундай енгдим ва: - Йўқ, Ҳувайланинг нафси қўлида бўлган зотга қасамки, токи Аллоҳ орамизда ҳукм қолмагунича менга яқинлашолмайсан, - дедим. Кейин Расулуллоҳ  (с.а.в.)га бўлган воқеани шткоят қилдим. У киши: - У сенинг эринг, амакингнинг ўғлидир, Аллоҳдан тақво қил ва унга яхши муомала қилин, - дедилар. Мен токи .....ояти нозил бўлгунича, мужодала қила вердим. Каффарот ояти ўқилгач, Расулуллоҳ  (с.а.в.)менга: - Эрингга айт, бир қул озод қилсин, - дедилар. Мен: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, унинг озод қиладиган қули йўқ, - дедим. У киши: - Унга айт, 2 ой муттасил рўза тутсин, - дедилар. Мен: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, у қари чолдир, рўза тутолмайди, - дедим. У киши: - Ундай бўлса, 60 та мискинни таомлантирсин, - дедилар. Мен: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Аллоҳга қасамки, унда таомлантирадиган ҳеч нарса йўқ, - дедим. У киши: - Майли, биз унга бир ирқ хурмо ёрдам қиламиз, - дедилар. Ирқ – 30 соъ хурмо сиғадиган саватдир. Мен ҳам унга бир ирқ ёрдам қиламан, - дедим. Р (с.а.в.): - Дарҳақиқат, яхши иш қилдинг. У садақа қилсин, - дедилар.
 
8-оят. (Эй Муҳаммад), ўзаро шивир-шивирдан қайтарилганларидан сўнг яна ўзлари қайтарилган нарсага қайтадиган  ҳамда гуноҳ, зўравонлик ва пайғамбарга итоатсизлик қилиш тўғрисида ўзаро шивирлашадиган кимсаларни кўрмадингизми? Қачон улар сизнинг олдингизга келсалар сизга бир ибора билан салом берурларки, Аллоҳ сизга ўша (сўз) билан салом бермаган эди. Яна ўзларича: “Нега айтаётган сўзимиз сабабли Аллоҳ бизларни азобламаяпти? (Агар Муҳаммад ҳақ пайғамбар бўлганида албатта Аллоҳ бизларни азобга гирифтор қилган бўлур эди)”, дерлар. Уларга ўзлари кирадиган жаҳаннам (азоб тўғрисида) кифоя қилар! Бас, нақадар ёмон оқибат (бу)!
Ибн Аббос ва Мужоҳид: Бу оят яҳуд ва мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Улар мўминларни қўшмасдан ўзаро сўҳбат қилишарди. Ва мўминларга қараб кўзлари билан имо-ишора қилишарди. Мўминлар уларнинг ўзаро сўҳбатларини кўришганда: - Жангга кетишган биродарларимиз, қариндошларимиз енгилишгани ёки мусибатланишгани ёки ўлишганлари ҳақида буларга хабар келган бўлса керак, - дейишиб, кўнгиллари оғрир ва хафа бўлишарди. Токи биродарлари ва қариндошлари жангдан қайтиб келишгунича шу ҳолатда бўлишарди. Бу ҳолат кўпайиб кетгач, улар Расулуллоҳ  (с.а.в.)га шикоят қилишди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)уларни мусулмонларни қўшмасдан ўзаро хос суҳбат қилмасликка буюрдилар. Лекин улар бундан тийилишмадилар. Яна ўша шивир-шивирларига қайтавердилар. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Шу оятдаги “Қачонки улар сизнинг олдингизга келсалар сизга бир ибора билан салом берурларки, Аллоҳ сизга ўша (сўз) билан салом бермаган эди” сўзи
Масруқ Ойшадан: Бир гуруҳ яҳудлар Расулуллоҳ  (с.а.в.)га келиб: - Эй Абул Қосим Ассому алайка (сенга ўлим бўлсин), - дейишди. Шунда мен: - Ассому алайкум (ўлим сизга бўлсин), Аллоҳ сизларни (шундай) қилсин, - дедим. Шунда Р (с.а.в.): - Жим бўл эй Ойша, албатта Аллоҳ фаҳшни ва фаҳш сўзларни яхши кўрмайди, - дедилар. Мен: - Эй Русулуллоҳ, улар нима дейишганини билмадингизми? – дедим. Мен уларга айтган гапларини қайтарганимни билмадингизми? Уларга: - Сизларга ҳам (ўлим бўлсин), - дедимку, - дедилар. Ва шу ҳақида ушбу .....оят нозил бўлди.
Қутода Анасдан: Бир яҳудий Р (*с.а.в.)га келиб: - Ассому алайка (сенга ўлим бўлсин), - деди. Одамлар (салом беряпти деб ўйлашиб) жавоб қайтаришди. Р (с.а.в.): - Нима деганини биласизларми? , - дедилар. Одамлар: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари ва Расули билувчироқдир, - дейишди. У киши: - Йўқ, у фалон-фалон нарса деди, уни менга қайтариб келинглар, - дедилар. Уни қайтариб келишди. Р (с.а.в.): - Сен Ассому алайкум, дединга, - дедилар. У: - Ҳа, -деди. Шунда Р (с.а.в.): - Агар сизларга аҳли китоблардан бирор киши салом берса, сизлар: - “Алайка” (сенга ҳам). Денглар, - дедилар. Яъни айтган нарсанг ўзингган бўлсин. Ва Аллоҳнинг ......сўзи нозил бўлди.
 
11-оят. Эй мўминлар, қачон сизларга (мажлис – суҳбатларда дўст-биродарларингиз келиб: “Бизларга ҳам шу мажлисдан) жой беринглар”,  дейилса, дарҳол жой беринглар. Аллоҳ сизларга ҳам (Ўз жаннатидан) жой берур. Ва қачон “(ўринларингиздан) туринглар”, дейилса, дарҳол туринглар, Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Муқотил: Расулуллоҳ  (с.а.в.)супада тор жойда эдилар. Жума куни эди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)муҳожир ва ансорлардан бадрда қатнашганларни ҳурмат қилар эдилар. Шунда бадр аҳлларидан бўлган одамлар келишди. Одамлар жойларни аввалроқ эгаллаб олишган эди. Улар одамлар жой беришларини кутиб Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг рўпараларида оёқда туриб келишди. Бу нарса Расулуллоҳ  (с.а.в.)га оғир ботди ва атрофдаги бадрда қатнашмаган кишиларга: - Эй фалончи тур, эй фалончи тур, - дебўша туриб қолган аҳли бадрлар миқдорича кишиларни турғаздилар. Бу нарса турғазилган кишиларга оғир ботди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) уларнинг юзларидан кароҳият (ёқтирмаганликларини) сездилар. Шунда мунофиқлар мусулмонларга: - Сизларнинг соҳибларинг одамлар орасида адолат қилади дер эдингларку. Аллоҳга қасамки, анавиларга адолат қилмади. Улар жойларини эгаллашган ва пайғамбарларига яқинроқ бўлишни хоҳлашган эди. Уларни турғизиб, кечикиб келганларни уларнинг ўрнига ўтирғизди, - дейишди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
 
12-оят. Эй мўминлар, қачон сизлар пайғамбар билан сирлашмоқ – суҳбатлашмоқни истасангизлар, суҳбатларингиз олдидан (камбағал-мискинларга) бирон ҳайр-садақа тақим этинглар. Бу ўзларингиз учун яхшироқ ва (гуноҳларингизни) поклагувчироқдир. Энди агар (садақа қилгудек нарса) топа олмасангизлар, у ҳолда албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.
Муқотил ибн Ҳайён: Бу оят бойлар ҳақида нозил бўлган. Улар Р (с.а.в)нинг олдиларига келиб, кўп суҳбатлашишарди. Камбағалларга имкон беришмасди. Ҳаттоки, Расулуллоҳ  (с.а.в.)уларнинг узоқ ўтиришларини ва узун суҳбатларини карих кўрдилар. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди ва суҳбат олдидан садақа қилишга буюрди. Камбағаллар садақа қилишга ҳеч нарса тополдмадилар. Бойлар эса қизғанчиқлик қилишди ва бу нарса Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг асҳобларига оғир ботди. Шунда руҳсат ояти нозил бўлди.
Али ибн Абу Толиб (р.а.): Аллоҳнинг китобида бир оят бор. Унга мендан олдин ҳеч ким амал қилмаган, мендан кейин ҳам унга ҳеч ким амал қилмайди. Менда бир динор пул бор эди, мен уни сотдим. Агар пайғамбар билан суҳбатлашсам бир дирҳам садақа қилдим. Шунда ушбу оят бошқа “Суҳбатингиз олдидан садақалар тақдим этишдан қўрқдингизми?!....” ояти нозил билан насх (бекор) қилинди
 
14-18-оятлар: (Эй Муҳаммад), Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни (яҳудийларни) дўст тутган кимсаларни (мунофиқларни) кўрмадингизми? У (мунофиқлар) сизлардан (яъни мусулмонлардан) ҳам, улардан (яъни яҳудийлардан) ҳам эмасдирлар! Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканликларини) билиб турган ҳолларида (“Бизлар мусулмонлармиз”, деб) қасам ҳам ичурлар. Аллоҳ улар учун қаттиқ азобни тайёрлаб қўйгандир! Дарҳақиқат, уларнинг қилган амаллари нақадар ёмондир! Улар ўзларининг (ёлғон) қасамларини қалқон қилиб олишиб, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Бас, улар учун хор қилгувчи азоб бордир! Уларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳ томонидан (бўладиган) бирон нарсани –азобни улардан дафъ қила олмас. Улар дўзах эгаларидир. Улар, ўша жойда мангу қолувчидирлар! У Кунда (яъни Қиёматда) Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтириб, улар худди сизларга қасам ичаётганларидек, У зотга  ҳам қасам ичурлар ва ўзларини (шу ёлғон қасамлари сабабли) бирон (фойда) устида деб ҳисоблардилар. Огоҳ бўлингизким, албатта улар ғирт ёлғончи кимсалардир!
Саддий ва Муқотил: Бу оят Абдуллоҳ ибн Набтал исмли мунофиқ ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтириб, кейин у кишининг гапларини яҳудларга етказарди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) ҳужраларининг бирида турганларида бирдан: - Ҳозир олдингизга қалби жаббор, раҳмсиз кишининг қалби бўлган ва шайтоннинг кўзлари билан қарайдиган бир киши киради, - дедилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Набтал кириб келди. У совуқ кўкимтир киши эди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) унга: - Сен ва ҳамроҳларинг нима сабабдан мени ҳақорат қилдинглар, - дедилар. У бундай қилмаганига Алллоҳ билан қасам ичди. Расулуллоҳ (с.а.в): - Қилдинг-ку, - дедилар. У бориб ҳамроҳларини ҳам келтирди. Улар ҳам бундай қилмадик деб Аллоҳ билан қасам ичишди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Ибн аббос: Расулуллоҳ  (с.а.в.) ҳужраларидан бирининг соясида тургандилар. Олдиларида бир гуруҳ мусулмонлар бор эди. Соя улардан қисқариб бораётган эди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)уларга: - Ҳозир олдингизга сизларга шайтоннинг кўзи билан қарайдиган бир инсон келади. У келса унга гапирманглар, - дедилар. Шунда бир кўкимтир одам келди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) уни  чақириб: - Сен, фалончи ва фалончи нима учун мени сўкдинглар, - дедилар. Ҳамроҳларининг исмларини айтдилар. У киши бориб ҳамроҳларини айтиб келди. Улар келиб Аллоҳ номи билан қасам ичишди ва ўзларини оқлашди. Шунда Аллоҳ таъало .......нозил қилди.
Ҳоким саҳиҳларида ривоят қилган.
 
22-оят. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари  чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға – инилари , ёки қариндош – уруғлари бўлсалар-да – дўстлашаётганларини топмассиз. Ана Ўшаларнинг дилларига (Аллоҳ) иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Руҳ-Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллоҳдан – У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг хизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг хизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!
Ибн Журайж: Бизга айтилдики: - Абу Қуҳофа Р (с.а.в.)ни ҳақорат қилди. Буни эшитиб Абу Бакр отасини қаттиқ бир урдики, у йиқилиб тушди. Кейин бу Расулуллоҳ  (с.а.в.)га зикр қилинди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)Абу Бакрга: - Шундай қилдингми? – дедилар.
Абу Бакр: - Ҳа,  - деди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)унга: Ҳаддингдан ошмагин, - дедилар. Шунда Абу Бакр: - Аллоҳга қасамки, агар қилич менга яқин бўлганида эди, албатта уни ўлдирар элим, - дедилар. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Ибн Мауддан: Ушбу оят Абу Убайда ибн Жарроҳ ҳақида нозил бўлган. У Уҳуд кунида отаси Абдуллоҳ ибн Жарроҳни ўлдирган эди. Абу Бакр ҳақида нозил бўлган. Ўғли бадр кунида яккама-якка жангга чақиргади. Шунда у : - Эй Расулуллоҳ, менга индаманг, ўзим у билан жанг қиламан, - деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): - Эй Абу Бакр, ўзингиз билан бизни фойдалантиринг(маслаҳатларингиз билан). Билмайсизми менинг ҳузуримда сиз кўзим ва қулоғим манзилатидадирсиз, - дедилар. Мусъаб ибн Умайр ҳақида нозил бўлган. У акаси (ёки укаси) Убайд ибн Умайрни уҳуд кунида ўлдирган эди. Ва Умар ҳақида нозил бўлган. У тоғаси Ос ибн Ҳишом ибн Муғирани бадр куни ўлдирган эди. Ва Али ва ҳамза ҳақида нозил бўлган. Улар робианинг ўғиллари Утба ва Шайбани ва валид ибн Утбани Бадр кунида ўлдиришган эди. Бу Аллоҳнинг “Гарчи оталари, болалари, ака-укалари ва қариндошлари бўлса ҳам.....  ” сўзидир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase