Анбиё сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 92 марта кўрилди
101-оят. Албатта Бизнинг томонимиздан гўзал (манзилат-мартаба) берилган зотлар – ана ўшалар (жаҳаннамдан) узоқ қилунурлар.
Яҳё ибн Аббосдан: - Бир оят бор. Одамлар у ҳақида мендан сўрашмади. Билмадим, шу оятни яхши билганлари учун сўрамайдиларми ёки жоҳиллик қилиб сўрамайдиларми? – дедилар. У киши: - Қайси оят экан у? – дедилар. У:- Сизлар ва сиз Аллодан бошқа сиғинаётган нарсалар жаҳаннам ёқилғиси – ўтидир. Сизлар унга (жаҳаннамга) кирувчисизлар ояти нозил бўлгач, бу оят Қурайшликларга оғир ботди. Улар: - У бизнинг илоҳларимизни ҳақорат қиляптими? – дейишди. Шунда ибн аз-Забъарий келиб: - Сизларга нима бўлди? – деди. Улар: - У илоҳларимизни ҳақорат қиляпти, - дейишди.
У: - У нима деди? – деди. Улар: - У: - Сизлар ва сиз Аллодан бошқа сиғинаётган нарсалар жаҳаннам ёқилғиси – ўтидир. Сизлар унга (жаҳаннамга) кирувчисизлар, деди, - дейишди. У: - Муҳаммадни менга чақиринглар, - деди. У киши келгач: - Эй Муҳаммад, сен айтаётган гап фақат бизнинг илоҳларимизга таълуқлими ёки Аллоҳдан бошқа сиғинадиган барча нарсалар учун умумийми? – деди. У киши: - Балки Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган барча нарса учун умумийдир, - дедилар. Шунда ибн аз-Забъарий: - Мен ғолиб бўлдим, менга шу Каъбанининг Роббисига қасамки, сен фаришталарни солиҳ итоаткор бандалар деб айтмайсанми, Исони солиҳ банда демайсанми? Бани Мулайҳ кишилари фаришталарга ибодат қилишарди, насаролар Исога ибодат қилишади ва яҳудийлар Узайрга ибодат қилишадику, - деди. Буни эшитиб қурайшликлар қичқириб юборишди. Шунда Аллоҳ таъало: Биз томонимиздан яхшилик берилган кишилар... яъни фаришталар, Исо ва Узайр (а.с) ана ўшалар жаҳаннамдан узоқ қилинадилар оятини нозил қилди.