Ҳадид сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 108 марта кўрилди
10-оят. Нега сизлар Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмаяпсизлар?! Ҳолбуки осмонлар ва ернинг ворислиги ёлғиз Аллоҳники-ку (яъни оз кунда сизлар бу оламдан ўтиб кетиб, қўлларингиздаги барча мол-дунёларингиз Аллоҳга мерос бўлиб қолади-ку)! Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва (расулуллоҳ билан бирга кофирларга қарши) урушган кишилар (Макка фатҳидан кейин инфоқ-эҳсон қилган қилган ва урушган кишилар билан) баробар бўлмас. Улар кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (оқибат-жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Муҳаммад ибн Фузайл Калбийдан: - Бу оят Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ҳақида нозил бўлган. Бунга ушбу ривоят далолат қилади.
Ибн Умар айтади: - Расулуллоҳ (с.а.в.)Абу Бакр Сиддиқ билан бирга ўтирган эдилар. Устида Ибоа (яъни чопонга ўхшаш кийим) бор эди. Уни кўкрагига тўғноғич билан тўғнаболган эди. Шу вақт Жаброил (а.с.) Расулуллоҳ (с.а.в.)га келиб Аллоҳдан салом айтади ва: - Эй Муҳаммад, Абу Бакрга нима бўлди. Устида ибоа, уни тўғноғич билан кўкрагига тўғнаб олганини кўряпман, - деди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): - Эй Жаброил, у фатҳдан олдин мол-мулкини менга инфоқ қилган, - дедилар. Жаброил: - Унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалодан салом айт. Яна айтки, Роббинг сенга: - Шу фақирлик ҳолингда сен мендан розимисан ёки норозимисан, деяпти, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в) Абу Бакрга ўгирилдиларда: - Эй Абу Бакр, Жаброил сенга Аллоҳдан салом айтаяпти. Роббинг сенга: - Шу фақирлик ҳолингда сен мендан розимисан ёки норозимисан, деяпти,- дедилар. Буни эшитиб Абу Бакр йиғлаб юборди ва : - Мен Роббимдан норози бўламанми? Мен Роббимдан розиман, мен Роббимдан розиман, - дедилар.
16-оят. Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ-Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!
Калбий ва Муқотил: Бу оят ҳижратдан бир йил кейин мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Улар бир куни Салмон Форсийдан: - Тавротдаги нарсалардан бизга гапириб бер. Унда жуда ажойиб нарсалар бор эмиш, - деб сўрашганларида ушбу оят нозил бўлган.
Калбий, Муқотил ва бошқалар: Бу оят мўминлар ҳақида нозил бўлган.
Саъд ибн Абу Ваққос: Расулуллоҳ (с.а.в.)га қанча вақт Қуръон нозил бўлиб турди. Р (с.а.в) уни одамларга тиловат қилиб турдилар. Шунда одамлар: - Эй Русулуллоҳ, бир қисса-ҳикоя айтиб берсангиз эди, - дейишди. Шунда Аллоҳ таъало “Биз сизга қиссаларнинг энг чиройлсини айтиб берамиз” (Юсуф сураси)ни нозил қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.)уни одамларга бир қанча вақт тиловат қилиб бердилар. Кейин одамлар: - Эй Расулуллоҳ, биз билан бир гурунглашиб гаплашиб ўтирсангиз эди, - дейишди. Шунда Аллоҳ таъало “Аллоҳ сўз (гурунг)ларнинг энг чиройлисини нозил қилди” оятини тушурди. Буларнинг барчасида одамлар фақат Қуръонга (қайтишликка) буюрилдилар.
Холлад бу ерда яна бошқасини ҳам зиёда қилиб айтади: Одамлар: - Эй Расулуллоҳ, бизга бир зикр қилдирсангиз бўлмайдими?, - дейишди. Шунда Аллоҳ таъало ......ни нозил қилди.